Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Download 293.5 Kb.
|
685 30.11.2022
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш., 2022 йил 30 ноябрь, 685-сон Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 ноябрдаги 685-сон қарорига ИЛОВА Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2022 йил 14 февралдаги 71-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар 1. Қарорга 1-иловада: 13-бандидаги «уч» сўзини «беш» сўзи билан алмаштирилсин; 14-банднинг саккизинчи хатбошиси «келиб чиқиб» сўзларидан кейин «(бир квадрат метргача бўлган аниқликда)» сўзлари билан тўлдирилсин; 21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «21. Хусусийлаштирилаётган ер участкасини сотиб олиш учун тўлов қуйидаги тартибда автоматик тақсимланади: а) Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарорига мувофиқ мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатганлик учун — тегишли Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармасига, унинг 10 фоизи Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг махсус ғазначилик ҳисобварағига (4014); б) ушбу Регламентнинг 14-бандига мувофиқ ер участкаси ва унга туташ ҳудуднинг топографик режасини тайёрлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатганлик учун — тегишли Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси ҳисобварағига; в) 3 фоизи — «Yerxususiylashtirish» ААТни техник қўллаб-қувватлаш ишлари учун Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳисобварағига; г) 0,5 фоизи — тўловларни тасдиқлаш Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилганлиги учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига; д) қолган маблағларнинг: 50 фоизи — Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети махсус ғазна ҳисобварақларига уларнинг қўшимча манбалари сифатида йўналтирилади ва унинг 30 фоизи — жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича ҳудудий мақсадли жамғармага, 70 фоизи — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади; 50 фоизи — мазкур ер участкалари жойлашган туман (шаҳар)лар бюджетига уларнинг қўшимча манбалари сифатида ўтказилади.»; 1-илованинг 3-босқич «Муддатлар» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «5 иш куни»; 22-банд қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин: «Ариза берувчи, зарур ҳолларда Давлат активларини бошқариш агентлигининг тегишли ҳудудий бошқармасига мурожаат қилган ҳолда чоп этилган қоғоз шаклидаги ер участкасига мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерининг аслини олиши ҳам мумкин.»; 4-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин: Download 293.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling