Давлат ва жамият қурилиши / Суверенитет. Конституция]
Download 0.99 Mb.
|
08.12.1992
- Bu sahifa navigatsiya:
- ОКОЗ: 1.
25-модда.
Ҳар ким эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга. Ҳеч ким қонунга асосланмаган ҳолда ҳибсга олиниши ёки қамоқда сақланиши мумкин эмас. LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 18, 242—248 ва 558-моддалари. 26-модда. Жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди. Судда айбланаётган шахсга ўзини ҳимоя қилиш учун барча шароитлар таъминлаб берилади. LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 23-моддаси. Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмас. LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Жиноят процессуал кодексининг 17-моддаси, 601-моддасининг учинчи қисми. [ОКОЗ: 1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.02.00 Асосий (Конституциявий) шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.02.09 Бошқа шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар] Ҳеч кимда унинг розилигисиз тиббий ёки илмий тажрибалар ўтказилиши мумкин эмас. [ОКОЗ: 1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.02.00 Асосий (Конституциявий) шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.02.03 Фуқаронинг шаъни ва обрўсига тажовузлардан, унинг шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш, турар жой дахлсизлиги ҳуқуқи] 27-модда. Ҳар ким ўз шаъни ва обрўсига қилинган тажовузлардан, шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш ва турар жойи дахлсизлиги ҳуқуқига эга. LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Жиноят процессуал кодексининг 17-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 100-моддаси. Ҳеч ким қонун назарда тутган ҳоллардан ва тартибдан ташқари бировнинг турар жойига кириши, тинтув ўтказиши ёки уни кўздан кечириши, ёзишмалар ва телефонда сўзлашувлар сирини ошкор қилиши мумкин эмас. LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 16, 17, 20 ва 21-боблари. [ОКОЗ: 1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.02.00 Асосий (Конституциявий) шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.02.04 Бир жойдан иккинчи жойга эркин кўчиш ҳуқуқи] Download 0.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling