Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]
-модда. Илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганлиги муносабати билан қайта кўриб чиқиш
Download 74.13 Kb.
|
ЎРҚ-682 20.04.2021
46-модда. Илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганлиги муносабати билан қайта кўриб чиқиш
Илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганлиги муносабати билан зарур ўзгартишлар ва (ёки) қўшимчалар киритилади ҳамда илгари қабул қилинган барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ёки уларнинг қисмлари, агар улар янги ҳуқуқий нормаларга зид бўлса ёхуд янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан тўлалигича қамраб олинган ёки амалда ўз ҳуқуқий аҳамиятини йўқотган бўлса, лекин расман ўз кучини йўқотган деб топилмаган бўлса, ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим. Тенг юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилаётган ўзгартишлар ва (ёки) қўшимчалар, ўз кучини йўқотган деб топилаётган тенг юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ёки улар қисмларининг рўйхати норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ўзида кўрсатилиши керак. LexUZ шарҳи Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги (янги таҳрири) Қонунининг 3-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 мартдаги 242-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти»нинг 2-банди. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганлиги муносабати билан ўзгартишлар, қўшимчалар киритилиши ёки ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган, тенг юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ёки улар қисмларининг сони анча кўп бўлган тақдирда, мазкур ўзгартиш ва қўшимчалар, шунингдек ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати алоҳида ҳужжат сифатида расмийлаштирилади. Бундай ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқувчи томонидан тайёрланади ва норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси билан бир вақтда тақдим этилади. LexUZ шарҳи Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 30 декабрдаги 237-II/150-II-сонли қўшма қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиладиган қонун лойиҳаларини ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига тақдим этилган қонунларни юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш қоидалари»нинг 7-боби («Қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш») ва 8-боби («Ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган қонунлар рўйхати»), «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги услубий кўрсатмаларнинг (рўйхат рақами 2352, 09.04.2012 й.), VI-боби («Қонуности ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги лойиҳаларни тайёрлашнинг хусусиятлари»), «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидалари»нинг (рўйхат рақами 2565, 28.02.2014 й.) 109 — 119-бандлари, «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги йўриқноманинг (рўйхат рақами 2420, 01.02.2013 й.) V боби («Қарорларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги лойиҳаларни тайёрлашнинг хусусиятлари»). Download 74.13 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling