4-боб. Кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳудудидаги ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилишнинг хусусиятлари
40. Кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари (кейинги ўринларда — КСЁСТЗ) ҳудудидаги ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш, ер ижара шартномасини тузиш, ер участкасига мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерини расмийлаштириш ушбу бобда назарда тутилган қоидаларни инобатга олган ҳолда мазкур низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
41. Жисмоний ва юридик шахсларга КСЁСТЗ ҳудудидаги ер участкалари уларнинг бош режасига мувофиқ электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилинади. Бунда:
ер участкаларини бош режада назарда тутилган лотлар асосида аукционга чиқариш бўйича таклифлар туман (шаҳар) қурилиш бўлимига кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекция (кейинги ўринларда — ягона дирекция) томонидан киритилади;
ер участкаси ер участкаларини танлаш материалларини келишиш, хулосалар олиш ва маълумотлар тақдим этиш учун мазкур низомнинг 15-бандида назарда тутилган ташкилотларга юбориш талаб этилмайди.
42. Аукционга чиқариладиган ер участкасининг ҳуқуқ тури туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан ягона дирекция таклифига асосан белгиланади.
43. Ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилишдан келиб тушган пул маблағлари мазкур низомнинг 39-банди «а» — «е» кичик бандларида назарда тутилган, ҳақиқатда қилинган харажатлар чегириб қолинган ҳолда ягона дирекцияга ўтказилади.
5-боб. Ушбу Низом талабларига риоя этилишини тизимли назорат ва мониторинг қилиш
44. Прокуратура органлари ва адлия органлари ушбу Низом талабларига давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан сўзсиз риоя этилиши бўйича тизимли назорат ва мониторингни амалга оширади.
Тизимли назорат ва мониторинг ер участкаси материалларини тайёрлаш жараёнига аралашмасдан, «YERELEKTRON» ААТ орқали амалга оширилади.
45. Прокуратура ва адлия органлари ер участкаси материалларини тайёрлашнинг қонунийлигини таъминлайди ва ер участкаси материалларини тайёрлаш жараёнининг ҳуқуқни қўллаш амалиётини, шу жумладан, ваколатли ташкилотлар томонидан келишувни рад этиш ва салбий хулоса беришнинг қонунийлигини, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни нотўғри ёки қарама-қарши қўллаш амалиётини, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётида ҳуқуқбузарлик содир этилишига олиб келадиган салбий омилларни, сабаб ва шароитларни бартараф этиш усулларини ўрганади.
46. Ушбу Низомда назарда тутилган тартибни бузиш давлат хизматлари кўрсатиш талаблари ва тартибини бузиш ҳисобланади.
47. Ушбу Низомда назарда тутилган тартиб бузилиши аниқланган тақдирда, адлия органлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонига ёхуд прокуратура органларига тасдиқловчи зарур материалларни юборади.
Do'stlaringiz bilan baham: |