Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ


Download 74.5 Kb.
bet2/2
Sana14.05.2023
Hajmi74.5 Kb.
#1462203
1   2
Bog'liq
666 15.08.2018

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 15 август,
666-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги 666-сон қарорига
1-ИЛОВА
Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формаларининг шакллари
1 — 6-синфлар учун


Т.р

Кийимлар

Ранги

Мато таркиби

Изоҳ

1.

Кўйлак



100% пахта

Оддий классик бичимда тикилган, енги калта вариантда ҳам тикилади.

2.

Нимча

кўк, кўк катак

65% пахта,
35% полиэстер

Ўғил болалар нимчасининг олд тарафида кўк катак матодан фойдаланилган, қиз болалар нимчасининг ёнида ёлғон чўнтак тикилган.

3.

Шим

кўк

65% пахта,
35% полиэстер

Шимнинг олд қисмида стрелка ва икки ёнида чўнтаклари бор. Шим кийиб юрилганида оёқнинг тўпиғи ёпиқ ҳолатда бўлиши таъминланиши шарт.

4.

Юбка

кўк катак

65% пахта,
35% полиэстер

Трапеция шаклида тикилган ва ён қисмида тўртта йиғма мавжуд. Юбка кийиб юрилганида тиззадан тепасини тўлиқ ёпиши ва тиззадан пастга кўпи билан 8 сантиметргача узайтирилиши мумкин.

5.

Енгил куртка

кўк

65% пахта,
35% полиэстер

Эркин бичимда тикилган, ёқа ва манжет қисмида резина материал ва икки ёнида чўнтаклари бор.

7 — 11-синфлар учун


Т.р

Кийимлар

Ранги

Мато таркиби

Изоҳ

1.

Кўйлак

оқ

70% пахта,
30% полиэстер

Классик услубда тикилган, енги узун
ва калта вариантларда тикилади.

2.

Нимча

тўқ кўк

45% пахта,
55% полиэстер

Ўғил болаларнинг нимчасида икки қатор тугма ва қизларникида бир қатор тугма мавжуд.

3.

Шим

тўқ кўк

45% пахта,
55% полиэстер

Шимнинг олд қисмида стрелка ва икки ёнида чўнтаклари бор.Шим кийиб юрилганда оёқнинг тўпиғи ёпиқ ҳолатда бўлиши таъминланиши шарт.

4.

Юбка

тўқ кўк

45% пахта,
55% полиэстер

Тиззадан юқори бўлмаган, классик услубда тикилган.Юбка кийиб юрилганида тиззадан тепасини тўлиқ ёпиши ва тиззадан пастга кўпи билан 12 сантиметргача узайтирилиши мумкин.

5.

Пиджак

тўқ кўк

45% пахта,
55% полиэстер

Классик услубда тикилган, рельеф виточкалари ва чўнтаклари мавжуд.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги 666-сон қарорига
2-ИЛОВА
Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасини жорий этиш тартиби тўғрисидаги
низом
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом давлат умумий ўрта таълим муассасалари (кейинги ўринларда таълим муассасалари деб юритилади) ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасини (кейинги ўринларда — мактаб формаси) жорий этиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низом талаблари таълим муассасалари ўқувчилари учун мажбурий ҳисобланади.
Мазкур Низом талаблари ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ва мактаб-интернатлари, ихтисослаштирилган олимпия заҳиралари мактаблари ва мактаб-интернатлари учун татбиқ этилмайди.
3. Мактаб формасининг матоси ўқувчиларнинг ёшига, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига тўлиқ жавоб бериши шарт.
2-боб. Таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасини жорий этишнинг мақсад ва вазифалари
4. Мактаб формасини жорий этишнинг мақсади ўқувчиларнинг билимли, одоб-ахлоқли, соғлом фикрли, ҳар томонлама баркамол шахс бўлиб етишишига кўмаклашиш, ўзаро тенглик ва белгиланган тартиб-қоидаларга итоаткорлик ҳиссини уйғотиш, уларнинг саломатликларини муҳофаза қилиш учун шарт-шароит яратиш, ўқувчилар ўртасида cоғлом рақобат муҳитини юзага келтиришдан иборат.
5. Қуйидагилар мактаб формасини жорий этишнинг вазифалари ҳисобланади:
таълим муассасаларида соғлом ижтимоий-психологик муҳитни шакллантириш, ёш авлодга замон талаблари ва миллий қадриятлар асосида таълим-тарбия беришга кўмаклашиш;
ўқувчилар ўртасида ўзаро ижтимоий тенглик тамойилларини қарор топтириш;
таълим муассасаларида ўқувчиларнинг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларига тўлиқ риоя этишларини тартибга солиш;
ўқувчиларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ёт бўлган «оммавий маданият» хуружларидан ҳимоя қилишга кўмаклашиш.
3-боб. Таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш ва уларга қўйилган талаблар
6. Ўқувчилар томонидан мактаб формасини кийишда қуйидаги талабларга риоя этилиши лозим:
кийимларнинг ўта тор ёки ўта кенг бичимда бўлмаслиги;
қизлар учун юбканинг узунлиги тиззадан 5 — 15 см пастда бўлиши;
ўғил болалар учун шимнинг узунлиги оёқ тўпиғидан пастда бўлиши;
оёқ кийимлар пошнасининг 3 сантиметрдан баланд бўлмаслиги;
кўйлакнинг энг юқоридаги фақат битта тугмасидан ташқари бошқа тугмаларнинг қадалган бўлиши;
кийимларнинг тоза ва дазмолланган бўлиши.
7. Ўқувчилар таълим муассасаси биноси ичида бош кийимсиз юришлари лозим, таълим муассасасида ўтказиладиган турли тадбирлар жараёни бундан мустасно.
Ўзбекистон Республикасида аҳоли турли миллат ва диний конфессиялар вакилларидан иборатлиги ҳамда мажбурий умумий ўрта таълим дунёвий характерга эгалиги муносабати билан ўқувчиларнинг мактаб формасига турли дин ва конфессиялар хамда турли субмаданиятларга мансубликни акс эттирувчи элементларни (ҳижоб, кипа, кашая, хоч ва бошқалар) қўшишга йўл қўйилмайди.
Шунингдек, умумтаълим мактабларида:
ўғил бола ўқувчиларнинг таълим муассасасига танасининг очиқ қисмига татуировка туширган ёки пирсинг қилган, соқол қўйган, сочи 2-3 сантиметрдан узун бўлган ва ёрқин рангларга бўяган ҳолда келишларига;
қиз бола ўқувчиларнинг таълим муассасасига танасининг очиқ қисмига татуировка туширган ёки пирсинг қилган, сочини ёрқин рангларга бўяган, юзини кўзга ташланадиган даражада макияж қилган, қулоғига биттадан ортиқ сирға таққан, бармоқларига узук таққан, қўл тирноқларини бўяган ва узун қилиб ўстирган ҳолда келишларига йўл қўйилмайди.
8. Об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, ўқувчилар мактаб формасининг нимчасини ёки костюмини, кўйлакнинг енги узун ёки калта шаклини ихтиёрий равишда кийишлари мумкин. Шунингдек, қишки ўқиш даврида ўқувчи қизларга ягона мактаб формасига мос шим кийишга рухсат берилади.
9. Таълим муассасаси томонидан мактаб формасининг намунавий ягона шаклларининг рангли расмлари ва техник кўрсаткичлари — матонинг таркиби ва ранги ҳақидаги маълумотлар 1 — 6-синфлар ва 7 — 11-синфлар кесимида таълим муассасасининг барчага кўринарли жойига осиб қўйилади.
10. Таълим муассасаси раҳбарияти ҳар йили 20 февралга қадар ўқувчиларнинг тахминий сони тўғрисидаги маълумотларни синфлар ва жинс (ўғил/қиз) кесимида тегишли туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига тақдим этади.
11. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ҳар йили 1 мартга қадар ўқувчиларнинг синфлар ва жинс (ўғил/қиз) кесимидаги туман (шаҳар) бўйича умумлаштирилган маълумотларни (прогноз) Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасига тақдим этади.
12. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси томонидан тасарруфидаги таълим муассасаларидаги жами ўқувчиларнинг синфлар ва жинс (ўғил/қиз) кесимидаги сони (прогноз) тўғрисидаги маълумотларни умумлаштирган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига ҳар йили 10 мартга қадар тақдим этади.
13. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан умумтаълим мактаблари жами ўқувчиларининг синфлар ва жинс (ўғил/қиз) кесимидаги сони (прогноз) тўғрисидаги маълумотларни ҳудудлар бўйича умумлаштирилган ҳолда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасига ҳар йили 20 мартга қадар тақдим этилади.
14. «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси тақдим этилган маълумотларни ҳисобга олган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ҳар йили апрель-август ойлари давомида ҳудудлар бўйича мактаб формаларининг ишлаб чиқарилишини ташкил этади.
15. «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси мактаб формаларининг ҳудудлар ва туман (шаҳар)лар бўйича ишлаб чиқариш ва савдоси ташкил этиладиган жойлар тўғрисидаги манзилли маълумотларни ҳар йили 20 апрелга қадар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига тақдим этади ва оммавий ахборот воситалари орқали савдоси ташкил этиладиган жойлар тўғрисидаги манзилли маълумотларни эълон қилади.
16. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ишлаб чиқарувчилар ва савдо шаҳобчаларининг манзиллари ҳақидаги маълумотлар ҳар йили 25 апрелга қадар барча таълим муассасаларга етказилишини таъминлайди.
17. Таълим муассасаси раҳбарияти томонидан ҳар йили 1 майга қадар таълим муассасасининг барчага кўринадиган жойларига мактаб формасини қаерда ва қандай тартибда харид қилиш мумкинлиги тўғрисида тегишли эълон жойлаштирилади ҳамда таълим муассасалари томонидан ота-оналар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилади.
4-боб. Ўқувчилар томонидан замонавий ягона мактаб формасини кийиш тартибига риоя қилмаганлик учун жавобгарлик
18. Ўқувчиларнинг мактаб формасини кийиш тартибига риоя қилмаслик таълим муассасасининг ички тартиб-қоидаларини бузиш деб баҳоланади ва бундай ўқувчиларга қуйидаги чоралар қўлланиши мумкин:
огоҳлантириш;
кундалик дафтарига қайд этиш;
тушунтириш ишларини олиб бориш учун ота-онасини хабардор қилиш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва таълим муассасасидаги йиғилишларда ота-оналар иштирокида муҳокама қилиш.
5-боб. Якуний қоидалар
19. Ўқувчиларнинг таълим муассасасига мактаб формасида келишларини таъминлаш учун ота-оналар масъул ҳисобланади.
20. Таълим муассасасида ўқувчилар томонидан мактаб формасини кийиш тартибига риоя қилиниши таълим муассасаси раҳбарияти, синф раҳбарлари, ёшлар етакчиси ва педагог ходимлар томонидан назорат қилиб борилади.
Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий мактаб формасини жорий этиш тартиби тўғрисида низомга
ИЛОВА
Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасини жорий этиш тартиби
СХЕМАСИ



(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.08.2018 й., 09/18/666/1768-сон)
Download 74.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling