Олий ўқув юртидан кейинги таълимга қўйиладиган давлат талаблари 1-иловага мувофиқ


Download 0.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/25
Sana20.12.2022
Hajmi0.82 Mb.
#1036186
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
304-сон 22.05.2017. Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида



08.01.2021
304-сон 22.05.2017. Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
https://lex.uz/docs/3213410?ONDATE=22.07.2019 00
1/27
Ҳужжат 22.07.2019 00 санаси ҳолатига 
Амалдаги версияга ўтиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТИДАН КЕЙИНГИ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада
такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 16 февралдаги ПФ-4958-сон Фармони ижросини таъминлаш
мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Олий ўқув юртидан кейинги таълимга қўйиладиган давлат талаблари 1-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олий ўқув юртидан кейинги таълим тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олий ўқув юртидан кейинги таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг — фалсафа доктори (Doctor of
Philosophy), фан доктори (Doctor of Science) дипломлари, шунингдек доцент, катта илмий ходим ва
профессор аттестатларининг давлат намуналари 3 — 7-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2017 йил 1 июлдан бошлаб ушбу қарор билан
тасдиқланадиган талабларга мувофиқ аттестация ишларини қабул қилиш, кўриб чиқиш ва изланувчиларга
фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) ва фан доктори (Doctor of Science) илмий даражаларини беришни
таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Олий аттестация комиссияси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда улар томонидан қабул
қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий ўқув юртидан кейинги таълим ва олий малакали илмий ва
илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида» 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси СП, 2012 йил, 12-сон, 90-
модда) 8-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг Таълим ва илм-фан масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling