Давлат ва жамият қурилиши / Давлат хизмати. Архив иши


Download 119.5 Kb.
bet5/7
Sana29.03.2023
Hajmi119.5 Kb.
#1305524
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
283 25.07.2000

Расмий давлат ҳужжатлари
I. Давлат гербли гувоҳномалари:
1. Туғилганлик тўғрисида гувоҳнома
2. Никоҳдан ўтганлик тўғрисида гувоҳнома
3. Никоҳ бекор қилинганлиги тўғрисида гувоҳнома
4. Вафот этганлик тўғрисида гувоҳнома
II. Шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар:
1. Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти
2. Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун Ўзбекистон Республикасида яшашга рухсатнома
III. Ҳарбий ҳисобга олиш ҳужжатлари:
1. Чақирилувчининг қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси
2. Ҳарбий билет
3. Офицернинг шахсий гувоҳномаси
4. Захирадаги офицернинг шахсий гувоҳномаси
IV. Маълумот тўғрисидаги ҳужжатлар:
1. Тўлиқсиз ўрта маълумот тўғрисида шаҳодатнома
2. Ўрта маълумот тўғрисида аттестат
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ўрта махсус таълим ҳамда бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тўғрисида диплом
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги 734-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.11.2020 й., 09/20/734/1528-сон)
4. Олий маълумот тўғрисида диплом
5. Фан номзоди ёки доктори дипломи
V. Ҳуқуқ берувчи ёки мажбуриятлардан озод қилувчи ҳужжатлар:
1. Меҳнат дафтарчаси
2. Ҳайдовчилик гувоҳномаси
3. Ногиронлик гувоҳномаси
4. Уруш қатнашчиси гувоҳномаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 620-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.07.2019 й., 09/19/620/3482-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 25 июлдаги 283-сон қарорига
3-ИЛОВА
Хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1. Хорижий давлатларнинг олий аттестация органлари томонидан 1992 йил 1 январгача фуқароларга берилган фан доктори ва номзоди дипломлари, профессор, доцент ва катта илмий ходим шаҳодатномалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳақиқий ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Хорижий давлатлар аттестация органлари томонидан 1992 йил 1 январдан кейин Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб ва ишлаб турган чет эл фуқароларига фан доктори ва номзоди илмий даражалари берилгани ҳақидаги ҳужжатлар, шунингдек, хорижий давлатларда фалсафа доктори (PhD) ва унга тенглаштирилган илмий даражалар олинганлиги ҳақидаги ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (кейинги ўринда ОАК деб аталади) томонидан нострификацияланади (қайта аттестациядан ўтказиш асосида тенглаштирилади).
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 ноябрдаги 937-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2017 й., 09/17/937/0318-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Илмий даража ҳақидаги дипломлари ОАК нострификацияланган фуқаролар Ўзбекистон Республикасида олий малака ҳақидаги ҳужжат эгалари учун амалда қўлланилаётган ҳуқуқ ва имтиёзлардан фойдаланишга ҳақлидирлар. Нострификацияланмаган олий малака ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳақиқий ҳисобланмайди.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 ноябрдаги 937-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2017 й., 09/17/937/0318-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Илмий даражалар дипломларини ОАК нострификация қилиш учун 1-иловага мувофиқ, 2-иловадаги тартибда ҳужжатлар тақдим этилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 ноябрдаги 937-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2017 й., 09/17/937/0318-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Нострификация учун ҳужжатлар ОАК томонидан қабул қилинади.
Тақдим этилган ҳужжатларни ОАКнинг тегишли соҳа бўйича эксперт кенгаши кўриб чиқиб, диссертацияни илмий экспертизадан ўтказиб, ўз хулосасини чиқаради.
ОАКнинг Тартиб-қоида комиссияси эксперт кенгаши хулосаси ва ОАК Котибияти фикри асосида ўз тавсиясини ОАК Президиуми муҳокамасига тақдим этади.
Тақдим этилган ҳужжатлар, зарур ҳолларда, ОАКнинг Тартиб-қоида комиссияси қарори билан тегишли илмий ёки илмий-тадқиқот муассасага ёхуд илмий даражалар берувчи илмий кенгашга жамоавий тақриз учун юборилиши мумкин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 ноябрдаги 937-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2017 й., 09/17/937/0318-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. ОАК Президиумининг олий малака ҳақидаги ҳужжатларни нострификациялаш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан эътиборан ушбу ҳужжатлар Ўзбекистон ҳудудида кучга киради. Ҳужжат эгаларига ОАК Президиумининг қарори асосида Ўзбекистон Республикасининг илмий даража дипломлари берилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 ноябрдаги 937-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2017 й., 09/17/937/0318-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Фан доктори илмий даражаси ҳақидаги дипломни нострификациялаш муддати уч ойдан, фан номзоди илмий даражаси, фалсафа доктори (PhD) ва унга тенглаштирилган хорижий мамлакатлар илмий даражалари дипломларини нострификациялаш муддати икки ойдан ошмаслиги керак. Зарур ҳолатларда ушбу ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати ОАКнинг Тартиб-қоида комиссияси қарори билан уч ойгача узайтирилиши мумкин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 ноябрдаги 937-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2017 й., 09/17/937/0318-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Илмий даража ҳақидаги дипломларни тенглаштириш масалалари юзасидан ОАК Президиуми чиқарган қарордан норози бўлган даъвогар қарор чиққан кундан бошлаб икки ой мобайнида ОАКга апелляция шикояти билан мурожаат қилиши мумкин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 ноябрдаги 937-сонли қарори тахририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2017 й., 09/17/937/0318-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Хорижий давлатларда берилган илмий даражалар ҳақидаги ҳужжатларни тан олиш ва эквивалентлигини қайд этиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида тўлов ундирилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисидаги Низомга
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.

Download 119.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling