Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]


-§. Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун тақдим этилмайдиган ҳудудларнинг координаталарини тақдим этиш ва уларни янгилаш тартиби


Download 293.5 Kb.
bet7/17
Sana06.04.2023
Hajmi293.5 Kb.
#1333433
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17
Bog'liq
685 30.11.2022

2-§. Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун тақдим этилмайдиган ҳудудларнинг координаталарини тақдим этиш ва уларни янгилаш тартиби
23. Давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги ваколатли ташкилотлар «YERELEKTRON» ААТ орқали:
тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун берилиши мумкин бўлмаган муҳофаза зоналари ҳудудларнинг географик жойлашувини;
ушбу ҳудудда олиб борилиши мумкин бўлмаган тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолият турини ҳамда қурилиши мумкин бўлмаган объектлар рўйхатини келтирган ҳолда ҳудудларнинг географик жойлашувини Кадастр агентлигига тақдим этиб боришлари шарт.
Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун берилиши мумкин бўлмаган ҳудудларнинг географик жойлашуви «YERELEKTRON» ААТ орқали Кадастр агентлиги томонидан белгиланадиган шаклда тақдим этилади.
Ҳудудларнинг географик жойлашуви давлат кадастрларини юритувчи вазирлик ва идоралар томонидан реал вақт режимида WGS-84 координаталар тизимида янгиланади.
Маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва тўлиқлиги юзасидан давлат кадастрларини юритиш бўйича ваколатли органлар раҳбарлари жавобгардир.
3-§. Ер участкасини аукционга чиқаришга тайёрлаш
24. Бошланғич нархи тўғрисидаги маълумотлар «YERELEKTRON» ААТга киритилганидан сўнг ер участкаси ёки ер участкасига ижара ҳуқуқи буюртмачи томонидан автоматик равишда аукционга қўйиш учун операторга юборилади.
25. Ер участкаси ушбу Низом билан белгиланган тартибда келишув амалга оширилганлиги, ижобий хулоса олинганлигига қараб ҳар бир ер участкаси бўйича алоҳида аукционга чиқарилади.
Аукционга чиқаришда ер участкаси тўғрисида кўрсатилиши шарт бўлган маълумотнинг минимал ҳажми қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
ер участкасининг ўзига хос рақами ва жойлашган жойи;
ер участкасига бўлган ҳуқуқ тури;
ер участкаси кирадиган ерлар тоифаси;
ер участкасидан рухсат этилган фойдаланиш тури;
ер участкаси майдони (гектарда);
ер участкасини камида икки томондан ўраб турган объектларнинг рақамли фотосурати;
ер участкасига туташ ҳудудларнинг (объектларнинг) белгиланган мақсади ва турлари;
қурилиш объектини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш мумкин бўлган қувватлар тўғрисидаги маълумотлар;
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларигача бўлган масофа;
мазкур ер участкасида қурилишга рухсат берилган ёки тақиқланган объектлар турлари рўйхати;
ер участкаларининг бошланғич нархи;
ер участкаси бўйича ёки ундан фойдаланиш ҳуқуқига нисбатан мавжуд чекловлар;
ер участкасидан фойдаланиш шартлари ва тартибига тааллуқли бошқа ахборот.
Аукционга ижара ҳуқуқи билан чиқариладиган ер участкаси бўйича қўшимча равишда ижара муддати кўрсатилади ва ижара шартномасининг лойиҳаси илова қилинади.
Ер участкаси бўйича тегишли маълумотлар, шу жумладан, фотосуратлар, унинг геолокация ва координаталари тўлиқ кўрсатилмаган ҳолда аукционга чиқариш учун буюртма тақдим этилганда, оператор томонидан камчиликларни бартараф этиш учун қайтарилади.
Буюртмачи оператор томонидан қайд этилган барча камчиликларни бир ҳафта муддатда бартараф этиб, электрон буюртмани ушбу банд талабларига мувофиқ такроран юборади.
26. Ер участкасини аукционга чиқариш тўғрисидаги маълумотлар икки иш кунида оммавий ахборот воситаларида ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлиги Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтларида эълон қилиниши лозим.
27. Савдо платформасида аукцион ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарори билан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ер участкаларини мулк ҳуқуқида сотиш бўйича аукционда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахслари иштирок этиш ҳуқуқига эга (чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар бундан мустасно).
Юридик ва жисмоний шахслар ижара ҳуқуқи асосида ер участкаларини сотиб олиш бўйича аукционда қатнашиш ҳуқуқига эга.
Ер участкаларини реализация қилиш учун ўтказилган электрон онлайн-аукцион натижалари ҳақидаги баённома уни тақиқдан ечиш, шунингдек, аукцион ғолиби номига рўйхатдан ўтказиш (ҳисобга қўйиш) учун асос ҳисобланади. Бунда, мажбурий тартибда ундириш учун юборилмаган маъмурий жарималарни тўлаш мажбурияти маҳаллий ҳокимлик зиммасида қолади.

Download 293.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling