Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]


Download 293.5 Kb.
bet1/17
Sana06.04.2023
Hajmi293.5 Kb.
#1333433
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
685 30.11.2022



[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш ва электрон онлайн-аукцион орқали ижарага бериш тартиб-таомиллари соддалаштирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2022 йил 14 февралдаги 71-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш ва электрон онлайн-аукцион орқали ижарага бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида» 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сон ҳамда «Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлик, инновацион технологиялар ва инфратузилмаларни жадал суръатларда ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 31 августдаги ПФ-213-сон фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-168-сон ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2022 йилдаги «очиқ мулоқоти»да белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 30 августдаги ПҚ-364-сон қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2022 йил 14 февралдаги 71-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
хусусийлаштирилаётган ер участкасини сотиб олиш қийматини табақалаштирилган ҳолда камайтириш;
ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш муддатлари ва босқичларини қисқартириш;
ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилишдан тушган маблағларнинг бир қисмини туман ва шаҳарлар ихтиёрида қолдириш;
кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳудудидаги ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилишнинг хусусиятларини белгилаш.
2. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги икки ой муддатда Кичик саноат зоналари тўғрисидаги низом ҳамда Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини киритсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Download 293.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling