Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор


МОЛИЯ-ИҚТИСОД БОШҚАРМАСИ БЎЙИЧА САВОЛЛАР


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/250
Sana24.12.2022
Hajmi1.71 Mb.
#1058686
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   250
Bog'liq
Аттестация саволлари 2022

 
МОЛИЯ-ИҚТИСОД БОШҚАРМАСИ БЎЙИЧА САВОЛЛАР
 
 
266-савол. Давлат солиқ бошқармалари ва туман (шаҳар)лар давлат 
солиқ хизмати органлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимига 
2021 йилдан қандай ўзгартиришлар киритилган? 
Жавоб: Ягона тариф сеткаси бўйича ходимларнинг лавозим разрядлари 
давлат солиқ бошқармалари ва давлат солиқ инспекцияларининг тегишли 
лавозимлари бўйича бир хилда тасдиқланди, шунингдек махсус унвон ва кўп 
йиллар хизмат қилганлик учун белгиланган устамаларни ҳисоблашда 
меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти қўшиб ҳисобланиши белгиланди. 
267-савол. Бюджет ҳисобининг "Ягона счетлар режаси" 2021 йил 
1 январидан бошлаб қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатга асосан тартибга 
солинади
Жавоб: Адлия вазирлигида 2018 йил 20 октябрда 3078-сон билан давлат 
рўйхатидан ўтказилган (2-сон БҲС) "Ягона счетлар режаси"га асосан 
268-савол. Актив счётлар деганда нима тушунилади? 
Жавоб: Активларни акс эттиришга мўлжалланган счёт бўлиб, унда 
иқтисодий ресурсларнинг қолдиғи ва кўпайиши счётнинг дебетида, камайиши 
эса кредитида акс эттирилади
269-савол. Пассив счётлар деганда нима тушунилади? 
Жавоб: Мажбурият ва сармояни акс эттиришга мўлжалланган счёт 
бўлиб, унда мажбурият ва сармоянинг қолдиғи ва кўпайиши счётнинг кредити 
бўйича, камайиши эса дебетида акс эттирилади 
270-савол. Транзит счётлар деганда нима тушунилади? 
Жавоб: Ҳисобот йили даврида фойдаланиладиган, лекин ҳисобот даври 
охирида қолдиққа эга бўлмайдиган вақтинчалик ҳисобга олувчи ҳамда 
молиявий натижаларни акс эттирувчи счётлар 


82 
271-савол. Давлат солиқ хизмати бошқарув ва ишлаб чиқариш 
ходимларининг лавозим маошлари қандай белгиланди? 
Жавоб: Республикада ўрнатилган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам 
миқдори лавозим разряди учун белгиланган таъриф коэффициентининг 
1,7 баробарга оширилган миқдорига кўпайтириш орқали аниқланади 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling