Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]


-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг матнларини тарқатиш


Download 74.13 Kb.
bet23/37
Sana25.02.2023
Hajmi74.13 Kb.
#1230575
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   37
Bog'liq
ЎРҚ-682 20.04.2021

47-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг матнларини тарқатиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг матнларини тарқатиш норматив-ҳуқуқий ҳужжат матнидан монеликсиз фойдаланиш имкониятини таъминлайдиган ҳар қандай шаклларда амалга оширилиши мумкин.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг матнларини тарқатиш тартиби қонунчиликда белгиланади.
7-боб. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижросини ташкил этиш ва таъминлаш
48-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижросини ташкил этувчи ва таъминловчи органлар
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ва қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ижросини ташкил этади ҳамда таъминлайди.
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, уларнинг мансабдор шахслари ўз ваколатларига киритилган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижросини ташкил этади ҳамда таъминлайди.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тегишли ҳудудда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижросини ташкил этади ҳамда таъминлайди.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 1-моддаси.
49-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш ва таъминлашга доир ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўз ваколатлари доирасида:
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўз вақтида ижро этилишига қаратилган зарур тадбирларни ишлаб чиқади ва (ёки) қарорлар қабул қилади;
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг ишларини мувофиқлаштиради ҳамда йўналтиради, уларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижро этишга доир ваколатларини белгилайди;
Ўзбекистон Республикаси қонунларини ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижро этиш учун зиммасига жавобгарлик юклатиладиган вазирликларни, давлат қўмиталарини, идораларни ҳамда мансабдор шахсларни белгилайди;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўз вақтида ижро этилиши устидан назоратни амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Download 74.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling