Davlatning iqtisodiyotdagi rolini miqdoriy baholash
Давлатнинг иқтисодиётдаги роли. Иқтисодий сиёсатнинг мақсади ва вазифалари
Download 208.62 Kb.
|
3. Давлатнинг иқтисодиётдаги роли. Иқтисодий сиёсатнинг мақсади ва вазифалари
Ҳар бир мамлакатнинг миллий манфаати бўлиб, буни давлат ифодалайди. Давлат эса фуқаролик жамиятининг умуммиллий сиёсий институти бўлиб, унинг асосий функцияси шу жамиятни бошқаришдир. Жамиятдаги турли манфаатларни уйғунлаштириб, уларни ягона миллий манфаатга бирлаштирувчи куч ҳам давлат хисобланади, чунки бошқа сиёсий институтлар, чунончи партиялар, жамоат ташкилотлари ва уюшмалари фақат уларда бирлашган кишилар манфаатини ифода этадики, бу эса гурухий, яъни корпоратив манфаатлардир. Давлатнинг иқтисодиётга аралашуви икки йуналишда кечади. Биринчидан, иқтисодиётнинг давлат секторини ҳосил этувчи корхона ва ташкилотлар миллий иқтисодиётнинг бир бўлгани сифатида товар ва хизматлар яратиб бозор муносабатларида иштирок этади. Иккиичидан, давлат умумий манфаатларни ифодаловчи куч сифатида миллий иқтисодиётни тартиблашда иштирок этади. Давлатнинг турли идора ва ташкилотлари истеъмолчи сифатида бозордан ресурслар ва истеъмол товарларни сотиб олганда харидор сифатида бозор алоқаларида иштирок этади. Давлат фирмалари бозорга уз товар ва хизматларини таклиф этади ва бозордаги ресурсларга талаб билдиради. Хар икки ҳолатда давлат иқтисодиётнинг эл қатори субъекти вазифасини ўтайди. Бироқ, давлат бозорга нисбатан ташқи куч сифатида ҳам майдонга чиқиб бутун иқтисодиётни тартиблашда иштирок этади. Бунда давлат жамият номидан иш кўради. Давлат фирмалар ва хонадонлар ўртасида туриб уларнинг алоқаларини тартибга солади (20.1-раем). Давлатнинг истеъмоли унинг буюртмалари орқали талабни ошириб, фирмалар учун бозор яратиб беради. Бозор алоқалари Давлат таъсири 20.1-расм. Давлатнинг бозор алоқалари таъсири Давлатнинг хонадонларга берадиган пул трансфертлари уларнинг харид қобилиятини оширади, бу эса уз навбатида талабни ошириб фирмалар бозорини кенгайтиради. Давлат секторининг корхоналари ўз товар ва хизматларини бозорга чиқариб у ердаги таклифни оширадилар. 2008 йили Ўзбекистонда давлат секторининг корхоналари таклиф этган товар ва хизматлар янги ички маҳсулотнинг 20,6%ини ташкил этди. Давлат сектори ҳамма учун зарур, лекин рентабеллиги пастлигидан фирмалар қўл урмайдиган товар ва хизматларни яратади. Аксарият ҳолларда давлат сектори ишлаб чиқариш инфратузилмаси, чунончи, ёқилга-энергетика, транспорт, йўл хужалиги, сув хўжалиги, алоқа каби сохаларни қамраб олади. Уларнинг товар ва хизматлари эса миллий Иқтисодиётнинг ривожи учун сувдек зарур бўлади, шу сабабли шу соҳалар харажатини давлат ўз зиммасига олиб иқтисодий усишга ҳисса қўшади. Давлат кўрсатадиган ижтимоий хизматлар бепул бўлганидан улардан ҳамма бахраманд бўлади. Уларни истеъмол этиш фирмалар ва хонадонларни бир қатор ижтимоий сарфлардан озод қилади, бу билан инсон омилининг ривожини таъминлаб иқтисодий усишга шароит ҳозирлайди. Давлат ҳам иқтисодиёт субъекти, лекин бу оддий субъект эмас, балки бутун иқтисодиётни тартиблаб турувчи субъектдир. Миллий иқтисодиётни тартиблаб туришда фақат бозор кучлари эмас, балки давлат ҳам қатнашади. Бошқа субъектлар, масалан, фирмалар, факат ўз фаолиятини тор доирада, яъни корхона доирасида тартиблай оладилар. Макроиқтисодий даражада турли субъектлар фаолиятини бозор механизми бир-бирига мувофиқлаштириб турсада у вақти-вақти билан лаёқатсиз бўлиб туради (биз буни олдин кўриб чиққан эдик). Шу сабабли иқтисодиётни тартиблашда давлат фаол иштирок этади, лекин бу бозор қонун-қоидалари доирасида юз беради. Хозирги бозор иқтисодиётини давлат тартиблаб туришини фақат бозорнинг лаёкатсиз бўлиб қолиши билангина изохлаш мумкин эмас, чунки иқтисодий алокалар ғоят кенг миқёсли ва мураккаб бўлиб, бозор кучлари хатто мукаммал ишлаган тақдирда ҳам уларни тўлатўкис тартибга сола билмайди. Агар 2008 йили ер юзида яратилган жами товар ва хизматлар 58,9 триллион долларлик (нарх паритетига кўра) бўлса, буларни яратишда барча континентлардаги миллионлаб фирмалар иштирок этган, деярли 3 млрд. киши меҳнат қилган. Хозирги ишлаб чиқариш чуқур ихтисослашган бўлиб товар ва хизматлар кўпчилик мехнатининг махсулига айланади, уларнинг турлари кўпаяди. Истеъмолга тайёр товарларни яратишда кенг камровли иқтисодий алокалар талаб қилинади, корхоналар бир-бирига ресурслар, бутловчи қисмлар ва хатто деталлар етказиб беради. Ишлаб чиқаришда техникавий мураккаб товарлар хиссасининг ортиб бориши аитилган алоқаларнинг мунтазам бўлишини талаб қиладики, бу иқтисодиётнинг глобаллашуви жараёнида янада кучаяди. Корхоналарнинг ташқи иқтисодий алокалари аҳамияти ғоят ошади ва буларни ўрнатишда давлатнинг иштироки талаб қилинади. Иқтисодий алокаларнинг глобализация даражасига чиқиш давлатнинг иқтисодиёт ролини оширса, корхоналарда бозорга қараб ўз фаолиятини ўзи тартиблашга интилиши бу ролни чеклайди. Фан-техника тарақиётда корхоналарни микродаражада бошқаришнинг энг мукаммал воситаларини яратди. Бунга мисол қилиб бошқаришнинг компьютерлашувини, корхоналарнинг глобал ахборотлар тармогига чиқишини олиш мумкин. Бунинг натижасида корхоналар бозор ҳакида атрофлича ахборотга эга бўладилар, бундан фойдаланиб бозорни прогноз қиладилар, ўз фаолиятини бозор талабига ўз вақтида мослаштира оладилар. Натижада ўз фаолиятини ўзи тартиблаш имкони кенгайиб боради. Хуллас, давлатнинг ролини зиддий омиллар белгилайди. Иқтисодий алоқаларнинг глобал тус олиши давлатнинг ролини кучайтирса, ўзини-ўзи тартиблаш имкони бу ролни чеклаб туради. Шу сабабли давлатнинг иқтисодиётга аралашуви меъёрида бўлиши талаб қилинади. Давлатнинг иқтисодиётга аралашув меъёрм шундан иборатки, давлатнинг фаолияти бозор механизмининг ишлашига халақит бермаслига, аксинча бунга шароит яратиб бериши керак, зарур бўлганда бу механизм ишини тўлдириб туриши ҳам талаб қилинади. Хозирги бозор иқтисодиётида тартиблашнинг бозор механизми билан давлат механизми биргаликда амал қилади. Бироқ, уларнинг нисбати шароитга қараб турлича бўлади. Масалан, Италия, Австрия, Франция, Швецияда давлатнинг роли кучли бўлса, АҚШ, Япония ва Германияда бу нисбатан кучсиз. Давлатнинг тартибловчи ролини иқтисодиётнинг умумий холати ҳам белгилайди. Иктисодиёт ўсаётган пайтларда бозор кучлари ишлаб турганидан давлат иқтисодиётга камроқ аралашади. Аксинча, иқтисодиётда флуктлуация кечганда давлат иқтисодиётни унглаш учун унга фаол аралашади. Давлат иқтисодиётга ўз сиёсати билан таъсир этади. Давлатнинг сиёсати — бу макроиқтисодий сиёсат бўлиб, унинг муайян мамлакатнинг миллий иқтисодига тааллуқли йўл-йўриқлари ва улардан келиб чиқадиган саъй-харакатларидан иборатдир. Давлатнинг сиёсати хар доим миллий бўлади, мамлакат ривожининг ички ва ташқи шароитини хисобга олади. Сиёсатда энг аввал мамлакат иқтисодиётининг ҳолати, халқаро иқтисодий конъюнктуранинг миллий иқтисодиётга нечоғлиқ таъсир этиши, унда кутилаётган ўзгаришлар мамлакат зиммасига олган халкаро мажбуриятнинг қандайлиги, мамлакат иқтисодиётининг ресурслар билан таъминланиш даражасидан келиб чиқади, илгари амалга оширилган чоратадбирлар берган натижа ҳам хисобга олинади. Давлат сиёсати давлат рахбарларининг эрк-иродаси ва қатъиятлигига ва етилган иқтисодий муаммоларни нақадар идрок этишларига ҳам боғлиқ бўлади. Давлатнинг сиёсати миллий манфаатлардан келиб чиқдан ҳолда маълум мақсадларни кўзлайди. Булардан асосийлари қуйидагилар: Барқарор ицтисодий ўсишии таъминлаш. Бу ялпи ички махсулотнинг бир маромда ва етарли суръатлар билан ўсишига шароит ҳозирлашни билдиради, чунки ЯИМ қанчалик тез ўсса, мамлакат иқтисодий қудрати шунчалик ошади. Миллий иқтисодиётнинг мустақиллигини таъминлаш, уни чет элга қарам бўлишига йўл қўймаслик. Иқтисодиёт қанчалик мустақил бўлса, шунчалик миллий манфаатларга кўпроқ хизмат қилади. Иқтисодий хавфсизликни таъминлаш. Бу иқтисодий оборотнинг узлуксизлигини, яъни такрор ишлабчиқаришнинг тухтовсиз давом этишини, иқтисодий фалажликка йўл қўйилмаслигини билдиради. Миллий пул қадр-қийматининг барқарорлигини таъминлаш, мамлакатдаги пул муомаласининг меъёрида боришига эришиш, пулни иқтисодий алоқаларнинг мунтазам ишлаб турувчи воситасига айлантириш. Аҳоли турмуш фаровонлигини муттасил ошириб, иқтисодиётнинг ижтимоийлигини тўлароқ юзага чиқаришга кўмаклашиш. Миллий иқтисодиётни халқаро интеграцион жараёнлар ва глобализациада фаол иштирок этиб, халқаро иқтисодиётда ўз ўрнини топиши, байналмилал иқтисодий муносабатларнинг тенг хуқуқли иштирокчисига айланишига эришиш. Миллий иқтисодиётнинг истиқболини таъминлаш, яъни уни узоқ, келажакда ўсиб боришига шароит ҳозирлаш. Булар иқтисодий сиёсатиинг стратегик, яъни узоқ, даврга мулжалланган мақсади ҳисобланади. Бироқ унинг кисқа вақтдаги тактик, яъни жузъий мақсадлари ҳам бор. Булар жумласига иқтисодий тангликдан чиқиб кетиш, нархларнинг барқарорлигини таъминлаш, инвестицион фаолликни рағбатлантириш, экспорт салоҳиятини ошириш, новацияларни таъминлаш, янги ташқи бозорларга кириб бориш кабилар киради. Жузъий мақсадлар стратегик мақсадлардан келиб чиқади ва уларга хизмат килади. Давлат сиёсати белгилаган мақсадларга қўйидаги воситалар билан эришилади. Биринчиси, иқтисодий воситалар бўлиб, булар жумласига солиқлар, субсидиялар, лицензиялар, экспорт квоталари, учёт ставкалари, давлат буюртмалари, давлат инвестициялари, трансфертлар, турли иқтисодий санкциялар (жазолаш воситалари) кабилар киради. Иккинчиси, юридик воситалар. Бу иқтисодий фаолият тартиби ва қоидаларини, унинг давлат томонидан рағбатлантирилишини белгилаб берувчи қонунларни, уларга мос равишдаги қонун ости хужжатларни ишлаб чиқиш, уларни қабул қилиш ва жорий этишдан иборатдир. Қонунчилик иқтисодиётнинг ҳуқуқий асосларини белгилаб беради, булар эса бозор иқтисодиётининг объектив иқтисодий қонунлари талабидан келиб чиқиши зарур. Иқтисодиётга оид юридик қонунларни парламент қабул қилади. Хукумат эса уларнинг амалга оширилишини таъминлайдиган қарорлар ва фармойишларни ишлаб чиқади. Тегишли давлат идоралари қонунларнинг амалга оширилишини назоратга олади. Учинчиси, сиёсий-маъмурий воситалар. Давлат ҳокимият сохиби бўлганидан ўз сиёсатига риоя этилишини ўз органлари кучи билан таъминлайди. Давлат олий сиёсий институт ҳисобланар экан, унинг қарорлари ва буйрукдарига ҳамма итоат этиши керак бўлади. Маъмурий усул ёрдамчи усул хисобланади, у бозор тизимида яхши натижа бермаганидан чекланган ҳолда қўлланилади. Jamiyatning iqtisodiy rivojlanishi juda serqirra jarayon bo'lib, u o'z ichiga iqtisodiy o'sish, iqtisodiyotdagi tarkibiy o'zgarishlar, aholi hayotining sifati va shart-sharoitlarining takomillashuvini oladi. U hech qachon bir tekis, yuqorilab boruvchi chiziq bo'yicha ro'y bermaydi. Iqtisodiy rivojlanish o'z ichiga yuksalish va inqiroz davrlarini, iqtisodiyotdagi miqdor va sifat o'zgarishlarni, ijobiy va salbiy tomonlarni olib notekis boradi. Milliy iqtisodiyotda iqtisodiy rivojlanish qiyin aniqlanadigan jarayon bo'lganligi sababli, uning mezonlaridan biri bo'lgan iqtisodiy o'sish ko'proq tahlil qilinadi. Iqtisodiy o'sish iqtisodiy rivojlanishning tarkibiy qismi bo'lib, o'z ifodasini real YalM hajmining oshishi hamda aholi jon boshiga nisbatan ko'payishida topadi. Iqtisodiy o‘sishga tarixiy jihatdan yondoshilganda, u bir xil sur’atlarda va bir tekis bormaydi. Tarixda iqtisodiy o'sish sur'atlarining jadallashish, jiddiy pasayish va hatto qisqarish davrlari ma’lum. Agar katta tarixiy bosqichlar olib qaraladigan bo'lsa, jahon va milliy iqtisodiyotda barqaror iqtisodiy o'sish. ishlab chiqarishning har tomonlama taraqqiyot manzarasi hosil bo'ladi. Shu bilan birga iqtisodiy o'sish nafaqat miqdor. balki muayyan sifat o'zgarishlari shaklida ham namoyon bo'ladi. Iqtisodiy o'sishni YalM mutloq hajmining ortishi orqali yoki aholi jon boshiga real YalM miqdorining ortishi orqali o'lchash buning qanday maqsadda amalga oshirilayotganiga bog'liq bo'ladi. Odatda, biron-bir mamlakat iqtisodiy o'sishini YalM mutloq hajmining ortishi orqali o'lchash uning iqtisodiy salohiyatini baholashda, aholi jon boshiga real YalM miqdorining ortishi orqali o'lchash esa mamlakatdagi turmush darajasini taqqoslashda qo'llaniladi. Mamlakatning iqtisodiy o'sish sur’atini tavsiflaydigan mazkur ko'rsatkichlar (real YalM va aholi jon boshiga real YalMning o'sishi) miqdoriy ko'rsatkichlar bo'lib, ular birinchidan, mahsulot sifatining oshishini to'liq hisobga olmaydi va shu sababli farovonlikning haqiqiy o'sishini to'liq tavsiflab berolmaydi; ikkinchidan, real YalM va aholi jon boshiga YalMning o'sishi bo'sh vaqtning sezilarli ko'payishini aks ettirmaydi va farovonlik real darajasining pasaytirib ko‘rsatilishiga olib keladi; uchinchidan, iqtisodiy o'sishni miqdoriy hisoblash boshqa tomondan uning atrof muhitga va insonning hayotiga salbiy ta'sirini hisobga olmaydi. Shunga ko'ra, iqtisodiy o'sishning barcha tavsifi yillik o'sish sur’atlarining foizdagi o'lchovida to'liq o'z ifodasini topadi: Mamlakatimizda keyingi yillar davomida YalMning o'sish sur’ati hamda aholi jon boshiga o'sishi to'g'risidagi ma’lumotlarni l-jadvaldan ko'rish mumkin. Shuningdek, iqtisodiy o'sish mamlakat ishlab chiqarish imkoniyatlarining kengayib borishini ham anglatadi. Milliy ishlab chiqarish natijalarining miqdor jihatidan ko'payishi va sifat jihatidan takomillashib borishi pirovardida ishlab chiqarish imkoniyatlari egri chizig'ining o'ng tomonga qarab siljishiga olib keladi. Aytaylik, 2004 yildagi milliy ishlab chiqarish hajmi (Y2004) 2000 yildagi (Y2004)ga nisbatan o'sdi. Bu o'sish o'z navbatida milliy ishlab chiqarish imkoniyatlari egri chizig'ining ham kengayishiga olib keladi (2-chizma). Chizmadan ko'rinadiki, iqtisodiy o'sish natijasida ishlab chiqarilgan ijtimoiy mahsulot miqdori ortadi, bu esa aholi turmush farovonligini oshishiga olib keladi. Iqtisodiyot mavjud ehtiyojlarni yanada to'laroq qondirish imkoniga ega bo'ladi. Iqtisodiy o'sishning ahamiyati to'g'risida gapirilganda uning darajasini ham e’tiborda tutish lozim. Iqtisodiy o'sish sur’atlarining ahamiyatlilik darajasi turli mamlakatlar real YalMning hajmidan kelib chiqqan holda farqlanadi. Real YalM hajmi nisbatan kichik bo'lgan mamlakatlar uchun 8- 10% darajasidagi iqtisodiy o'sish sur'ati me'yordagi holat sanalishi, real YalM hajmi juda katta bo'lgan mamlakatlar uchun 2-3% darajasidagi iqtisodiy o'sish sur’ati esa ahamiyatli ko'rsatkich hisoblanishi mumkin. Iqtisodiy o'sish sur'atining ahamiyatini iqtisodchilar tomonidan qo'llaniluvchi «70 qoidasi» yordamida ham ochib berish mumkin. Bu qoidaga ko'ra. milliy iqtisodiyotda ishlab chiqarilayotgan YalM hajmini 2 baravarga oshirishda qancha vaqt talab etilishini aniqlash uchun 70 sonini yillik o'sish sur'atiga bo'lish kerak boMadi. Masalan, mamlakatimizdagi o'sish sur'atining 7.7% darajasida YalMni 2 baravar oshirish uchun 9.1 yil talab etiladi (70:7,7). Xolbuki, iqtisodiy o'sishning 2000 yildagi 4.0% darajasida bu ko'rsatkichga 17,5 yilda (70:4) erishish mumkin edi. Keyingi yillarda iqtisodiy o'sish sur’atining yanada oshirilishi bu muddatning ahamiyatli ravishda qisqarishiga olib keladi. Ijtimoiy mahsulotning o'sish sur'ati bilan ishlab chiqarish omillari miqdorining o'zgarishi o'rtasidagi nisbat iqtisodiy o'sishning ekstensiv yoki intensiv turlarini belgilab beradi. Ekstensiv iqtisodiy o‘sishga ishlab chiqarishning avvalgi texnikaviy asosi saqlanib qolgan holda ishlab chiqarish omillari miqdorining ko'payishi tufayli erishiladi. Aytaylik, mahsulot ishlab chiqarishni ikki hissa ko'paytirish uchun mavjud korxona bilan bir qatorda o'rnatilgan uskunalarning quvvati. miqdori va sifati, ishchi kuchining soni va malaka tarkibi bo'yicha xuddi o'shanday yana bir korxona quriladi. Ekstensiv rivojlanishda, agar u sof holda amalga oshirilsa, ishlab chiqarish samaradorligi o'zgarmay qoladi. Iqtisodiy o'sishning intensiv turi sharoitida mahsulot chiqarish miqyoslarini kengaytirishga ishlab chiqarish omillarini sifat jihatidan takomillashtirish, yanada ilg'or ishlab chiqarish vositalarini va yangi texnikani qo'llash, ishchi kuchi malakasini oshirish, shuningdek, mavjud ishlab chiqarish potensialidan yaxshiroq foydalanish yo'li bilan erishiladi. Intensiv yo'l ishlab chiqarishga jalb etilgan resurslarning har bir birligidan olinadigan samaraning, pirovard mahsulot miqdorining o'sishida, mahsulot sifatining oshishida o'z ifodasini topadi. Bunda mahsulot ishlab chiqarishni ikki hissa oshirish uchun mavjud korxonaga teng bo'lgan yana bir korxona qurishga hojat yo'q. Bu natijaga ishlab turgan korxonani rekonstruksiya qilish va texnika bilan qayta qurollantirish, mavjud resurslardan yaxshiroq foydalanish hisobiga erishish mumkin. Real hayotda ekstensiv va intensiv omillar sof holda, alohidaalohida mavjud bo'lmaydi, balki muayyan uyg'unlikda. bir-biri bilan qo'shilgan tarzda bo'ladi. Shu sababli ko'proq ustuvor ekstensiv va ustuvor intensiv iqtisodiy o'sish turlari haqida so'z yuritiladi. Iqtisodiy o'sish murakkab va ko'p qirrali jarayondir. Shu sababli uni baholash uchun qandaydir bitta ko'rsatkich kifoya qilmaydi, muayyan ko'rsatkichlar tizimi talab qilinadi. Bu ko'rsatkichlar tizimida naflilik (moddiy-ashyoviy) va qiymat ifodasidagi ko'rsatkichlar farqlanadi. Iqtisodiy o'sishning naflilik (moddiy-ashyoviy) ko'rsatkichlari ancha aniq natija beradi, (chunki ular inflyatsiya ta’siriga berilmaydi), biroq ularni universal holda qo'llab bo'lmaydi (iqtisodiy o'sish sur’atlarini hisoblashda har xil ne’matlar ishlab chiqarishni umumiy ko'rsatkichga keltirish qiyin). Qiymat ko'rsatkichlar keng qo'llaniladi, ammo ularni har doim ham inflyatsiya ta’siridan to'liq «tozalash» mumkin bo'lavermaydi. Shu sababli iqtisodiy o'sish sur’atlari qiyosiy yoki o'zgarmas narxlarda hisoblanadi. Chunki bunda ijtimoiy naflilikning umumiy ko'rsatkichi bo'yicha o‘sish darajasini aniqlash mumkin bo'ladi. Makroiqtisodiy darajada iqtisodiy o'sishning asosiy ko'rsatkichlari quyidagilar hisoblanadi: 1) YalM va milliy daromadning mutloq hajmi va uning o'sish sur’ati; 2) YalM va milliy daromadning aholi jon bosh hisobiga to'g'ri keladigan miqdori va uning o'sish sur’ati; 3) YalM va milliy daromadning iqtisodiy resurs xarajatlari birligi hisobiga to'g'ri keladigan miqdori va uning o'sish sur’ati. Yuqorida ta’kidlanganidek, iqtisodiy o'sishni aniqlashda har uchala ko'rsatkichdan ham foydalanish mumkin, lekin ularning ahamiyati turlicha bo'ladi. Masalan, agar diqqat markazida iqtisodiy salohiyat muammosi tursa, birinchi ko'rsatkichdan foydalanish ko'proq mos keladi. Alohida mamlakat va mintaqalardagi aholining turmush darajasini taqqoslashda, ko'proq ikkinchi ko'rsatkichdan foydalaniladi. Iqtisodiy samaradorlikni baholashda uchinchi ko‘rsatkichga ustuvorlik beriladi. Iqtisodiy o'sishning alohida tomonlarini tavsiflovchi ko'rsatkichlari ham mavjud bo'lib, ulardan asosiylari ishlab chiqaruvchi kuchlar rivojlanish darajasi, mehnat unumdorligining o'sishi va ish vaqtini tejash, shaxsiy daromad va foyda massasi, milliy iqtisodiyotning tarmoq tuzilishi kabilar hisoblanadi. Ishlab chiqaruvchi kuchlar darajasi quyidagi ko'rsatkichlar bilan tavsiflanadi: a) ishlab chiqarish vositalarining rivojlanganlik darajasi; b) xodimning malakasi va tayyorgarlik darajasi; v) ishlab chiqarishning moddiy va shaxsiy omili o'rtasidagi nisbat; g) mehnat taqsimoti, ishlab chiqarishning tashkil etilishi. ixtisoslashtirilishi va kooperatsiyasi. Iqtisodiy o'sishning jahon amaliyotida keng qo'llaniladigan boshqa ko'rsatkichi iqtisodiyotning tarmoq tuzilishi hisoblanadi. U tarmoqlar bo'yicha hisoblab chiqilgan YalM ko'rsatkichi asosida tahlil qilinadi. Download 208.62 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling