Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]
-§. Ижара ҳуқуқи асосида берилган ер участкалари бўйича аукцион натижаларини расмийлаштириш тартиби
Download 293.5 Kb.
|
685 30.11.2022
4-§. Ижара ҳуқуқи асосида берилган ер участкалари бўйича аукцион натижаларини расмийлаштириш тартиби
28. Аукцион ғолиби аукцион натижалари тўғрисидаги баённома тушган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида савдо платформасидаги шахсий кабинети орқали ижара шартномасини электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди. Ижара шартномаси тарафлар томонидан имзолангандан сўнг автоматик равишда «YERELEKTRON» ААТ орқали Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига юборилади. Аукцион ғолиби мазкур бандда белгиланган муддатда ижара шартномасини тасдиқламаган ҳолларда оператор электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартибида белгиланган хатти-ҳаракатларни амалга оширади. 29. Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш Давлат кадастрлар палатасининг ҳудудий бошқармаси томонидан ижара шартномаси тушган кундан бошлаб икки иш кунида амалга оширилади. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан ер участкасига ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги кўчирма операторга «YERELEKTRON» ААТ орқали аукцион ғолибига белгиланган тартибда тақдим этиш учун юборилади. Бунда Давлат кадастрлар палатасининг ҳудудий бошқармаси томонидан ер участкаси жойлашган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда маълумот юборилади. 30. Давлат кадастрлар палатасининг ҳудудий бошқармаси ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича харажатлари Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарори талабларига мувофиқ белгиланади ва лотни сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан қопланади. 31. Оператор ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги кўчирмани олгандан сўнг уни автоматик равишда ғолибнинг шахсий кабинетига юборади. Агар аукцион ғолиби қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ер участкаси нархини бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятидан фойдаланиш истагини билдирса, унга кўчирмани олган кундан бошлаб буюртмачи билан ёзма шаклда шартнома имзолаш учун 5 иш кунлик муддат берилади. Бунда, аукцион ғолиби томонидан шартнома имзоланмаса ва/ёки шартнома имзолангандан сўнг тўлаш рад этилса (тўлов ўз вақтида амалга оширилмаса) аукцион натижалари тўғрисидаги баённома, ер участкасини ижарага олиш бўйича шартнома ўз кучини йўқотган ҳисобланади ҳамда бу ҳақда буюртмачи ўзининг «YERELEKTRON» ААТдаги кабинети орқали Давлат кадастрлар палатасини кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги кўчирмани бекор қилиши тўғрисида ҳамда операторни ер участкасини такрорий электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш бўйича хабардор қилади. Оператор хабарнома келиб тушган вақтда автоматик равишда аукцион ғолибини савдо натижаларини ўз кучини йўқотган деб топилиши мумкинлиги тўғрисида аукцион ғолибини шахсий кабинети орқали хабардор қилади. Аукцион ғолиби томонидан хабарнома келиб тушган вақтдан бошлаб беш календарь куни мобайнида ушбу келишув рад этилган тақдирда, оператор томонидан буюртманома буюртмачига қайтарилади, келишув тасдиқланган ёки муносабат билдирилмаган тақдирда, ер участкаси такрорий электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилади. Аукцион ғолиби шахсий кабинетига юборилган хабарнома билан ўз вақтида танишмаганлиги ҳамда буюртмачи томонидан хабарномага киритилаётган маълумотлар ҳаққонийлиги учун оператор жавобгар ҳисобланмайди. Download 293.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling