Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]


-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг шахслар доираси бўйича амал қилиши


Download 74.13 Kb.
bet21/37
Sana25.02.2023
Hajmi74.13 Kb.
#1230575
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   37
Bog'liq
ЎРҚ-682 20.04.2021

44-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг шахслар доираси бўйича амал қилиши
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ва юридик шахсларига, шунингдек ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширганда чет эл юридик шахсларига, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, татбиқ этилади.
45-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тугатиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ёки унинг бир қисмининг амал қилиши уни қабул қилган орган ёхуд унинг юқори турувчи органи томонидан муайян муддатга ёки муайян ҳодиса юз бергунига қадар тўхтатиб турилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон қарори билан тасдиқланган «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги низомнинг 18-бандига ҳамда «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидалари» (рўйхат рақами 2565, 28.02.2014 й.) 121-бандига мувофиқ низоли масалалар келиб чиққанда, шунингдек идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қўллаш билан боғлиқ бўлган янги ҳолатлар аниқланганда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ёки унинг тузилмавий бирлигининг амал қилишини тўхтатиб туришга ҳақлидир.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки унинг бир қисми қуйидаги ҳолларда ўзининг амал қилишини тугатади:
норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки унинг бир қисми қайси муддат ёки ҳодиса юз бериши учун мўлжалланган бўлса, ўша муддат тугаганида ёки ҳодиса юз берганида;
норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки унинг бир қисми қонунда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ эмас ёхуд ҳақиқий эмас деб топилганда;
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, ҳукумат, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси давлатлараро шартномавий ва бошқа мажбуриятларининг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқлигини аниқлайди.
норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки унинг бир қисми ўз кучини йўқотган деб топилганда;
норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки унинг бир қисми бекор қилинганда.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 26-моддасига мувофиқ, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига зид келадиган қарорлари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан бекор қилинади. Шунингдек, ҳокимларнинг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ҳукумат ҳужжатларига, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг давлат манфаатларига зид келадиган ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тўхтатилади ва бекор қилинади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Республика давлат бошқарув органларининг, шунингдек ҳокимларнинг қабул қилган ҳужжатларини тўхтатади, бекор қилади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги (янги таҳрири) Қонунининг 35-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддасига асосланган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, фармойишларини ҳамда Бош вазир фармойишларини бекор қилишга ҳақлидир.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Қонунининг 42 ва 43-моддаларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органларининг ҳужжатлари амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлган ҳолларда уларни бекор қилиш ҳуқуқига эга, шунингдек вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қонун ҳужжатларига зид бўлган қарорлари ва фармойишлари ижросини тўхтатиб қўйиш ҳамда уларни бекор қилишга ҳақлидир.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 24-моддасига мувофиқ Халқ депутатлари Кенгаши ҳокимнинг ва қуйи Кенгашнинг Ўзбекистон Республикаси қонунларига мос келмайдиган қарорларини бекор қилади. Шунингдек, айтиб ўтилган Қонуннинг 25-моддасига асосан, ҳоким қуйи турувчи ҳокимларнинг қарорларини, башарти улар Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларига, шунингдек юқори турувчи халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг қарорларига зид бўлса, бекор қилади ва халқ депутатлари Кенгашига қуйи турувчи халқ депутатлари Кенгашларининг ҳужжатларини бекор қилиш тўғрисида тақдимнома киритади.

Download 74.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling