Brending Maxmudov t 10-мавзу. Глобаллашув шароитида брендларни силжитиш ва уларни бошқариш


Download 438.31 Kb.
Sana20.12.2022
Hajmi438.31 Kb.
#1035981
Bog'liq
10- мavzu Brending

Brending

Maxmudov T

10-МАВЗУ. ГЛОБАЛЛАШУВ ШАРОИТИДА БРЕНДЛАРНИ СИЛЖИТИШ ВА УЛАРНИ БОШҚАРИШ

  • 1,Ривожланган мамлакатларда брендинг хусусиятлари.
  • 2,Ривожланаётган мамлакатларда брендинг технологияларидан фойдаланиш.
  • 3,Халқаро брендингни асосий стратегиялари: брендингни халқаро омиллари.
  • 4, Халқаро компания брендларини бошқариш механизми

1,Ривожланган мамлакатларда брендинг хусусиятлари

  • Бренд-менежмент (брендинг) концепцияси илк бора 1931 йил «Проcтер&Гамбле» компаниясида шакллантирилган бўлиб, концепция муаллифи, 1948 йилдан 1957 йилгача компания президенти, 1957 йилдан 1961 йилгача АҚШ мудофаа вазири бўлган Нейл Макелрой (Неил МcЕлрой) ҳисобланади.

Интербранд компанияси томонидан ҳар йили тузиладиган дунёнинг энг қимматбаҳо брендлари рейтингини таҳлил қилишда шуни кўриш қийин эмаски, бу рўйхатга кирадиган брендларнинг аксарияти АҚШ, Япония ва Европа компанияларига тегишли.

  • Интербранд компанияси томонидан ҳар йили тузиладиган дунёнинг энг қимматбаҳо брендлари рейтингини таҳлил қилишда шуни кўриш қийин эмаски, бу рўйхатга кирадиган брендларнинг аксарияти АҚШ, Япония ва Европа компанияларига тегишли.

Ривожланган мамлакатларда брендинг концепциясини тавсифлашда шунга эътибор қаратиш керакки, 2000 йилгача бўлган даврда брендинг компаниялар томонидан маркетинг воситаларидан бири сифатида кўриб чиқилган ва компаниялар рақобатбардошлигини ошириш учун фойдаланилган, лекин ХХИ асрда ушбу концепция ишлаб чиқарувчилар учун компания капиталлашувини оширишнинг самарали воситаси ҳисобланади.

  • Ривожланган мамлакатларда брендинг концепциясини тавсифлашда шунга эътибор қаратиш керакки, 2000 йилгача бўлган даврда брендинг компаниялар томонидан маркетинг воситаларидан бири сифатида кўриб чиқилган ва компаниялар рақобатбардошлигини ошириш учун фойдаланилган, лекин ХХИ асрда ушбу концепция ишлаб чиқарувчилар учун компания капиталлашувини оширишнинг самарали воситаси ҳисобланади.

2,Ривожланаётган мамлакатларда брендинг технологияларидан фойдаланиш

  • Ривожланаётган мамлакатларнинг кучли брендлар ишлаб чиқиш ва яратиш этиш билан шуғулланувчи компаниялари қуйидаги тавсияларга амал қилишлари лозим.
  • 1. Товарнинг келиб чиқиш мамлакати унинг истеъмолчилар томонидан қабул қилинишига қандай таъсир этишини диққат билан кузатиш зарур.
  • 2. Агар товар энг аввало, юқори утилитарлик ва мақбул келадиган нарх билан тавсифланса, у ички ва минтақавий бозорларда ижобий қабул қилинади.
  • 3. Агар товар қониқиш ҳисси келтирадиган товар сифатида қабул қилинадиган бўлса, масалан, нуфузли ва урф бўлган товарлар каби, бунда компании барча мамлакатларда ижобий қабул қилинишга эришган ҳолда келиб чиқиш мамлакатида масофа сақлаш ҳақида қайғуриши лозим.

4. Агар буни мустақил равишда амалга ошириш учун компаниянинг ўз кучлари етмаса ёки бозорга қараб бренд таклифини ўзгартиришга ҳаракат қиладиган бўлса, бу ҳолда стратегик иттифоқлар ташкил қилиш лозим.

  • 4. Агар буни мустақил равишда амалга ошириш учун компаниянинг ўз кучлари етмаса ёки бозорга қараб бренд таклифини ўзгартиришга ҳаракат қиладиган бўлса, бу ҳолда стратегик иттифоқлар ташкил қилиш лозим.
  • 5. Агар компания йирик бозорларда хорижий брендлар устунлик қиладиган вазиятга дуч келадиган бўлса, у бозорни фрагментлашни ёдга олиши лозим. «Ниша» бозорлари истиқболли бўлиб чиқади ва шу сабабли яхшигина фойда ваъда қилади. Одамлар кўпинча қайсидир ўзига хос эҳтиёжларни қондирадиган, уларнинг ўзига хос интилишларига ва турмуш услубига мос келадиган бренд товарлар учун ортиқча пуб тўлашга тайёр бўлади. Ихтисослашган (махсус мақсадлар учун мўлжалланган) товарлар ва хизматларни компания бозорга чиққанидан ва унда сезиларли ўрин эгаллаганидан сўнг ҳимоя қилиш осонроқ бўлади.

3,Халқаро брендингни асосий стратегиялари: брендингни халқаро омиллари

  • Бренд стратегияси бренднинг белгиланган истеъмолчилар гуруҳи томонидан барқарор қабул қилишини ривожлантириш ва шу тариқа айнан уни танлаш максимал тез-тезлигини таъминлаш учун ишлаб чиқаришни, тақсимотни, коммуникациялар ва иқтисодий структурани бошқаришдан иборатдир.
  • Назарий жиҳатдан халқаро ва миллий брендинг стратегиялари бир-биридан жиддий фарқ қилмайди. Ҳақиқатда эса халқаро бренд-менежмент ўзига хос жиҳатларга эга.

Халқаро брендинг стратегияларини таснифлашга бир неча хил ёндашув мавжуд. Халқаро брендинг стратегияларининг аксарияти тўртта асосий тоифага бўлинади:

  • Халқаро брендинг стратегияларини таснифлашга бир неча хил ёндашув мавжуд. Халқаро брендинг стратегияларининг аксарияти тўртта асосий тоифага бўлинади:
  • 1) глобал бренд стратегияси – ҳар бир янги мамлакат учун умумий бутунжаҳон бренди;
  • 2) икки ёқлама стандарт, бунда ички бозордаги стратегиядан фарқ қиладиган умумий халқаро стратегия қўлланади;
  • 3) трансмиллий бренд стратегияси – локал мослашувлар ҳажми катта бўлган ҳолда савдо маркасини барча мамлакатларда илгари суришга умумий ёндашув;
  • 4) кўпмиллатли бренд стратегияси – ҳар бир янги бозорга ҳар томонлама мослашув.

4,Халқаро компания брендларини бошқариш механизми

  • Бу соҳада самарали бошқариш учун компаниялар қуйидагиларни амалга ошириши лозим:
  • – турли мамлакатлар бозорларида билим ва иш тажрибаси алмашинишни ривожлантириш;
  • – глобал миқёсда брендларни режалаштириш умумий жараёнини амалга ошириш;
  • –брендинг соҳасида жавобгарлик ва бошқарув функцияларини аниқлаш;
  • –савдо маркалари яратишда энг юқори иш сифатига эришиш.

Download 438.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling