Давлат тушунчаси ва белгилари
Download 53.02 Kb.
|
jassi
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-§. Ҳозирги замон ҳамда давлат ва ҳуқуқ назарияси фани
- 3-§. Давлат ва ҳуқуқ назарияси фани предметини ўрганиш методлари
Давлат тушунчаси ва белгилари. Бугун рўй бераётган ўзгаришлар бизни кўпчилик тушунчалар, атамаларни қайтадан идрок этиш ва ҳатто қадриятларни қайта баҳолаш билан шуғулланишга ундайди. Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас. Зеро, давлат ва ҳуқуқ назарияси собиқ Иттифоқ шароитида маъмурий-буйруқбозлик тизимининг ғоявий асоси ва оқловчиси вазифасини бажарганлиги сабабли у албатта, қайта идрок этилишга муҳтож. Бундан ташқари, бугунги жамиятимиз тараққиётига хос янгиликлар, давлат ва ҳукук тушунчаси, уларнинг моҳияти, таснифи, вазифаларини янгача талқинда тубдан қайта кўриб чиқишни замон тақозо этмокда. Бу - табиий ҳол. Давлат ва ҳуқуқ назарияси фанига большевикларча ёндашув, коммунистик мафкура талаблари асосида муносабатда бўлиш шуниси билан фарқ қилардики, билимнинг бу соҳасида инсоният тўплаган бойликларнинг кўп қисми ҳамда республикамизда, хорижий мамлакатларда сакланиб, йиғилиб келган давлат-ҳуқуқ тафаккури дурдоналари марксизм-ленинизм қоидаларига мос келмаган тақдирда, эътибордан батамом четда қолиб кетарди. Шуни таъкидлаш жоизки, ҳуқуқ соҳасида, айниқса унинг «юридик технологияси» ҳақида гап кетганда, унинг кўпгина назарий қоидаларини бугун ҳам маълум жиҳатдан қўлланиш мумкин бўлсада, аммо давлатшунослик фани соҳасида аҳвол анчагина ачинарлидир. Президентимиз Ислом Каримов ҳаққоний таърифлаб берганидек, Ўзбекистон (собиқ Иттифоқнинг бошқа республикалари қатори) амалда ўз давлатчилигига эга бўлмасада, ҳамма ерда «капитализмнинг машаққатли босқичини четлаб, социализмга ўтганимиз» ҳақида жар солинган бир шароитда бошқача бўлмасди ҳам. Амалда эса, жамиятимиз унинг даҳшатли бир кўринишидан иборат эди... Боз устига нокапиталистик тараққиёт йўлига ўтган мамлакатларни таклиф этиб, бизнинг тажрибамиз асосида уларни ҳам капитализмдан «сакраб» ўтишга ўргатмоқчи бўлишарди. Ҳалокатга элтувчи, олдингисидан келиб чиқадиган ёки қеч бўлмаганда, у билан боғлиқ яна бир иллат шундан иборат эдики, марксча-ленинча давлат ва ҳуқуқ назарияси иисонни ҳуқуқдан ажратиб қўйган, шахс манфаатларини жамият манфаатларига тўлиқ бўйсундирган, инсон, фуқаро ва шахснинг ўзини эса, мутлақо эътибордан четда қолдирганди. Ҳозирги вақтда давлат ва ҳуқуқ назариясининг эволюцияси - унинг марксча-ленинча мазмун ва шаклидан воз кечиш жараёни кечмокда. Айниқса, сўз давлат ҳақида борганида бу ҳолат яққол кўзга ташланади. Биринчи чақириқ Олий Мажлиснинг биринчи сессиясидаёқ Президентимиз давлат ва ҳуқуқ назарияси ҳамда амалиётини янгача тушуниш заруратини асослабгана қолмай, балки унинг моҳиятини ҳам таърифлаб берди: «Биз яқин ўтмишимизда синфий ҳукмронликнинг қуроли сифатида давлат ҳақидаги марксча ғояни шиор қилиб олиб, бу назарияни догмага, давлат ва ҳуқуқни эса синфий кураш, синфий рақибларни енгаш воситасига айлантирган эдик. Демократия шароитларида эса давлат ижтимоий қарама-қаршиликларни зўрлик ва бостириш йўли билан эмас балки ижтимоий келишув, халқ таъбири билан айтганда, муросаи мадора билан бартараф этиш воситасига айланади. Ҳуқуқнинг ўзига эса ижтимоий ҳамжиҳатлик ва келишувга асосланган ижтимоий тартиб-интизомга эришиш, эркинлик, адолатпарварлик ва тенгликни вужудга келтириш воситаси сифатида ёндашилади»1. Давлат ва ҳуқуқ назариясини асл ҳолича қайта тиклаш жараёни эндигана бошланмокда. Шу муносабат билан, бу хилдаги ёндашув сабабларини субъектив эмас, балки объектив характерга эга деб ҳисобловчи А.Б.Венгеров даъвосига қўшилмасликнинг иложи йўқ. У ўз фикрини қуйидагича ифодалайди: «Давлат ва ҳуқуқ назарияси давлат ва ҳуқуқнинг келиб чиқиши, давлат ва ҳуқуқ моҳиятида синфийлик ва умуминсонийликнинг бирга қўшилиб кетиши тўғрисидаги янги билимлар билан бойиди. Социалистик давлатларнинг фаолият юритиши ва эволюцияси ҳақидаги янги билимлар пайдо бўлди. Буржуазия давлатлари тушунчаси ҳам янгача идрок этила бошланди. Ҳозирга замон давлатчилиги тараққиётида инсонпарварлик ва демократик қадриятлар тўғрисида ҳам янги билимлар юзага келди. Зўравонлик, тоталитаризмга қарши курашда конституциявий қонунишгакка асосланишдек демократик қадрият ҳамда қонунлар устуворлиги тушунарли бўлиб қолди. Давлатчиликни ривожлантиришнинг истиқболли ва прогрессив мақсадлардан бири сифатида ижтимоий ҳуқуқий давлат тўғрисидаги масала янгичасига кўндаланг бўлди. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг бутун муаммолар мажмуи, алоҳида индивид, шахс ҳуқуқларининг давлат, миллат, халқ жамоа тузилмалари ҳуқуқлари олдидаги устуворлиги янгача намоён бўлмоқца»2. Юқоридагилардан келиб чиқиб, юридик олий ўқув юртлари талабалари бугунги кунда фойдаланаётган кўпгана дарсликлар, адабиётлар умуман эскирганлиги ва эндиликда жаҳонда ва республикамизда рўй берган ва бераётган шиддатли ўзгаришлар билан боғлиқ талабларга жавоб бера олмаслгини исботлаб ўтиришнинг ҳожати йўқ. Ўзбекистон Республикаси Президенти Олий Мажлиснинг тўртинчи сессиясида қуйидагаларни алоҳида таъкилади: «Миллий тикланиш мафкурасига ва умумбашарий қадриятларни ўрганишга асосланиши зарур бўлган таълим-тарбия, унинг янгача мазмуни тўғрисида беш йилдан бери гапирамиз. Бироқ кўпгана ўқув юртларида, айниқса, ижтимоий, жамиятшуносликка оид фанлар бўйича ҳамон эски ўқув қўлланмалари, ўқув дастурларидан фойдаланилмоқда. Бундай аҳволни мустақил мамлакатимизнинг болаларига, ёш авлодига қарши жиноят деб баҳолаш керак»3. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, янги қонунларимизга асосланган ҳамда жамиятда рўй бераётган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маънавий ва бошқа жараёнларни ҳисобга олувчи янги дарсликлар, ўқув қўлланмалари, маъруза тўпламлари, услубий ишланмаларни чоп этиш зарурати аллақачон етилди. Бироқ, энг муҳими - давлат ва ҳуқуқ умумий назариясининг янги концепцияси зарур. Мазкур бўшлиқни тўлдириш - республикамиз хукуқшунос олимларининг асосий мақсадларидан биридир, дейиш мумкин. 2-§. Ҳозирги замон ҳамда давлат ва ҳуқуқ назарияси фани Сўзни фан тараққиётининг ҳар бир босқичи ҳамиша унинг предметини қараб чиқиш заруратини тақозо этишини таъкидлашдан бошлаймиз. Қадим замонлардан (эрамизнинг I асри ўрталаридан) бизгача етиб келган «Буюклик тўғрисида» деб аталувчи асарда шундай жумлалар бор: «Ҳар бир илмий қўлланма олдига икки талаб: биринчидан, тадқиқот предметини аниқлаб олиш; иккинчидан, ушбу предметни ўзлаштиришга кўмаклашувчи усул - воситаларни топиш ва кўрсатиб бериш талаби кўйилади. Бу ўринда иккинчи талаб ўз аҳамиятига кўра муҳимроқ бўлсада, тартибга кўра кейинга ўринда туради»4. Дарҳақиқат, ҳар қандай фан ўз предметига ва уни эгаллаш усулига эга бўлиши керак. Ҳар бир фан (ёки ўқув фани)нинг предмети - у ўрганадиган масалалардан иборат бўлади. Маълумки, давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети давлат ва ҳуқуқнинг келиб чиқиши, ривожланиши ва ҳаракатда бўлишининг энг умумий қонуниятларидан иборат. «... Давлат ва ҳуқуқ назарияси давлат ва хукуқнинг айрим жиҳатларига тегашли бўлган қандайдир алоҳида ижтимоий қонуниятларни эмас, балки айнан уйғун бирликда олинган шу қонуниятлар бутун тазимини энг умумий ва мавҳум кўринишда ўз доирасига киритади, яъни ўрганади. Шундай қшшб, у барча давлат-ҳуқуқ ҳодисалари ва жараёнлари учун умумий қонуниятларни ўрганади, давлат ва ҳуқуқни яхлит ижтимоий институт сифатида қараб чиқади»5. Давлат ва ҳуқуқ назарияси предмети доирасига фақат амалдаги давлат-ҳуқуқ муносабатлари, жараёнлари, ҳодисаларининг энг умумий белгаларигина эмас, балки одамларнинг улар ҳақидага тасаввурлари ҳам киради. Демак, давлат ва ҳуқуқ назарияси предмети доирасига ижтимоий онгаинг ҳуқуқ билан боғлиқ ва унинг воситасида ўрганиладиган қисми, яъни ҳуқуқий онг ҳам киради. Давлат ва ҳуқуқ назарияси ўзининг мустақил предмет йўналишига эга бўлиб, ижтимоий, шунингдек, юридик фанлар тизимида муайян ўрин тутади. Унинг бу хусусиятини Президент И.Каримов Ўзбекистон Фанлар академиясининг умумий йиғилишидаги нутқида шундай таъкидлади: «...олимларимиз, биринчи навбатда, ижтимоий фан вакиллари олдида турган улкан вазифалар ҳақида тўхталиб ўтмоқчиман. Мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, миллий давлатчиликни шакллантириш, ҳуқуқий демократик давлатни барпо этиш ва фуқаролар жамиятини қарор топтиришдек улуғ орзу-умидлар билан яшар эканмиз, ижтимоий фанлар соҳасидаги илмий изланишлар ва уларнинг натижаларига алоҳида эътибор бермаслик мумкин эмас»6. Зеро, бизнинг ҳаётимизда шундай объектив давлат-ҳуқуқ қонуниятлари ҳукм сурадики, уларни тушунмай туриб, соҳавий ёки махсус юридик фанларни ўрганиш хомхаёлдир. Давлат ва ҳуқуқ назариясини турли хил ижтимоий фанлар билан таққослаш уларнинг ўзаро мустаҳкам боғликлигини ва ҳатто бир-бирларига сингиб кетганлигини кўрсатади. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг юридик фанлар тизимидаги ўрни ҳақида сўз кетганда эса, мазкур даъво янада ҳаққонийроқ янграйди. Бинобарин, давлат ва ҳуқуқ умумий назарияси махсус ва тармоқ юридик фанларига нисбатан умумлаштирувчи, дастурий, йўналтирувчи ҳамда услубий аҳамиятга молик фан сифатида майдонга чиқади. 3-§. Давлат ва ҳуқуқ назарияси фани предметини ўрганиш методлари Ҳар қандай фан нафақат ўз предмети доирасига, балки ўз методларига ҳам эга бўлиши лозим. «Методология» сўзи юнонча «metodos» сўзидан олинган бўлиб, айнан маъноси «бирон нарсани ўрганиш йўли» демакдир. Метод бу - умумий маънода мақсадга эришиш усули, муайян тарзда изга солинган фаолмятдир. Метод бу - махсус маънода билиш воситаси, ўрганиладиган мавзуни тафаккурда ҳосил қилиш йўлидир7. Бу ерда шуни таъкидлаш жоизки, давлат ва ҳуқуқ назарияси методологаяси тўғрисидаги масала бир қатор жиддий муаммоларни ҳал этиш билан боғликдир. Бу ҳолат яқин-яқингача фанда барча методлар умумий-универсал ва шунинг учун барча фанлар, билим соҳалари, ўқув дарсликларига хос ҳамда умумий бўлмаган - алоҳида методлар бўлиб келгани билан изоҳланади. Коммунистик мафкура ҳукмронлик қилган даврларда диалектик-материалистик методлар умумий ва айни пайтда энг тўғри метод деб ҳисоблаб келинди. Ҳозирги вақтда кўпчилик жамиятшунос олимларнинг марксизм-ленинизмнинг ўзига ҳам, унинг давлат-ҳуқуқий ҳодисалар ва жараёнларни тасвирлаш, тушунтириш ва истиқболни айтиб беришдаги қобилиятига ҳам қарашлари тубдан ўзгарди. Мазкур ўзгаришлар кўпқиррали характерга эга. Уларнинг айримлари бутун жамиятшуносликнинг умумий методологик инқирози билан боғлиқ. Баъзилари бутун илмий билимлар соҳасидаги чинакам туб ўзгаришларни акс эттиради. Бунда давлат ва ҳуқуқ назарияси диалектик-материалистик тушунчалар ўрнига аста-секин синергетикадан, ғайриихтиёрий, ўз-ўзидан ташкил топадиган, тасодифий жараёнлар тўғрисида шаклланаётган янги фандан келиб чиқадиган методологияни ўзига сингдириб юбориши кўзда тутилади. Бунда мазкур ўзгаришлар тобора кўпроқ мухлисларни ўзига тортаётганинигина эмас, балки жамиятшуносларнинг ҳеч муболағасиз бир ондаёқ ўз назарий қарашларини ўзгартиришга мажбур қилаётган ҳужумкор характерини ҳам қайд этмаслик мумкин эмас. Мисол тариқдсида А.Б.Вангеров каби машҳур хукуқшуносни олиб кўрайлик. Ўзининг 1995 йилда ёзган дарслигида материалистик диалектика тўғрисида гапираркан, у: «агар ушбу метод ёрдамчи, жузъий, иккинчи даражали деб қаралган бошқа барча методларга зид бўлмаса» - ундан бемалол фойдаланиш мумкин, деб ҳисоблайди. 1996 йилда чоп этилган ўзининг шу номдага дарслигида у шундай ёзади: «Синергетика ҳозирдаёқ дунёнинг ўз тузилиши асосларидаги зарурий (қонуний) ва тасодифий ҳодисаларни тушунишни тубдан ўзгартирувчи, дунёни янгача кўриш, янгача идрок этиш методи сифатида майдонга чиқмокда. Жонсиз материя ҳамда инсон фаолиятининг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий ва бошқа соҳаларидаги тарихий жараёнлар ривожининг сабаблари ва шакллари янгича талқин этила бошланди. Ҳодисаларни биологик ва ижтимоий эволюциянннг мустақип омили сифатида янгича тушуниш, ўзидан ўзи ташкил бўлувчи жараёнларда унинг ролини эътироф этиш юзага келмоқда»8. У яна шундай давом этади: «Хуллас, афтидан, сўз оз эмас-кўп эмас - ижтимоий фанлар парадигмаси (намунаси)ни янгалаш, детерминизм (табиат ва жамият барча ҳодисаларининг объектив қонунийлиги ва сабабий боғликлигани тан олувчи фалсафий концепция)ни аввалгача тушуниш ва эътироф этишдан воз кечиш ва эҳтимолки, детерминизмнинг янги кўринишларини кашф қилиш, мамлакат фанида эса, борлиқни илмий асосда билишнинг асосий методи сифатидаги материалистик диалектикани қайта мушоҳада этиш ҳақида боряпти»9. Боз устига у, ижтимоий фанлар методологиясида янги парадигма «...ё синергетиканинг алоҳида методи сифатида диалектикани ўз ичига олади - шунда ҳам фақат айрим соҳалар учун қўллайди ёхуд уни борлиққа тамоман янгача ёндашувлар билан умуман алмаштиради», деб ҳисоблайди. Бунда иккинчиси афзал. Олим, илмий ҳуқуқий билимларда ушбу янгаликларнинг ёйилиши мода кетидан қувиш эмас, «эски, одатий қоидаларни янги «синергетик жомалар»га кийинтириш эмас», дея таъкидласада, унинг нуқтаи назарига, мулоҳаза юритишдаги айрим қатъий фикрларига қўшилиш қийин. Зеро, билиш - ғоят мураккаб жараён бўлиб, шу йўлдаги бирон-бир методга устуворлик беришга мутлақо йўл қўйиб бўлмайди. Буни биз бир бор бошимиздан кечириб кўрдик. Бизнинг фикримизча, материалистик диалектика методи давлат ва ҳуқуқ назариясида метод сифатида ўз умрини бутунлай яшаб бўлгани йўқ. Мисол учун, шу нуқтаи назардан, давлат ва ҳуқуқ: Download 53.02 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling