Давлат ва жамият қурилиши / Давлат хизмати. Архив иши


III. Одоб-ахлоқ қоидаларининг бузилиши билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш


Download 348.5 Kb.
bet13/31
Sana20.01.2023
Hajmi348.5 Kb.
#1104473
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   31
Bog'liq
ЎРҚ odob axloq

III. Одоб-ахлоқ қоидаларининг бузилиши билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш






















1-босқич




Комиссия




Комиссия давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидаларини бузилишлари билан боғлиқ масалаларни:
давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг топшириғига кўра;
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг мурожаатига асосан;
давлат хизматчиларнинг, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига биноан;
ўз ташаббуси билан кўриб чиқади.




Заруратга кўра






















2-босқич




Комиссия раиси ва аъзолари




Комиссия мажлисида:
кун тартибидаги масала ўқиб эшиттирилади;
давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг топшириғи ёки давлат хизматчиси томонидан одоб-ахлоқ қоидалари бузилганлиги тўғрисидаги мурожаат ўқиб эшиттирилади;
одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этмаганликда айбланаётган давлат хизматчиси ва мурожаатчилар тушунтиришлари эшитилади.




Мажлис ўтказиладиган кун



















Давлат хизматчиси




Ўзининг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қимматига, ишчанлик обрўсига дахл қиладиган мурожаат бўйича амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзини ҳимоя қилишга, Комиссияга зарур материаллар ҳамда бошқа ахборотларни тақдим этишга ҳақли.

























3-босқич




Комиссия




1. Мажлис якуни бўйича давлат хизматчисининг ҳаракатларида одоб-ахлоқ қоидаларининг бузилиши фактининг мавжудлигини ёхуд мавжуд эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилади.
2. Одоб-ахлоқ қоидалари бузилганлиги факти аниқланган тақдирда давлат хизматчиларига қуйидаги ахлоқий таъсир чоралари қўллайди:
огоҳлантириш;
узр сўраш ёки расмий узрнома келтиришни талаб қилиш;
давлат органи ва ташкилотининг кенгайтирилган мажлисида танбеҳ бериш.
3. Давлат хизматчисига нисбатан интизомий таъсир чорасини қўллаш учун давлат органи ва ташкилоти раҳбарига тақдимнома киритиши мумкин.
4. Қабул қилинган қарор ҳақида мурожаат қилувчига, ўзига нисбатан масала кўриб чиқилган давлат хизматчисига ва давлат органи ва ташкилоти раҳбарига ёзма равишда маълум қилади.




Мажлис ўтказиладиган кун






















4-босқич




Комиссия




Одоб-ахлоқ қоидалари давлат органи ва ташкилоти раҳбари томонидан бузилган тақдирда уларга нисбатан тегишли чора кўриш масаласи юзасидан таклифларни юқори турувчи давлат органи ва ташкилоти раҳбарига юборади.




Заруратга кўра






















5-босқич




Давлат хизматчиси




Комиссиянинг қарори устидан давлат органи ва ташкилоти раҳбарига ёки судга шикоят қилиш мумкин.




Заруратга кўра

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 595-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 376-банди.


(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2022 й., 09/22/595/0921-сон)
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.01.00.00 Давлат, жамият ва шахс хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Жиноий қонунчилик]
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 24 ноябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2016 йил 13 декабрда маъқулланган
1-боб. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2-модда. Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик
Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
3-модда. Асосий тушунчалар
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
коррупция — шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик — коррупция аломатларига эга бўлган, содир этилганлиги учун қонунчиликда жавобгарлик назарда тутилган қилмиш;
(3-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Download 348.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling