Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]


«E-AUKSION» электрон савдо платформаси


Download 293.5 Kb.
bet4/17
Sana06.04.2023
Hajmi293.5 Kb.
#1333433
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
685 30.11.2022

«E-AUKSION» электрон савдо платформаси (кейинги ўринларда — савдо платформаси) — электрон онлайн-аукцион ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур ахборотни киритиш, сақлаш ва қайта ишлаш, шунингдек, истаги бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг бундай аукцион жараёнига кириш ва уларда қатнашиш имконини таъминлайдиган ахборот тизими;
«YERELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда — «YERELEKTRON» ААТ) — ер участкалари бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ва ваколатли органлар ва ташкилотлар билан келишиш тартиботларини амалга оширишга мўлжалланган автоматлаштирилган ахборот тизими;
бўш турган ер участкаси (кейинги ўринларда — ер участкаси) — бинолар ва иншоотлар жойлашмаган, ҳеч қандай мажбуриятлар ёки тақиқлар ўрнатилмаган ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга қонунчиликка мувофиқ ажратиб берилмаган, давлат мулки бўлган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаси;
ер участкасининг бошланғич нархи — ер участкасига мулк ва ижара ҳуқуқининг аукционга қўйиш учун белгиланган нархи;
ижарачи — ер участкасининг ижара шартномасини ушбу Низомда белгиланган шартлар асосида ва тартибда тузган нодавлат юридик ёки жисмоний шахс;
иштирокчи — савдо платформасидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиб, аукционда қатнашиш учун ариза берган жисмоний ёки юридик шахс;
лойиҳа-қидирув ташкилоти — «ЎзГАШКЛИТИ» МЧЖ ёки тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ уч томонлама (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ҳокимликлар — буюртмачи, Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси — хизмат харажатларини тўловчи ва лойиҳа қидирув ташкилоти — буюртмани бажарувчи) шартнома бўйича жалб қилинадиган лойиҳа-қидирув ташкилоти;
мастер-режа — маълум бир танланган ер участкаси ёки ҳудуд учун ишлаб чиқилиб, уни ривожлантириш йўналишлари ва ихтисослашуви ҳамда батафсил режалаштириш лойиҳаси, қурилиш лойиҳаси, иқтисодий асослари ва лойиҳа ҳужжатларини ўзида жамлаган ҳам иқтисодий ҳам шаҳарсозлик, техник-иқтисодий асослар ва графика қисмларидан иборат лойиҳа ҳужжати ҳисобланади;
оператор — савдо платформасида аукцион ташкил этиш ҳамда ўтказиш ваколати берилган «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонаси;

Download 293.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling