Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]


Download 293.5 Kb.
bet17/17
Sana06.04.2023
Hajmi293.5 Kb.
#1333433
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
685 30.11.2022

VIII. Низоларни ҳал қилиш

8.1. Ушбу Шартномани амалга ошириш жараёнида юзага келадиган низолар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.































IX. Шартноманинг махсус шартлари

9.1. Ушбу бўлимда Шартномада назарда тутилмаган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шартлар кўрсатилади.































X. Форс мажор ҳолатлари

10.1. Тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган, уларни олдиндан билиш ёки олдини олиш имконияти бўлмаган ҳолатлар оқибатида шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун тарафларнинг бирортаси иккинчи тараф олдида жавобгар бўлмайди. Ваколатли орган томонидан берилган махсус ҳужжат енгиб бўлмас куч мавжудлиги ва амал қилишининг давомийлигини тасдиқлаш учун етарли ҳужжатдир.

10.2. Ижарага олувчи ижарага берувчига енгиб бўлмас кучнинг мавжудлиги ва унинг шартнома шартларини бажаришга таъсири ҳақида хабарнома бериши лозим.




XI. Якунловчи қоидалар

11.1. Ушбу шартнома электрон шаклда тузилган.
11.2. Мазкур шартнома ер участкаси жойлашган ҳудуддаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб кучга киради.































Томонларнинг юридик манзиллари:

Ижарага берувчи:
________________________________
________________________________
________________________________

Ижарага олувчи:
________________________________
________________________________
________________________________































Томонларнинг имзолари:

Ижарага берувчи:
________________________________
________________________________
________________________________

Ижарага олувчи:
________________________________
________________________________
________________________________

Электрон рақамли


имзо ўрни _______________________

Электрон рақамли


имзо ўрни _______________________














































QR-коди




























».








































3. Қарорга 3-иловада:
3-банднинг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«лойиҳа-қидирув ташкилоти — тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ уч томонлама (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ҳокимликлар — буюртмачи, Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси — хизмат харажатларини тўловчи ва лойиҳа-қидирув ташкилоти — буюртмани бажарувчи) шартнома бўйича жалб қилинадиган лойиҳа-қидирув ташкилоти»;
6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармалари ер участкасини аукционга чиқаришда буюртмачи ҳисобланади»;
16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси етти иш кунида:
энг яхши таклифларни танлаш орқали баҳоловчи ташкилотни аниқлаш, улар билан шартнома тузиш ҳамда ер участкасининг бозор қийматини аниқлаш ишлари ташкил этилишини таъминлайди;
баҳолаш ташкилоти томонидан тайёрланган ҳисобот асосида «YERELEKTRON» ААТга ер участкасининг бошланғич қийматини киритади.
Бунда битта уй-жой массивида жойлашган бир неча лотга бўлиб аукционга қўйиладиган ер участкалари учун бир хил бошланғич нарх белгиланиши мумкин»;
25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«25. Буюртмачи ер участкасини сотишдан тушган маблағни бир иш куни ичида қуйидагиларга йўналтиради:
а) ушбу Низомнинг 20-бандида назарда тутилган миқдорда — тегишли Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига, унинг 10 фоизи Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг махсус ғазначилик ҳисобварағига (4014);
б) ер участкаси чегараларини киритган ҳолда ер участкаси чегараларини жойида (натурада) белгилаш далолатномасини тайёрлаш ишларини бажариш учун мазкур Низомнинг 22-бандида назарда тутилган маблағлар қуйидагича тақсимланади:
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдоридаги маблағ — тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари банк ҳисобварағига;
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдоридаги маблағ — тегишли Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси ҳисобварағига;
в) 10 фоизи — «YERELEKTRON» ААТни техник қўллаб-қувватлаш ва уни юритиш билан боғлиқ штат бирликларини сақлаш учун Давлат кадастрлари палатасининг банк ҳисобварағига (бунда мазкур харажатлар учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш ҳисобидан йўналтирилган маблағлар миқдори бир календарь йилда базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг бараваридан ошмаслиги лозим);
г) баҳолаш ўтказиш бўйича кўрсатган хизматлари учун мустақил баҳоловчи ташкилот билан тузилган шартномага мувофиқ уларнинг банк ҳисобварағига;
д) ер участкаси ва унга туташ ҳудуднинг ер ости коммуникациялари акс эттирилган топографик харитасини тайёрлаганлиги учун шартнома асосида лойиҳа қидирув ташкилотининг банк ҳисобварағига;
е) қолган маблағларнинг:
50 фоизи — Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети махсус ғазна ҳисобварақларига уларнинг қўшимча манбалари сифатида йўналтирилади ва унинг 30 фоизи — ер участкалари давлат органлари, муассасалари ва корхоналари фойдаланишида бўлган ва уларнинг ташаббуси билан электрон онлайн-аукционга қўйилган тақдирда-ушбу давлат органлари ва ташкилотларига, қолган ҳолларда — жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича ҳудудий мақсадли жамғармага, 70 фоизи — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади;
50 фоизи — мазкур ер участкалари жойлашган туман (шаҳар)лар бюджетига уларнинг қўшимча манбалари сифатида ўтказилади»;
1-илованинг 8-босқичи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«



















8-босқич




Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси




1. Энг яхши таклифларни танлаш орқали баҳоловчи ташкилотни аниқлаш, улар билан шартнома тузиш ҳамда ер участкасининг бозор қийматини аниқлаш ишлари ташкил этилишини таъминлайди;
2. Баҳолаш ташкилоти томонидан тайёрланган ҳисобот асосида «YERELEKTRON» ААТга ер участкасининг бошланғич қийматини киритади.




7 иш куни



















».



(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.12.2022 й., 09/22/685/1060-сон)
Download 293.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling