Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]


Download 293.5 Kb.
bet5/17
Sana06.04.2023
Hajmi293.5 Kb.
#1333433
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
685 30.11.2022

профессионал лойиҳа ташкилоти — буюртмачи билан тузиладиган шартнома асосида лойиҳалаштириш топшириғини ҳамда у асосида мастер-режани ишлаб чиқувчи, уларнинг келишилиши ва тасдиқланишини таъминловчи ҳамда ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини лойиҳалаштириш ишларини бажарувчи ташкилот;
хабарнома — савдо платформасида муайян бўш турган ер участкасини мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида реализация қилиш бўйича аукцион ўтказилиши ҳақидаги ахборот;
шахсий кабинет — иштирокчига аукционда буюртма бериш, уларда қатнашиш, шартномаларни имзолаш, шахсий ҳисобни бошқариш, унинг ҳолати ва бошқа статистик маълумотларни кўриш ҳамда оператор томонидан жўнатилаётган хабарлар билан танишиб бориш имконини берувчи савдо платформасининг махсус бўлими;
электрон онлайн-аукцион (кейинги ўринларда — аукцион) — савдо платформаси орқали жисмоний ва юридик шахсларга аукцион объектини реализация қилиш (ижарага бериш) бўйича нархни ошириб бориш тамойилида онлайн ўтказиладиган савдо шакли.
4. Агар ер участкалари аҳоли пунктларининг бош режаларига, аҳоли пунктлари қисмларини батафсил режалаштириш лойиҳаларига ёки ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва режалаштириш бўйича бошқа ҳужжатларга, хусусан, мастер-режа талабларига ёхуд ер участкаларидан фойдаланишнинг рухсат берилган турларига мувофиқ бўлса, улар мулк ҳуқуқи асосида аукционга қўйилади.
Шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлмаганда ёки унинг талабларига мос келмаган тақдирда, ер участкалари ижара ҳуқуқи асосида аукционга қўйилади.
5. Ер участкалари тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун мулк ёки ижара ҳуқуқи асосида аукцион орқали ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича реализация қилинади.
Қуйидаги ҳолатларда ер участкалари тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун мастер-режа ишлаб чиқилиб, у асосида реализация қилинади:
майдони 1 гектар (шаҳарларда 0,2 гектар) ва ундан ортиқ бўлган ер участкасида савдо комплекси, логистика маркази ва хизмат кўрсатиш комплексини ташкил этиш учун;
туризм ҳудуди сифатида белгиланган маҳаллаларни ривожлантириш учун;
ер участкасини қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан чиқариб, савдо ва хизмат кўрсатиш, шу жумладан йўл бўйи инфратузилмаси объектлари ташкил этиш учун.
Бунда, лойиҳалаштириш топшириғи ва мастер-режа ишлаб чиқиш учун хизмат ҳақи Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасидан тўлаб берилади ва кейинчалик ер участкаларини сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан қопланади.
Мастер-режани ишлаб чиқишга халқаро экспертлар ва халқаро молия ташкилотлари ҳам жалб этилиши мумкин.
6. Ер участкасини танлаш материаллари Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиаллари (кейинги ўринларда — филиал), туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари ва лойиҳа-қидирув ташкилоти томонидан тайёрланади.
Ер участкасини танлаш материалларини келишиш ва (ёки) улар бўйича хулосалар бериш ушбу Низомда назарда тутилган тартибда ваколатли ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
Ваколатли ташкилотларнинг раҳбарлари ер участкасини танлаш материаллари бўйича ўз вақтида келишилиши ва хулосалар чиқарилиши, шунингдек, уларни ўз вақтида кўриб чиқмаслик оқибатлари учун шахсий жавобгарликни ўз зиммаларига олади.
7. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасига (кейинги ўринларда — Давлат кадастрлари палатаси) тадбиркорлик фаолияти учун берилиши мумкин бўлмаган ҳудудлар координаталарини кўрсатган ҳолда электрон хариталарни Давлат кадастрлари ягона тизимига тақдим этади.
Тақдим этилган электрон хариталарда тадбиркорлик фаолияти учун берилиши мумкин бўлмаган ҳудудлар координаталари мавжуд бўлмаган тақдирда, ер участкасини танлаш материаллари келишилган, улар бўйича хулосалар эса ижобий деб ҳисобланади.
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси Давлат кадастрлар палатасига умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ҳамда автомобиль йўллари ҳамда автомобиль йўлларининг йўл бўйи минтақаси ҳудудининг World Geodetic System 1984 (кейинги ўринларда — WGS-84) координаталар тизимида электрон хариталарини Давлат кадастрлари ягона тизимига тақдим этади.
Электрон хариталарни тақдим этиш, шунингдек, ваколатли ташкилотлар томонидан ер участкасини танлаш материалларини келишиш ва (ёки) улар бўйича хулосалар бериш, шу жумладан, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари томонидан экологик экспертизадан ўтказиладиган объектларни қуришга ер участкасини танлаш материаллари бўйича хулоса бериш учун тўлов ундирилмайди.
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармалари ер участкасини аукционга чиқаришда буюртмачи ҳисобланади.
Давлат активларини бошқариш агентлиги ва (ёки) унинг ҳудудий бошқармалари лойиҳалаштириш топшириғи ва мастер-режа ишлаб чиқиш учун профессионал лойиҳа ташкилотларини шартнома асосида жалб қилади.
Профессионал лойиҳа ташкилотлари лойиҳалаштириш топшириғини ҳамда у асосида мастер-режани ишлаб чиқиб, Архитектура ва шаҳарсозлик кенгашлари (ёки лойиҳа офислари) билан келишилиши ва тасдиқланишини таъминлайди.
9. Аукцион натижалари бўйича пул маблағлари операторнинг махсус ҳисобварағида йиғилади ва аукцион ғолиби томонидан ер участкаси қабул қилинганлиги тасдиқлангандан сўнг буюртмачи ҳисобварағига белгиланган тартибда оператор хизмат ҳақи чегирилган қолда ўтказиб берилади.

Download 293.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling