Давлат ва жамият қурилиши / Суверенитет. Конституция]


Конституциявий тузум / 01.01.00.00 Суверенитет. Конституция / 01.01.01.00 Суверенитет] 3-модда


Download 0.99 Mb.
bet2/43
Sana17.06.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1522852
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43
Bog'liq
08.12.1992

1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.01.00.00 Суверенитет. Конституция / 01.01.01.00 Суверенитет]
3-модда.
Ўзбекистон Республикаси ўзининг миллий-давлат ва маъмурий-ҳудудий тузилишини, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг тизимини белгилайди, ички ва ташқи сиёсатини амалга оширади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.04.00.00 Ҳудуд / 01.04.02.00 Давлат чегараси]
Ўзбекистоннинг давлат чегараси ва ҳудуди дахлсиз ва бўлинмасдир.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.03.00.00 Давлат тили]
4-модда.
Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги Қонуни (янги таҳрири).
Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.02.00.00 Давлат рамзлари. Пойтахт / 01.02.01.00 Давлат герби, мадҳияси, байроғи]
5-модда.
Ўзбекистон Республикаси қонун билан тасдиқланадиган ўз давлат рамзлари — байроғи, герби ва мадҳиясига эга.
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида», «Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида» ва «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида»ги қонунлари.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.02.00.00 Давлат рамзлари. Пойтахт / 01.02.02.00 Пойтахт]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат герби. Давлат мадҳияси. Давлат байроғи. Давлат тили. Пойтахт. Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар]
6-модда.
Ўзбекистон Республикасининг пойтахти — Тошкент шаҳри.
II боб. Халқ ҳокимиятчилиги
7-модда.
Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаидир.
Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимияти халқ манфаатларини кўзлаб ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда унинг асосида қабул қилинган қонунлар ваколат берган идоралар томонидангина амалга оширилади.
Конституцияда назарда тутилмаган тартибда давлат ҳокимияти ваколатларини ўзлаштириш, ҳокимият идоралари фаолиятини тўхтатиб қўйиш ёки тугатиш, ҳокимиятнинг янги ва мувозий таркибларини тузиш Конституцияга хилоф ҳисобланади ва қонунга биноан жавобгарликка тортишга асос бўлади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 159-моддаси.
[ОКОЗ:

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling