Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор


-савол. Виндикaция деганда нимани тушунасиз?


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/250
Sana24.12.2022
Hajmi1.71 Mb.
#1058686
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   250
Bog'liq
Аттестация саволлари 2022

38-савол. Виндикaция деганда нимани тушунасиз? 
Жавоб: Мулкдор ўз мол-мулкини бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан 
талаб қилиб олишга ҳақли (виндикaция). 



39-савол. Интеллектуал мулк нима? 
Жавоб: Интеллектуал фаолият натижалари бу, фан, адабиёт ва санъат 
асарлари, ижролар, фонограммалар, эфир ёки кабель орқали кўрсатув ёхуд 
эшиттириш берувчи ташкилотларнинг кўрсатувлари ёки эшиттиришлари, 
электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурлар ва маълумотлар базалари
ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, селекция ютуқлари, ошкор 
этилмаган ахборот, шу жумладан ишлаб чиқариш сирлари (ноу-хау). 
40-савол. Даъво муддати тушунчаси. 
Жавоб: Даъво муддати - шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини даъво 
қўзғатиш йўли билан ҳимоя қилиши мумкин бўлган муддатдир. Умумий даъво 
муддати - уч йил. 
41-савол. Электрон ишончнома нима? 
Жавоб: Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан товар-моддий 
бойликларни олиш учун расмийлаштириладиган электрон ҳужжат. 
42-савол. Меҳнат шартномаси тушунчаси? 
Жавоб: Меҳнат шартномаси ходим билан иш берувчи ўртасида муайян 
мутахассислик, малака, лавозим бўйича ишни ички меҳнат тартибига 
бўйсунган ҳолда тарафлар келишуви, шунингдек меҳнат тўғрисидаги 
қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган шартлар асосида 
ҳақ эвазига бажариш ҳақидаги келишувдир. 
43-савол. Солиқ назоратининг шаклларини айтиб беринг? 
Жавоб:
1) солиқ текширувлари; 
2) солиқ мониторинги. 
44-савол. Солиқ текширувлари турларини айтиб беринг? 
Жавоб:
1) камерал солиқ текшируви
2) сайёр солиқ текшируви; 
3) солиқ аудити. 
45-савол. Солиқ аудитини ўтказиш муддатини айтинг? 
Жавоб: Солиқ аудитини ўтказиш муддати ўттиз иш кунини ташкил 
қилади. 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling