Давлат ва жамият қурилиши / Суверенитет. Конституция]


Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.02.00 Ваколат] 93-модда


Download 0.99 Mb.
bet29/43
Sana17.06.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1522852
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   43
Bog'liq
08.12.1992

1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.02.00 Ваколат]
93-модда.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти:
1) фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига риоя этилишининг кафилидир;
2) Ўзбекистон Республикасининг суверенитети, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини муҳофаза этиш, миллий-давлат тузилиши масалаларига доир қарорларни амалга ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўради;
3) мамлакат ичкарисида ва халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикаси номидан иш кўради;
4) музокаралар олиб боради ҳамда Ўзбекистон Республикасининг шартнома ва битимларини имзолайди, республика томонидан тузилган шартномаларга, битимларга ва унинг қабул қилинган мажбуриятларига риоя этилишини таъминлайди;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Қонуни 13-моддасининг биринчи қисми, 14-моддаси, 16-моддасининг биринчи қисми, 19-моддасининг биринчи қисми, 20-моддасининг биринчи қисми.
5) ўз ҳузурида аккредитациядан ўтган дипломатик ҳамда бошқа вакилларнинг ишонч ва чақирув ёрлиқларини қабул қилади;
6) Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа вакилларини тайинлаш учун номзодларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига тақдим этади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Конституциявий қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 8-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига мамлакат ички ва ташқи сиёсатини амалга оширишнинг энг муҳим масалалари юзасидан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга;
(93-модда биринчи қисмининг 7-банди Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 16 апрелдаги ЎРҚ-366-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 176-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Конституциявий қонуни 11-моддаси биринчи қисми, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Конституциявий қонуни 11-моддасининг биринчи қисми.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8) республика олий ҳокимият ва бошқарув органларининг баҳамжиҳат ишлашини таъминлайди; вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда давлат бошқарувининг бошқа органларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тақдимига биноан тузади ва тугатади, шу масалаларга доир фармонларни кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари тасдиғига киритади;
(93-модда биринчи қисмининг 8-банди Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 16 апрелдаги ЎРҚ-366-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 176-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Конституциявий қонуни 8-моддаси биричи қисмининг 13-банди, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Конституциявий қонунининг 8-моддаси биринчи қисмининг 13-банди.
9) Сенат Раиси лавозимига сайлаш учун номзодни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига тақдим этади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Конституциявий қонуни 13-моддасининг биринчи қисми.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари кўриб чиқиши ва тасдиқлаши учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини тақдим этади ҳамда уни истеъфога чиққанда, Бош вазирга нисбатан билдирилган ишончсизлик вотуми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари томонидан қабул қилинганда ёхуд қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда лавозимидан озод қилади;
(93-модда биринчи қисмининг 10-банди Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 16 апрелдаги ЎРҚ-366-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 176-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Конституциявий қонуни 8-моддаси биринчи қисмининг 15-банди, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Конституциявий қонуни 8-моддаси биринчи қисмининг 15-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11) Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин киритилган тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тасдиқлайди ва лавозимларидан озод қилади;
(93-модда биринчи қисмининг 11-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 мартдаги ЎРҚ-527-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.03.2019 й., 03/19/527/2706-сон — 2019 йил 1 апрелдан кучга киради)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Қонуни (янги таҳрири) 4-моддасининг еттинчи қисми.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12) Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва Ҳисоб палатаси раисини тайинлайди ва уларни лавозимидан озод қилади, кейинчалик бу масалаларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тасдиғига киритади;
(93-модда биринчи қисмининг 12-банди Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-284-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 16-сон, 159-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Конституциявий қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 6-банди, Ўзбекистон Республикасининг «Прокуратура тўғрисида»ги Қонуни (янги таҳрири) 12-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 августдаги ПФ-5147-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси тўғрисидаги низомнинг 12-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг раиси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг раиси лавозимларига номзодларни тақдим этади;
(93-модданинг биринчи қисми 13-банди Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 31 майдаги ЎРҚ-430-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 22-сон, 406-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Конституциявий қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 2, 3, 4 ва 9-бандлари, Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида» Қонуни (янги таҳрири) 63-моддасининг биринчи қисми.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14) Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг тақдимига биноан вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари раислари ва раис ўринбосарларини, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раисини тайинлайди ва лавозимларидан озод этади; Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг аъзоларини қонунга мувофиқ тасдиқлайди;
(93-модданинг биринчи қисми 14-банди Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 апрелдаги ЎРҚ-426-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 14-сон, 213-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги Қонуни (янги таҳрири) 63-моддасининг иккинчи қисми.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15) Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимига биноан вилоятлар ҳокимларини ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимини қонунга мувофиқ тайинлайди ҳамда лавозимидан озод этади. Конституцияни, қонунларни бузган ёки ўз шаъни ва қадр-қимматига доғ туширадиган хатти-ҳаракат содир этган туман ва шаҳар ҳокимларини Президент ўз қарори билан лавозимидан озод этишга ҳақли;
(93-модда биринчи қисмининг 15-банди Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-284-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 16-сон, 159-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни 2-моддасининг биринчи қисми.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16) республика давлат бошқаруви органларининг ва ҳокимларнинг қабул қилган ҳужжатларини улар қонунчилик нормаларига номувофиқ бўлган ҳолларда тўхтатади, бекор қилади; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида раислик қилишга ҳақли;
(93-модда биринчи қисмининг 16-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 8 февралдаги ЎРҚ-671-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.02.2021 й., 03/21/671/0093-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни 26-моддасининг иккинчи қисми.
17) Ўзбекистон Республикасининг қонунларини имзолайди ва эълон қилади; қонунга ўз эътирозларини илова этиб, уни такроран муҳокама қилиш ва овозга қўйиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қайтаришга ҳақли;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Конституциявий қонунининг 27-моддаси, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Конституциявий қонунининг 32-моддаси.
18) Ўзбекистон Республикасига ҳужум қилинганда ёки тажовуздан бир-бирини мудофаа қилиш юзасидан тузилган шартнома мажбуриятларини бажариш зарурияти туғилганда уруш ҳолати эълон қилади ва қабул қилган қарорини уч кун ичида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг тасдиғига киритади;
19) фавқулодда вазиятлар (реал ташқи хавф, оммавий тартибсизликлар, йирик ҳалокат, табиий офат, эпидемиялар) юз берган тақдирда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлашни кўзлаб, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ёки унинг айрим жойларида фавқулодда ҳолат жорий этади ва қабул қилган қарорини уч кун ичида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари тасдиғига киритади. Фавқулодда ҳолат жорий этиш шартлари ва тартиби қонун билан белгиланади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Қонунининг 24-моддаси, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Қонуннинг 26-моддаси.
20) Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Олий Бош қўмондони ҳисобланади, Қуролли Кучларнинг олий қўмондонларини тайинлайди ва вазифасидан озод қилади, олий ҳарбий унвонлар беради;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Мудофаа тўғрисида»ги Қонунининг (янги таҳрири) 8-моддаси.
21) Ўзбекистон Республикасининг орденлари, медаллари ва ёрлиғи билан мукофотлайди, Ўзбекистон Республикасининг малакавий ва фахрий унвонларини беради;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Давлат мукофотлари тўғрисида»ги Қонуни (янги таҳрири) 13-моддасининг биринчи қисми.
22) Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига ва сиёсий бошпана беришга оид масалаларни ҳал этади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонунининг 30-моддаси.
23) амнистия тўғрисидаги ҳужжатларни қабул қилиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига тақдимнома киритади ва Ўзбекистон Республикасининг судлари томонидан ҳукм қилинган шахсларни афв этади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги ПФ-5439-сонли «Ўзбекистон Республикасида афв этишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида афв этишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
24) Давлат хавфсизлик хизмати раисини тайинлайди ва лавозимидан озод этади, кейинчалик шу масалаларга доир фармонларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тасдиғига киритади;
(93-модда биринчи қисмининг 24-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 18 февралдаги ЎРҚ-522-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида» Қонунининг 16-моддаси.
25) ушбу Конституция ва Ўзбекистон Республикасининг қонунларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади.
Президент ўз ваколатларини бажаришни давлат идораларига ёки мансабдор шахсларга топширишга ҳақли эмас.
(93-модда Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 24 апрелдаги 470-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 3-4-сон, 27-модда)

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling