Давлат тушунчаси ва белгилари


Расман-юридик (қатъий норматив) методни


Download 53.02 Kb.
bet4/8
Sana13.10.2023
Hajmi53.02 Kb.
#1701257
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
jassi

Расман-юридик (қатъий норматив) методни ҳуқуқшунослик фанига хос, унинг табиатидан келиб чиқадиган, том маънода анъанавий метод деб аташ мумкин. Унинг моҳияти шундан иборатки, ҳуқуқ бутун борлигача ўрганилади. У ҳеч нарсага таққосланмайди, иқтисодиёт, сиёсат, ахлоқ, бошқа ижтимоий ҳодисалар билан боғланмайди.
Бунда соф кўринишдаги ҳуқуқ - унинг тоифалари, тавсифлари, белгалари, таркиби, тузилиши, юридик техникаси ама шу усулнинг тадқиқот доирасига киради. Мазкур метод кўпдан маълум бўлиб, ўрта асрлардаёқ ҳуқуқий қоидаларни талқин этиш ҳамда амалдаги қонунларни расмий таҳлил қилиш билан шуғулланувчи бутун бир мактаб ва йўналишлар (глоссаторлар, постглоссаторлар) таркиб топган.
Ушбу методни улкан асос билан умумий бўлмаган - алоцида метод деб аташ мумкин. Чунки, у фақат ҳуқуқни ўрганишдагина қўлланилади. Шуниси қизиқки, бу ҳолатда соф кўрннишдаги ҳуқуқ тадқиқот мавзуи бўлиб қолади. «Соф» ҳуқуқ назарияси (ҳуқуқ нормативчилиги мактаби) асосчиларидан бири Ганс Кельзеннинг ёзишича: «Ҳуқуқ тўғрисидаги таълимотнинг «соф» деб аталишининг сабаби шундаки, у фақат биргина ҳуқуқ билан шуғулланади ва жиддий маънода ҳуқуққа алоқаси бўлмаган ҳамма нарсадан ўрганилаётган мавзуни «тозалайди»13.
Шуни таъкидлаш жоизки, ҳуқуқшунос олимлар бу методга анча юксак баҳо берадилар, баъзан баҳолари шу қадар жонли ва эҳтиросли бўладики, бу таъриф-тавсифларни бадиий насрдан деярли фарқ қилолмайсиз. Мана улардан бири:
«Бу воситадан фойдаланиб (расмий юридик метод назарда тутилади), ҳуқуқий материянинг ич-ичига кириб бориш, ҳуқуқ анатомиясини икир-чикирларигача билиб олиш мумкин. Ҳуқуқ ва унинг таркибий қисмларини, қонунларни, айрим ҳуқуқий тавсияларга «ишлов бериш», ушбу методни жарроҳ пичоғидек қўллаш билангана юридик норма қандай қисмлардан иборат эканлигани, унинг санкцияси қандай тузилиши кераклигани, ҳар бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат учун мажбурий таркибий қисмлар нималардан ташкил топиши зарурлигини аниқлаш мумкин»14.
Ваҳоланки, яқин-яқинларгача шўро ҳуқуқшунослик фанида давлат-ҳуқуқий ҳодисаларни расмий-юридик жиҳатдан қараб чикиш кўпчиликка маъқул келмасди. Бу ўринда ўша вақтлардаги ҳуқуқ амалиёти учун ва нафақат ҳуқуқ, балки бошқа соҳалар учун ҳам ноёб бўлмаган бундай ёндашув ҳақида яқин ўтмишда кенг тарқалган бир ибора - «...расман тўғри, моҳиятан таҳкдрнинг ўзгинаси» жумласини эслаш кифоя. Айни пайтда бу методни назар-писанд қилмаслик, унга эътиборсизлик билан қарашга асос йўқ. Расмиятчилик - ҳуқуқнинг ажралмас хусусиятидир. Расмий метод ҳуқуқ ва давлатни илмий идрок этишда мажбурий, зарурий босқичдир. Зеро, у олинган билимни тавсифлаш, умумлаштириш, таснифлаш, бир тизимга солиш, имкон қадар аниқ ва равшан етказиб беришга кўмаклашади. Расмий-юридик методнинг унсурларини давлат ва ҳуқуқ, айниқса, ҳуқуқий моделлаштириш, математик-статистика методлари каби ўрганиш воситаларида ҳам учратиш мумкин.
Давлат-ҳуқуқ объектлари мураккаб тизимлардан иборат эканлиги ва улар кечаётган жараёнларнинг зиддиятли ва хилма-хиллигани ҳисобга оладиган бўлсак, методларнинг бутун бир мажмуини қўллаш зарурати тушунарли бўлиб қолади. Улар орасида ҳуқуқий моделлаш методини алоҳида кўриб чиқиш жоиз. Унинг асосида ўхшашлик ғояси, турли хил объектлар ўртасида ўзаро бир хил мутаносиблик қарор топиши мумкин, деган тахмин ётади. Унга кўра, бундай мутаносиблик ўша объектлардан бирининг тавсифи (модели)ни билиб олиш асосида бошқаси (асли) ҳақдда етарли аншдшк билан мулоҳаза юритиш имконини беради.
Бундан ташқари, давлат ва ҳуқуқ назарияси мавзуининг муттасил кенгайиб ва мураккаблашиб бориш тамойилига эга акамлига уни тадқиқотларнинг барча аниқ ва жиддий методларига мурожаат этишга мажбур қилади. Буларга математик, математик-статистика ва шунга ўхшаш методлар киради. Мазкур методлар давлат ва ҳуқуқни аниқ тадқиқ этишда ўз самарасини кўрсатди. Лекин улардан фойдаланиш компьютер техникасининг мавжуд бўлишини тақозо этади. Бу »са, ўз навбатида далилий, кўп микдордаги фактик маълумотларни ишлашни тезлаштириш имконини беради.
Шундай қилиб, давлат ва ҳуқуқ назарияси методи ўз тузилишига кўра мураккабдир. Юқоридагилардан ишонч ҳосил қилганимиздек, у давлат-ҳуқуқ ҳодисаларини билишнинг умумфалсафий, умумилмий ва алоҳида методлари, воситаларннинг яхлит тизимидан иборат.
Яна бир жиҳатни таъкидлаш ва яхшилаб тушуниб олиш муҳимки, у ҳам бўлса - методология ҳеч қачон дастлабки Кўринишича доимий ўзгармас ҳолатда қолиши мумкин эмас. У муттасил бойиб, ривожланиб боради, бу ҳолат бизга тадқиқот мавзуи - доимий ривожланишда бўлган давлат ва ҳуқуқни янада чуқурроқ ўрганиш имконини беради.
Бинобарин, давлат ва ҳуқуқ назарияси ҳақидаги масала -давлат ва ҳуқуқ ҳодисаларини тадқиқ этишнинг муайян нашрий тамойиллари, мантиқий методлари, махсус воситалари мажмуи ҳақидаги масаладир.
Ҳар қандай фан нафақат ўз предмети доирасига, балки ўз методларига ҳам эга бўлиши лозим. «Методология» сўзи юнонча «metodos» сўзидан олинган бўлиб, айнан маъноси «бирон нарсани ўрганиш йўли» демакдир. Метод бу - умумий маънода мақсадга эришиш усули, муайян тарзда изга солинган фаолмятдир. Метод бу - махсус маънода билиш воситаси, ўрганиладиган мавзуни тафаккурда ҳосил қилиш йўлидир7.
Бу ерда шуни таъкидлаш жоизки, давлат ва ҳуқуқ назарияси методологаяси тўғрисидаги масала бир қатор жиддий муаммоларни ҳал этиш билан боғликдир. Бу ҳолат яқин-яқингача фанда барча методлар умумий-универсал ва шунинг учун барча фанлар, билим соҳалари, ўқув дарсликларига хос ҳамда умумий бўлмаган - алоҳида методлар бўлиб келгани билан изоҳланади.
Коммунистик мафкура ҳукмронлик қилган даврларда диалектик-материалистик методлар умумий ва айни пайтда энг тўғри метод деб ҳисоблаб келинди. Ҳозирги вақтда кўпчилик жамиятшунос олимларнинг марксизм-ленинизмнинг ўзига ҳам, унинг давлат-ҳуқуқий ҳодисалар ва жараёнларни тасвирлаш, тушунтириш ва истиқболни айтиб беришдаги қобилиятига ҳам қарашлари тубдан ўзгарди. Мазкур ўзгаришлар кўпқиррали характерга эга. Уларнинг айримлари бутун жамиятшуносликнинг умумий методологик инқирози билан боғлиқ. Баъзилари бутун илмий билимлар соҳасидаги чинакам туб ўзгаришларни акс эттиради. Бунда давлат ва ҳуқуқ назарияси диалектик-материалистик тушунчалар ўрнига аста-секин синергетикадан, ғайриихтиёрий, ўз-ўзидан ташкил топадиган, тасодифий жараёнлар тўғрисида шаклланаётган янги фандан келиб чиқадиган методологияни ўзига сингдириб юбориши кўзда тутилади. Бунда мазкур ўзгаришлар тобора кўпроқ мухлисларни ўзига тортаётганинигина эмас, балки жамиятшуносларнинг ҳеч муболағасиз бир ондаёқ ўз назарий қарашларини ўзгартиришга мажбур қилаётган ҳужумкор характерини ҳам қайд этмаслик мумкин эмас.
Мисол тариқдсида А.Б.Вангеров каби машҳур хукуқшуносни олиб кўрайлик. Ўзининг 1995 йилда ёзган дарслигида материалистик диалектика тўғрисида гапираркан, у: «агар ушбу метод ёрдамчи, жузъий, иккинчи даражали деб қаралган бошқа барча методларга зид бўлмаса» - ундан бемалол фойдаланиш мумкин, деб ҳисоблайди. 1996 йилда чоп этилган ўзининг шу номдага дарслигида у шундай ёзади: «Синергетика ҳозирдаёқ дунёнинг ўз тузилиши асосларидаги зарурий (қонуний) ва тасодифий ҳодисаларни тушунишни тубдан ўзгартирувчи, дунёни янгача кўриш, янгача идрок этиш методи сифатида майдонга чиқмокда. Жонсиз материя ҳамда инсон фаолиятининг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий ва бошқа соҳаларидаги тарихий жараёнлар ривожининг сабаблари ва шакллари янгича талқин этила бошланди. Ҳодисаларни биологик ва ижтимоий эволюциянннг мустақип омили сифатида янгича тушуниш, ўзидан ўзи ташкил бўлувчи жараёнларда унинг ролини эътироф этиш юзага келмоқда»8.
У яна шундай давом этади: «Хуллас, афтидан, сўз оз эмас-кўп эмас - ижтимоий фанлар парадигмаси (намунаси)ни янгалаш, детерминизм (табиат ва жамият барча ҳодисаларининг объектив қонунийлиги ва сабабий боғликлигани тан олувчи фалсафий концепция)ни аввалгача тушуниш ва эътироф этишдан воз кечиш ва эҳтимолки, детерминизмнинг янги кўринишларини кашф қилиш, мамлакат фанида эса, борлиқни илмий асосда билишнинг асосий методи сифатидаги материалистик диалектикани қайта мушоҳада этиш ҳақида боряпти»9.
Боз устига у, ижтимоий фанлар методологиясида янги парадигма «...ё синергетиканинг алоҳида методи сифатида диалектикани ўз ичига олади - шунда ҳам фақат айрим соҳалар учун қўллайди ёхуд уни борлиққа тамоман янгача ёндашувлар билан умуман алмаштиради», деб ҳисоблайди. Бунда иккинчиси афзал.
Олим, илмий ҳуқуқий билимларда ушбу янгаликларнинг ёйилиши мода кетидан қувиш эмас, «эски, одатий қоидаларни янги «синергетик жомалар»га кийинтириш эмас», дея таъкидласада, унинг нуқтаи назарига, мулоҳаза юритишдаги айрим қатъий фикрларига қўшилиш қийин. Зеро, билиш - ғоят мураккаб жараён бўлиб, шу йўлдаги бирон-бир методга устуворлик беришга мутлақо йўл қўйиб бўлмайди. Буни биз бир бор бошимиздан кечириб кўрдик.
Бизнинг фикримизча, материалистик диалектика методи давлат ва ҳуқуқ назариясида метод сифатида ўз умрини бутунлай яшаб бўлгани йўқ. Мисол учун, шу нуқтаи назардан, давлат ва ҳуқуқ:

Download 53.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling