Давлат тушунчаси ва белгилари
Расман-юридик (қатъий норматив) методни
Download 53.02 Kb.
|
jassi
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4-§. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг ижтимоий фанлар тизимидаги ўрни ва роли
- Фалсафа - табиат, жамият ва тафаккур тараққиётининг умумий қонуниятлари тўғрисидаги фан.
Расман-юридик (қатъий норматив) методни ҳуқуқшунослик фанига хос, унинг табиатидан келиб чиқадиган, том маънода анъанавий метод деб аташ мумкин. Унинг моҳияти шундан иборатки, ҳуқуқ бутун борлигача ўрганилади. У ҳеч нарсага таққосланмайди, иқтисодиёт, сиёсат, ахлоқ, бошқа ижтимоий ҳодисалар билан боғланмайди.
Бунда соф кўринишдаги ҳуқуқ - унинг тоифалари, тавсифлари, белгалари, таркиби, тузилиши, юридик техникаси ама шу усулнинг тадқиқот доирасига киради. Мазкур метод кўпдан маълум бўлиб, ўрта асрлардаёқ ҳуқуқий қоидаларни талқин этиш ҳамда амалдаги қонунларни расмий таҳлил қилиш билан шуғулланувчи бутун бир мактаб ва йўналишлар (глоссаторлар, постглоссаторлар) таркиб топган. Ушбу методни улкан асос билан умумий бўлмаган - алоцида метод деб аташ мумкин. Чунки, у фақат ҳуқуқни ўрганишдагина қўлланилади. Шуниси қизиқки, бу ҳолатда соф кўрннишдаги ҳуқуқ тадқиқот мавзуи бўлиб қолади. «Соф» ҳуқуқ назарияси (ҳуқуқ нормативчилиги мактаби) асосчиларидан бири Ганс Кельзеннинг ёзишича: «Ҳуқуқ тўғрисидаги таълимотнинг «соф» деб аталишининг сабаби шундаки, у фақат биргина ҳуқуқ билан шуғулланади ва жиддий маънода ҳуқуққа алоқаси бўлмаган ҳамма нарсадан ўрганилаётган мавзуни «тозалайди»13. Шуни таъкидлаш жоизки, ҳуқуқшунос олимлар бу методга анча юксак баҳо берадилар, баъзан баҳолари шу қадар жонли ва эҳтиросли бўладики, бу таъриф-тавсифларни бадиий насрдан деярли фарқ қилолмайсиз. Мана улардан бири: «Бу воситадан фойдаланиб (расмий юридик метод назарда тутилади), ҳуқуқий материянинг ич-ичига кириб бориш, ҳуқуқ анатомиясини икир-чикирларигача билиб олиш мумкин. Ҳуқуқ ва унинг таркибий қисмларини, қонунларни, айрим ҳуқуқий тавсияларга «ишлов бериш», ушбу методни жарроҳ пичоғидек қўллаш билангана юридик норма қандай қисмлардан иборат эканлигани, унинг санкцияси қандай тузилиши кераклигани, ҳар бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат учун мажбурий таркибий қисмлар нималардан ташкил топиши зарурлигини аниқлаш мумкин»14. Ваҳоланки, яқин-яқинларгача шўро ҳуқуқшунослик фанида давлат-ҳуқуқий ҳодисаларни расмий-юридик жиҳатдан қараб чикиш кўпчиликка маъқул келмасди. Бу ўринда ўша вақтлардаги ҳуқуқ амалиёти учун ва нафақат ҳуқуқ, балки бошқа соҳалар учун ҳам ноёб бўлмаган бундай ёндашув ҳақида яқин ўтмишда кенг тарқалган бир ибора - «...расман тўғри, моҳиятан таҳкдрнинг ўзгинаси» жумласини эслаш кифоя. Айни пайтда бу методни назар-писанд қилмаслик, унга эътиборсизлик билан қарашга асос йўқ. Расмиятчилик - ҳуқуқнинг ажралмас хусусиятидир. Расмий метод ҳуқуқ ва давлатни илмий идрок этишда мажбурий, зарурий босқичдир. Зеро, у олинган билимни тавсифлаш, умумлаштириш, таснифлаш, бир тизимга солиш, имкон қадар аниқ ва равшан етказиб беришга кўмаклашади. Расмий-юридик методнинг унсурларини давлат ва ҳуқуқ, айниқса, ҳуқуқий моделлаштириш, математик-статистика методлари каби ўрганиш воситаларида ҳам учратиш мумкин. Давлат-ҳуқуқ объектлари мураккаб тизимлардан иборат эканлиги ва улар кечаётган жараёнларнинг зиддиятли ва хилма-хиллигани ҳисобга оладиган бўлсак, методларнинг бутун бир мажмуини қўллаш зарурати тушунарли бўлиб қолади. Улар орасида ҳуқуқий моделлаш методини алоҳида кўриб чиқиш жоиз. Унинг асосида ўхшашлик ғояси, турли хил объектлар ўртасида ўзаро бир хил мутаносиблик қарор топиши мумкин, деган тахмин ётади. Унга кўра, бундай мутаносиблик ўша объектлардан бирининг тавсифи (модели)ни билиб олиш асосида бошқаси (асли) ҳақдда етарли аншдшк билан мулоҳаза юритиш имконини беради. Бундан ташқари, давлат ва ҳуқуқ назарияси мавзуининг муттасил кенгайиб ва мураккаблашиб бориш тамойилига эга акамлига уни тадқиқотларнинг барча аниқ ва жиддий методларига мурожаат этишга мажбур қилади. Буларга математик, математик-статистика ва шунга ўхшаш методлар киради. Мазкур методлар давлат ва ҳуқуқни аниқ тадқиқ этишда ўз самарасини кўрсатди. Лекин улардан фойдаланиш компьютер техникасининг мавжуд бўлишини тақозо этади. Бу »са, ўз навбатида далилий, кўп микдордаги фактик маълумотларни ишлашни тезлаштириш имконини беради. Шундай қилиб, давлат ва ҳуқуқ назарияси методи ўз тузилишига кўра мураккабдир. Юқоридагилардан ишонч ҳосил қилганимиздек, у давлат-ҳуқуқ ҳодисаларини билишнинг умумфалсафий, умумилмий ва алоҳида методлари, воситаларннинг яхлит тизимидан иборат. Яна бир жиҳатни таъкидлаш ва яхшилаб тушуниб олиш муҳимки, у ҳам бўлса - методология ҳеч қачон дастлабки Кўринишича доимий ўзгармас ҳолатда қолиши мумкин эмас. У муттасил бойиб, ривожланиб боради, бу ҳолат бизга тадқиқот мавзуи - доимий ривожланишда бўлган давлат ва ҳуқуқни янада чуқурроқ ўрганиш имконини беради. Бинобарин, давлат ва ҳуқуқ назарияси ҳақидаги масала -давлат ва ҳуқуқ ҳодисаларини тадқиқ этишнинг муайян нашрий тамойиллари, мантиқий методлари, махсус воситалари мажмуи ҳақидаги масаладир. 4-§. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг ижтимоий фанлар тизимидаги ўрни ва роли Давлат ва ҳуқуқ назарияси алоҳида ўз баҳс мавзуига эга бўлиб, ҳуқуқшуносликка оид ва оид бўлмаган бошқа ижтимоий фанлар тизимида ўзига хос ўрин тутади. Бироқ бу ўзига хослик унинг жамият ҳақидаги билимларнинг яхлит ва мураккаб тизимида қандайдир имтиёзли, боз устига алоҳида устувор мавқега эга бўлишини англатмайди. Моддий ва маънавий дунёнинг бирлиги фанларнинг ҳам муштараклигани тақозо этади. Айнан шунинг учун ҳам ижтимоий, табиий ва аниқ (техника) фанлар ўртасида ўзаро мустахкам боғликдик мавжуд. Тарихдаги кескин бурилишлар даврида ижтимоий фанларнинг мавқеи айниқса ошиб боради. Биз ҳозир ана шундай мураккаб бир даврда яшамоқдамиз. Ўзбекистон Фанлар академиясининг умумий мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов олимларимиз, биринчи навбатда, ижтимоий фан вакиллари олдида турган улкан вазифалар ҳақида тўхталиб: «Мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, миллий давлатчиликни шакллантириш, ҳуқуқий демократик давлатни барпо этиш ва фуқаролар жамиятини қарор топтиришдек улуғ орзу-умидлар билан яшар эканмиз, ижтимоий фанлар соҳасидаги илмий изланишлар ва уларнинг натижаларига алоҳида эътибор бермаслик мумкин эмас»15, - деб таъкидлади. Албатта, бугунги ижтимоий ҳаётнинг туб масаласи - давлат ҳақидаги, ҳуқуқ тўғрисидаги масаладир. Ижтимоий фанларнинг бундай мавқеи, улар ижтимоий шарт-шароитларнинг ўзгариши қонуниятларини ўрганиб, ижтимоий воқеликни қайта қуриш йўналишларини асослаш, жумладан, аниқ, табиий илмий билимлар учун ҳам илмий асосланган башоратлар беришлари билан богликдир. Ўз навбатида, табиатни билишдаги, техника фанларидаги кашфиётлар ёхуд, аксинча, улардаги муваффақиятсизликлар ва хатоликлар жамиятшунослик барча тармокдарининг ривожига бевосита таъсир кўрсатади. Масалан, табиатга ваҳшийларча муносабат натижаси сифатида Оролнинг фожеали тақдири ҳамманинг ёдида. Эндиликда технократик ёндашувлардан, табиат илми фанларининг ўз қобиғига ўралиб қолиб кетишидан воз кечиш зарурлигини кўпчилик яхши тушунади. Ҳозир йирик табиий-илмий муаммолар ечимини ишлаб чиқишга иқтисодчилар, социологлар, файласуфлар, ҳуқуқшунослар, руҳшунослар, тарихчилар ҳамда ижтимоий фанлар соҳаларининг бошқа вакиллари ҳам тобора кўпроқ жалб этиляпти. Табиийки, илмий билимлар муштараклиги, фанлар интеграцияси уларнинг маълум ўзаро фаркларини мутлақо инкор этмайди. Ҳар бир фан табиат ёхуд жамиятдаги ҳодисалариинг муайян доирасини ўрганади ва шунинг ўзи фанлар мавзу доирасини ташкил этади. Чунончи, давлат ва ҳуқуқ назарияси ўз баҳс мавзуига эга бўлиб, ҳуқуқшуносликка алоқадор бўлган ва бошқа ижтимоий фанлар тизимида тегишли ўринни эгаллайди. Шунинг учун давлат ва ҳуқуқ назариясини, бир томондан, юридик бўлмаган фанлар ва илмлар (иқтисодиёт, фалсафа, социология, сиёсатшунослик, этнография) билан, иккинчи томондан - юридик (давлат ва ҳуқуқ тарихи, сиёсий таълимотлар тарихи, соҳавий юридик) фанлар билан ўзаро муносабатини аниқлаш тўла асослидир. Бу ушбу фан мавзу доирасини аниқроқ белгилаб олиш ва, демакки, уни яхшироқ тушунишга ёрдам беради. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг юридик бўлмаган ижтимоий фанлар билан муносабатини ўрганишни барча фанларнииг «она»си деб аталадиган фалсафадан бошлаймиз. Албатта, бу ерда ҳеч ҳам муболаға йўқ. Фалсафа - табиат, жамият ва тафаккур тараққиётининг умумий қонуниятлари тўғрисидаги фан. Қолаверса, у - мавжудот ва билишнинг умумий тамойиллари, инсоннинг атроф муҳитга муносабати тўғрисидаги билимлар тизимидир. Фалсафанинг умуман ҳамда, хусусан, бизнинг навқирон давлатимиз учун аҳамиятини И.А.Каримов жуда яхши таърифлаб берган: «Ислом динимизнинг муқаддас мероси - фалсафа илмини, хусусан, Шарқ фалсафасини теран ўрганиш, шу асосда улуғ маданиятимиз ва қадриятларимиз илдизларини жонлантириш, яқин ўтмишимиздан қолган мафкурадан халос бўлиш, ўзимизнинг асрлар синовидан ўтган, улуғ аждодларимиз бизга қолдирган миллий мафкура ва тафаккуримизни тиклаш, уни замонаний-умумбашарий руҳ билан бойитиш ҳаммамизнинг долзарб вазифамиздир»16. Фалсафа давлат ва ҳуқуқ масаласини ҳам эътибордан четда қолдирмайди. Албатта, бунда мазкур жараёнларни тадқиқ этувчи махсус фанларнинг ўрнини босиш маъноси тушунилмайди. У, фақат давлат ва ҳуқуқнинг моҳияти, табиати, ижтимоий ҳодисалар тизимидаги вазифалари ва ўрнини, уларнинг жамият тараққиёти ва шахс камолотидаги роли ва аҳамиятини белгалаб беради. Давлат ва ҳуқуқ назариясига келсак, у юқорида таъкидланган муаммоларни батафсил, барча фарқлари, нозик жиҳатлари ва кўринишларини, пайдо бўлиш ва ривожланиш қонуниятлари, асосий тамойилларини чуқур ва мукаммал ҳолда ўрганади. Шундай қилиб, барча юридик ва умуман ижтимоий фанлар учун фалсафа назарий асос ҳамда маълум даражада методологик йўналиш берувчи илм сифатида ҳизмат қилади. Айнан шунинг учун ҳам ҳуқуқий ҳаёт ҳодисаларини фалсафий нуқтаи назардан идрок этиш ҳуқуқшунослик фанини ижодий ривожлантириш, амалдаги қонунларни янада такомиллаштириш кафолатидир. Фалсафа фани ютуқлари давлат ва ҳуқуқнинг моҳиятини, уларнинг ишлаш-амал қилиш механизмини, ижтимоий муносабатларни тартибга солиш ва бошқарувчилик таъсири шаклларини яхшироқ тушунишга ёрдам беради. Бунинг устига фалсафа негизида ҳуқуқшунослик фанларининг асосий категориялари ишлаб чиқилади. Давлат ва ҳуқуқ назарияси социология фани билан ҳам ўзига хос муносабатга эга. Социология - бус-бутун яхлит тизим сифатида олинган жамият тўғрисидаги ҳамда алоҳида ижтимоий тартиблар, жараёнлар, гуруҳлар тўғрисидаги фан бўлиб, социум (жамият)нинг давлат ва ҳуқуқ сингари муҳим қисмларини ўрганади. Демак, давлат ва ҳуқуқ жамиятшунослик категорияларидан бўлиб чиқяптими? Шубҳасиз, шундай. Бироқ, давлатнинг ижтимоий асосларини, ҳуқуқнинг ижтимоий қимматини ажратиб кўрсатар экан, масаланинг давлат ҳокимиятини ташкил этишнинг ҳуқуқий шакллари ёхуд ижтимоий муносабатларни юзага келтириш ва тартибга солиш ҳуқуқий усуллари каби юридик жиҳатларини эътиборсиз четлаб ўтади. Download 53.02 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling