8
32-савол. Битимларнинг қандай турлари мавжуд?
Жавоб: Битимлар бир тарафлама, икки тарафлама ёки кўп
тарафлама
(шартномалар) бўлиши мумкин.
33-савол. Шартнома ва битимнинг узаро фарқи нимада?
Жавоб: Битим тузиш учун қонун ҳужжатларига ёки тарафларнинг
келишувига мувофиқ бир тарафнинг хоҳиши зарур ва етарли бўлса,
бундай
битим бир тарафлама битим ҳисобланади. Шартнома тузиш учун икки тараф
(икки тарафлама битим) ёки уч ёхуд ундан кўп тараф (кўп тарафлама битим)
келишиб хоҳиш билдирган бўлиши керак.
34-савол. Ишончнома тушунчаси нима?
Жавоб: Бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга
(ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш
учун берилган
ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади. Ишончли вакил ўзига ишончнома
билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради.
35-савол. Ишончнома шакли қандай?
Жавоб: Ишончнома оддий ёзма шаклда ёки
нотариал шаклда
расмийлаштирилади.
36-савол. Мажбурият тушунчаси айтиб беринг?
Жавоб: Мажбурият-фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан
бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни
амалга оширишга, чунончи:
мол-мулкни топшириш, ишни бажариш,
хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини
сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг
мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
37-савол. Мажбуриятни бажариш муддати қанча?
Жавоб: Агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб
қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони
талаб қилишга, қарздор эса - ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли
бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки
мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор
бундай мажбуриятни
кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши
шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: