Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ


Download 293.5 Kb.
bet2/17
Sana06.04.2023
Hajmi293.5 Kb.
#1333433
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
685 30.11.2022

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 30 ноябрь,
685-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 ноябрдаги 685-сон қарорига
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2022 йил 14 февралдаги 71-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Қарорга 1-иловада:
13-бандидаги «уч» сўзини «беш» сўзи билан алмаштирилсин;
14-банднинг саккизинчи хатбошиси «келиб чиқиб» сўзларидан кейин «(бир квадрат метргача бўлган аниқликда)» сўзлари билан тўлдирилсин;
21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«21. Хусусийлаштирилаётган ер участкасини сотиб олиш учун тўлов қуйидаги тартибда автоматик тақсимланади:
а) Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарорига мувофиқ мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатганлик учун — тегишли Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармасига, унинг 10 фоизи Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг махсус ғазначилик ҳисобварағига (4014);
б) ушбу Регламентнинг 14-бандига мувофиқ ер участкаси ва унга туташ ҳудуднинг топографик режасини тайёрлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатганлик учун — тегишли Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси ҳисобварағига;
в) 3 фоизи — «Yerxususiylashtirish» ААТни техник қўллаб-қувватлаш ишлари учун Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳисобварағига;
г) 0,5 фоизи — тўловларни тасдиқлаш Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилганлиги учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
д) қолган маблағларнинг:
50 фоизи — Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети махсус ғазна ҳисобварақларига уларнинг қўшимча манбалари сифатида йўналтирилади ва унинг 30 фоизи — жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича ҳудудий мақсадли жамғармага, 70 фоизи — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади;
50 фоизи — мазкур ер участкалари жойлашган туман (шаҳар)лар бюджетига уларнинг қўшимча манбалари сифатида ўтказилади.»;
1-илованинг 3-босқич «Муддатлар» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5 иш куни»;
22-банд қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ариза берувчи, зарур ҳолларда Давлат активларини бошқариш агентлигининг тегишли ҳудудий бошқармасига мурожаат қилган ҳолда чоп этилган қоғоз шаклидаги ер участкасига мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерининг аслини олиши ҳам мумкин.»;
4-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Download 293.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling