Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]


-боб. Аукционларга чиқариш учун ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш


Download 293.5 Kb.
bet6/17
Sana06.04.2023
Hajmi293.5 Kb.
#1333433
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
685 30.11.2022

2-боб. Аукционларга чиқариш учун ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш
1-§. Ер участкасини танлаш материалларини келишиш ва ер участкасини «YERELEKTRON» ААТга жойлаштириш тартиби
10. Туман (шаҳар) қурилиш бўлими филиал билан биргаликда ҳудудлар ва аҳоли пунктлари, мастер-режа ва шаҳарсозлик ҳужжатлари, шунингдек, жисмоний ва юридик шахслар, маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчиларининг «YERELEKTRON» ААТнинг очиқ электрон портали орқали юборилган таклифларини кўриб чиқиш натижалари асосида тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун бериш мумкин бўлган ер участкалари бўйича ер танлаш материалларидан иборат таклифларни тайёрлайди.
Таклифларни тайёрлаш вақтида ер участкаси ва унга туташ ҳудуднинг ер ости коммуникацияларини топографик харитада акс эттириш учун махсус асбоб-ускуналарга эга бўлган ҳамда танланган ҳудуддаги кўчаларнинг қизил чизиқларини белгилаб бериш имконияти мавжуд лойиҳа-қидирув ташкилоти жойига чиққан ҳолда ер участкаси ва унга туташ ҳудуднинг ер ости коммуникациялари акс эттирилган топографик харитасини маҳаллий координаталар тизимида электрон шаклда тайёрлайди.
Ҳудудлар ва аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ҳолатларда туман (шаҳар) қурилиш бўлими томонидан филиал билан биргаликда ишлаб чиқилган ер участкалари бўйича таклифлар тегишли ҳудудий архитектура ва шаҳарсозлик кенгаш билан келишилади.
11. Туман (шаҳар) қурилиш бўлими ҳамда филиал ер участкалари бўйича ер танлаш материалларидан иборат таклифларни ва топографик харитани тайёр бўлишига кўра «YERELEKTRON» ААТ орқали туман (шаҳар) ҳокимлигига киритиб боради.
12. Туман (шаҳар) қурилиш бўлими ва филиал таклифга қуйидагиларни киритади:
ер участкасининг WGS-84 очиқ координаталар тизимида шартли чегаралари;
ер участкаси ва унга туташ ҳудуднинг ер ости коммуникациялари акс эттирилган топографик харитасини;
ер участкасининг жойлашув схемаси ва геолокацияси;
ер участкаси, жумладан, унинг майдони (гектарда), ер участкасининг ер фонди тоифаси ҳақида қисқача маълумот;
чегарадош ер участкаларидан фойдаланиш турлари кўрсатилган вазият билан боғлиқ схема;
ҳудуднинг ижтимоий инфратузилма объектлари билан таъминлаш нормаларига мувофиқлиги қисми бўйича шаҳарсозлик қоидалари талабларига риоя қилган ҳолда ер участкасидан фойдаланишнинг рухсат берилган турлари;
мазкур ер участкасида қурилишга рухсат берилган ёки тақиқланган объектлар турлари рўйхати;
ер участкасига туташ ҳудудлардаги объектларнинг белгиланган мақсади ва турлари;
ер участкасини камида икки томондан ўраб турган объектларнинг рақамли фотосурати;
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларигача бўлган масофа тўғрисидаги маълумотлар;
шаҳарсозлик чекловлари қўйилган ҳолда фойдаланиш бўйича асосланган таклифлар.
Таклифларда шаҳарсозлик ҳужжатларига ва (ёки) ер участкаси танланган ҳудуднинг (массивнинг) лойиҳа концепциясига мувофиқ ижарага бериладиган ер участкасидан фойдаланиш шартлари, шу жумладан қурилишни бошлаш ва фойдаланишга топшириш муддатлари киритилиши мумкин.
13. Туман (шаҳар) ҳокимлиги «YERELEKTRON» ААТга киритилган таклифларга асосан кадастр йиғмажилдини расмийлаштириш учун буюртмани шакллантиради ва уни электрон ҳужжат алмашинуви йўли билан бир иш кунида филиалга юборади.
14. Филиал туман (шаҳар) ҳокимлигидан буюртма олгандан кейин уч иш кунида кадастр йиғмажилдини тайёрлаш учун ҳар бир ер участкаси бўйича танлаш материалларини шакллантиради, ер участкасига ўзига хос рақам беради ва уларни «YERELEKTRON» ААТга жойлаштиради.
15. Ер участкаларини танлаш материаллари «YERELEKTRON» ААТга жойлаштирилган пайтда қуйидаги ваколатли ташкилотларга бир вақтда автоматик тарзда юборилади:
а) келишиш учун:
тегишли ҳудудлар ва иншоотлардан режим асосида фойдаланиш ҳамда уларни эксплуатация қилиш бўйича — мазкур объектлардан фойдаланадиган ҳамда уларни эксплуатация қиладиган ташкилотлар;
ёнғин хавфсизлиги бўйича — ёнғин хавфсизлиги бўлимлари, Тошкент шаҳрида — ёнғин хавфсизлиги бошқармаси;
йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича — давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳудудий органларига;
Қорақалпоғистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар туризм ва маданий мерос бош бошқармаларига;
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар автомобиль йўллари бош бошқармаларига;
б) хулосалар олиш учун:
Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларига;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларига.
в) қурилиш объектини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш мумкин бўлган қувватлар тўғрисида маълумотлар тақдим этиш учун — муҳандислик-коммуникация тармоқларидан фойдаланувчи (электр, алоқа, газ, нефть, сув, канализация ва бошқа) ташкилотларга.
Бунда, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Кадастр агентлиги ва Қурилиш вазирлиги органлари томонидан ваколатли ташкилотларнинг келишув жараёнлари мониторинг қилиб борилади ва келишув муддатлари бузилган ҳолатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонига мурожаат юборилиши мумкин.
16. Ушбу Низомнинг 15-бандида назарда тутилган ташкилотлар томонидан уларга сўров тушган кундан бошлаб уч иш кунида «YERELEKTRON» ААТга қабул қилинган қарор (хулоса) ҳақида электрон рақамли имзо билан тасдиқланадиган тегишли белги қўйилади.
Бунда, муҳандислик-коммуникация тармоқларидан фойдаланувчи ташкилотлар «YERELEKTRON» ААТ орқали ҳар бир ер участкаси бўйича қурилиш объектини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш мумкин бўлган қувватлар тўғрисида маълумотларни тақдим этади.
Келишув ҳеч қандай эътироз ва шартларсиз амалга оширилади.
Келишув рад этилганда соҳага оид қонунчилик ҳужжатлари нормаларига ҳаволалар қилинган ҳолда ер участкасини тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун ажратиш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилади ҳамда мазкур ер участкалари айнан қайси жиҳатдан ушбу нормаларга мувофиқ эмаслиги акс эттирилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари ер участкаси бўйича тегишли хулоса тузади ҳамда уни электрон шаклда «YERELEKTRON» ААТга киритади ва электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди.
Хулосалар ижобий ёки салбий бўлиши мумкин. Хулосанинг сарлавҳасида «Ижобий хулоса» ёки «Салбий хулоса» деган сўзлар кўрсатилади.
Ижобий хулосада ер участкасининг мулкдорига ёки ижарачисига нисбатан шаҳарсозлик ҳамда бошқа норма ва қоидаларга риоя этиш талаблари баён этилади.
Салбий хулосада соҳага оид қонунчилик ҳужжатлари нормаларига ҳаволалар қилинган ҳолда тадбиркорлик ёки шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини ажратиш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилади ҳамда мазкур ер участкалари айнан қайси жиҳатдан ушбу нормаларга мувофиқ эмаслиги акс эттирилади.
Шу билан бирга, рад этиш сабабларини бартараф этиш юзасидан мавжуд бўлган барча имкониятлар ва қайта киритишни назарда тутувчи тавсиялар тақдим этилади.
17. «YERELEKTRON» ААТга координаталари киритилган тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун берилиши мумкин бўлмаган ҳудудларда жойлашган, салбий хулосалар берилган ер участкалари аукционга чиқарилмайди ва ажратиш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилган ҳолда «YERELEKTRON» ААТда ушбу хулоса олинган кундан бошлаб бир иш куни ичида эълон қилинади.
18. Ер участкаси бўйича ваколатли ташкилотлардан келишилгандан ва ижобий хулосалар «YERELEKTRON» ААТга жойлаштирилгандан сўнг филиал тўрт иш кунида кадастр йиғмажилдини тайёрлайди ва туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.
Филиалнинг кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ҳамда ҳудудий бошқарманинг ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича харажатлари Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарори талабларига мувофиқ белгиланади ва туман (шаҳар) маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
19. Туман (шаҳар) ҳокимлиги икки иш кунида:
а) «E-qaror» тизимида қарор лойиҳасини ишлаб чиқади, келишади ва рўйхатдан ўтказади ҳамда «Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими» орқали мулк ҳуқуқи билан ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тегишли Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларига (кейинги ўринларда — Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси) юборади;
б) қуйидагиларни белгилайди ва «YERELEKTRON» ААТга киритади:
аукционга чиқариладиган бўш турган ер участкасининг ҳуқуқ турини;
ер участкаси бўйича ёки ундан фойдаланишга нисбатан мавжуд чекловларни;
аукционга ижара ҳуқуқи билан чиқариладиган ер участкаси бўйича ижара муддати ва тегишли ҳоким томонидан ЭРИ калити орқали имзоланган ижара шартномасининг лойиҳасини намунавий шаклга мувофиқ мазкур Низомга 2-иловага биноан.
Ижара шартномасида шаҳарсозлик ҳужжатларига ва (ёки) ер участкаси танланган ҳудуднинг (массивнинг) лойиҳа концепциясига мувофиқ ер участкасидан фойдаланиш шартлари, шу жумладан қурилишни бошлаш ва фойдаланишга топшириш муддатлари киритилиши мумкин.
20. Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси икки иш кунида:
буюртмада кўрсатилган ер участкаси маълумотларининг Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридаги маълумотларга мувофиқлигини текширади;
ер участкасига нисбатан тақиқнинг ёки хатловнинг мавжудлигини текширади;
тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги номига ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказади ва кўчирмани «YERELEKTRON» ААТ киритади.
21. Туман (шаҳар) ҳокимлиги ва Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси томонидан маълумотлар «YERELEKTRON» ААТга киритилганидан сўнг:
а) ер участкаси мулк ҳуқуқи билан аукционга чиқарилганда ва барча ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилгандан бошлаб Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси етти иш кунида:
энг яхши таклифларни танлаш орқали баҳоловчи ташкилотни аниқлаш, у билан шартнома тузиш, ер участкасининг бозор қийматини аниқлаш ишларининг ташкил этилишини таъминлайди;
баҳолаш ташкилоти томонидан тайёрланган ҳисобот асосида «YERELEKTRON» ААТга ер участкасининг бошланғич нархини киритади;
б) ер участкаси ижара ҳуқуқи билан аукционга чиқарилганда «YERELEKTRON» ААТ автоматик равишда тегишли туман (шаҳар) учун белгиланган ер участкасини ижарага беришнинг минимал қиймати асосида аукционга чиқарилаётган ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқининг бошланғич нархини белгилайди;
в) Давлат активларини бошқариш агентлиги ва (ёки) унинг ҳудудий бошқармаси:
мазкур низомга мувофиқ мастер-режа ишлаб чиқиладиган ер участкаларини танлайди;
мастер-режани ишлаб чиқиш учун профессионал лойиҳа ташкилотларини жалб қилади;
ер участкасини мастер-режа билан ёки мастер-режасиз аукционга чиқариш бўйича овозларни шакллантириш учун ўн кунлик муддатга муҳокамага операторнинг савдо платформасига жойлаштиради;
белгиланган муддатда мастер-режасиз савдога чиқариш бўйича овозлар шаклланмаган (ёки кам бўлган) тақдирда, ер участкаси мастер-режа асосида аукционга чиқарилишини таъминлайди. Бунда, ер участкаси мастер режа билан биргаликда баҳоланади.
22. Ер участкасини ижарага беришнинг бошланғич нархи қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
С = S х P х T + E,
бунда:
S — ер участкасининг майдони, кв.м;
Р — бир квадрат метр ер участкаси учун ижарага беришнинг минимал қиймати, сўм/кв.м.;
Т — ер участкасини ижарага бериш муддати, йил;
Е — ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш ишларининг қиймати, ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга оид харажатлар, сўм.
Бир квадрат метр ер участкаси учун ижарага беришнинг минимал қиймати ҳар бир туман (шаҳар) учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимлари қарорлари билан тасдиқланади.
Ҳар бир туман (шаҳар) учун ер участкасини ижарага беришнинг минимал қийматини белгилашда ҳудудда мавжуд ҳамда келгусида марказлашган манбалар ҳисобидан барпо этилиши режалаштирилган муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш нуқталари инобатга олинади.
Ҳар бир туман (шаҳар) ва алоҳида олинган ҳудудлар (массивлар), кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари учун ер участкасини ижарага беришнинг минимал қиймати у тасдиқланган санадан эътиборан бир иш кунида давлат солиқ хизмати органлари томонидан «YERELEKTRON» ААТга киритилади.
Охирги тасдиқланган ер участкасини ижарага беришнинг минимал қиймати унинг янги қиймати тасдиқлангунга қадар амалда бўлади.

Download 293.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling