Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]
-§. Қонун лойиҳалари (қонун) тузилишининг ўзига хос хусусиятлари
Download 74.13 Kb.
|
ЎРҚ-682 20.04.2021
2-§. Қонун лойиҳалари (қонун) тузилишининг ўзига хос хусусиятлари
29. Қонун лойиҳасининг тузилиши унинг мазмунига боғлиқ бўлади ва қуйидаги кетма-кетликда белгиланади: қўлланилиш ёки амал қилиш соҳаси; умумий қоидалар: ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг асосий принциплари, қонунда фойдаланиладиган тушунчалар ва махсус атамаларнинг таърифи, субъектларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек ишлаб чиқилаётган қонун лойиҳаси нормаларини амалга оширишнинг механизмлари; қабул қилинаётган қонун нормаларини бузганлик учун жавобгарлик тўғрисидаги норма; айрим қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни, шунингдек мазкур қонун қабул қилиниши муносабати билан қонунларни ўз кучини йўқотган деб топишни назарда тутадиган нормалар; қабул қилинаётган қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш зиммасига юклатилаётган субъект; норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилинаётган қонунга мувофиқлаштириш тўғрисидаги топшириқ; қонуннинг кучга кириш тартиби. 30. Қонун лойиҳасида (қонунда) пастлаб борувчи қуйидаги таркибий бирликлардан фойдаланилади: қисм; бўлим; кичик бўлим; боб; параграф; модда. 31. Қонун лойиҳаси (қонун) моддасида пастлаб борувчи қуйидаги таркибий бирликлардан фойдаланилади: қисм; банд; кичик банд; хатбоши. Йирик тизимлаштирилган қонун лойиҳалари қисмларга, бўлимлар кичик бўлимларга, боблар параграфларга бўлиниши мумкин. 32. Қонун лойиҳаси (қонун) қисмининг белгиси ва номи саҳифанинг ўртасига бош ҳарфлар билан тагма-таг ёзилади. Қонун лойиҳаси (қонун) қисмининг номи «ярим қора» шрифтда ёзилади. 33. Бўлимлар рим рақамлари, кичик бўлимлар ва боблар эса араб рақамлари билан рақамланади ҳамда сарлавҳаларга эга бўлади. Параграфла𠫧» белгиси билан белгиланади, араб рақамлари билан рақамланади ва сарлавҳаларга эга бўлади. Кичик бўлимлар, боблар ва параграфларнинг белгиси ва номи бош ҳарф билан, бўлимларнинг белгиси ва номи эса бош ҳарфлар билан «ярим қора» шрифтда, қўштирноқларсиз, қаторлараро бирлик интервалда, битта қаторда рақами кўрсатилиб, кетидан нуқта қўйилган ҳолда ёзилади. 34. Қонун лойиҳасининг (қонуннинг) моддаси: унинг асосий таркибий бирлиги ҳисобланади; араб рақамлари билан белгиланадиган тартиб рақамига эга бўлади; номга эга бўлади, бундан айрим қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги қонун лойиҳалари мустасно. Модда белгиси бош ҳарф билан ва хатбошидан ёзилади. Модданинг номи унинг рақам белгиси билан бир қаторга бош ҳарф билан «ярим қора» шрифтда ёзилиб, ундан кейин нуқта қўйилади. Агар модда номга эга бўлмаса, у ҳолда модданинг рақамидан кейин нуқта қўйилади ҳамда модданинг белгиси бош ҳарф билан ва ярим қора шрифт билан хатбошидан ёзилади. Модда рақамланмайдиган қисмларга бўлинади. Модда қисмларининг жойлашув тартиби бош ҳарф билан бошланадиган ва нуқта билан тугайдиган хатбошиларни кетма-кет санаш орқали аниқланади. Моддаларнинг қисмлари бандларга бўлиниб, бандлар доирасимон қавс билан ёпиладиган араб рақамлари ёки кичик ҳарфлар билан белгиланади. Моддаларнинг қисмлари хатбошиларга бўлиниши мумкин. Бандлар қавс ичида араб рақамлари билан кичик бандларга ёки хатбошиларга бўлиниши мумкин. 35. Қонун лойиҳасининг (қонуннинг) қисмлари, бўлимлари, кичик бўлимлари, боблари, параграфлари ва моддалари изчил кетма-кетликда рақамланиши керак. Ҳар бир бобнинг (параграфнинг) моддаларини алоҳида-алоҳида рақамлашга ёки ҳар бир бўлимнинг (кичик бўлимнинг) бобларини алоҳида-алоҳида рақамлашга йўл қўйилмайди. 36. Қонун лойиҳасига (қонунга) қисмлар, бўлимлар, кичик бўлимлар, боблар, параграфлар, моддалар ёки бутун қонун лойиҳасига (қонунга) доир изоҳлар киритилиши мумкин эмас. 37. Агар қонун лойиҳасига (қонунга) бир нечта илова мавжуд бўлса, улар «№» белгиси кўрсатилган ҳолда араб рақамлари билан рақамланади. Қонун лойиҳасининг (қонуннинг) матнида иловага ҳавола қилинганида «№» белгиси кўрсатилади. Илова белгиси 12 ўлчамли шрифтда қонун лойиҳаси (қонун) матнидан кейинги саҳифанинг юқорисидаги ўнг бурчакка, қонуннинг рақами ва имзоланган санаси кўрсатилмаган ҳолда жойлаштирилади. Илованинг номи саҳифанинг ўртасига жойлаштирилади. Download 74.13 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling