Davlatning iqtisodiyotdagi rolini miqdoriy baholash


Download 208.62 Kb.
bet8/14
Sana18.02.2023
Hajmi208.62 Kb.
#1213347
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14
Глобал иқтисодий сиёсат. Бу халкаро сиёсат бўлиб, иқтисодий ресурслар, яратилган товар ва хизматларни дунё мамлакатлари ўртасида такримлаб, улардан самарали фойдаланишни мақсад қилиб қўяди. Бу сиёсатда четга капитални инвестиция сифатида чиқариб, уни керакли серфойда сохаларга жойлаштириш учун узаро келишилган солиқлар, банк фоизлари, бож тўловлари, квоталар каби воситалар ишлатилади. Товарларнинг қимматлашиб кетишига йўл бермаслик учун уларга экспорт этилган чоғидаги солиқлар қўйиш билан чекланиб, улар импортига солиқ белгиланмайди ёки ғоят оз белгиланади. Бу икки-ёқлама солиқда тортишни бартараф этиш деб юритилади. Масалан, қўшилган қиммат солиғи ёки акциз солиқлари товарлар чиқарилган жойда ундирилиб, товарлар импорт қилинган ерда олинмайди. Ўзаро келишувлар асосида импорт қилинган технология ҳам соликдан озод килинади. Халқаро савдо-сотикда енгиллаштирилган божхона тўловлари қўлланилади, бу тўловлар ўзаро келишилган бўлади. Масалан, халқаро савдо ташкилоти аъзолари ўзаро савдо қилганда, бож тўловлари товар қийматининг 10 фоизидан ошмаслиги керак. Бу ташкилотга аъзо бўлмаган мамлакатлар билан савдо-сотиқ қилинганда оширилган бож тўловлар қўлланилади. Халқаро кредит бериш тартиби ҳам биргаликда белгиланади. Бунга кўра кредит квоталари, кредит муддати ва кредит учун фоиз ўрнатилади. Халқаро кредитда келишилган фоиз ставкаси либор деб юритилади. Либорни йирик Лондон банклари ўрнатади, бошқа халкаро банклар шунга қараб ўз фоизларини белгилайдилар. Масалан, 2009 йил учун либор 1,4% қилиб белгиланди. Бошқа банклар бундан бир оз юқори бўлган фоизлар билан кредит ажратишди. Халқаро кредит сиёсатини йирик кредитор — қарз берувчи мамлакатлар банклари хукумат иштирокида амалга оширадилар. Булар Париж ва Лондон қарз берувчилар клубини ташкил этади. Бу кредит сиёсати кимга ва қанчадан қарз беришни, кайси қарзларни кечиб юборишни, қайси қарзларни тўлаш муддатини чўзишни белгилаб беради.
Йирик халкаро корпорациялар давлат иштирокида экспорт ва импорт квоталари ўрнатадилар. Буларга биноан қаерга қанча товарни экспорт қилиш, қаердан қанча товарни импорт қилиш, экспортимпорт тартиби аниқлаб берилади. Интеграцион иттифоқларга кирган мамлакатларда, масалан, Европа иттифоқида, давлатлараро экспорт ва импорт учун қулай шароит яратиб берилади, бунда айрим мамлакатлар товарларини дискриминация қилиш, яъни камситишга йўл берилмайди.
Глобал иқтисодий сиёсатни трансмиллий, яъни миллатлараро корпорациялар, халқаро ташкилотлар, етакчи давлатлар хукумати, давлатлараро хукумат ва парламент белгилайди. Бунга мисол қилиб Европарламент, Европа министрлар кенгаши қўллайдиган сиёсатни олиш мумкин. Бу сиёсатда ўзаро ва бошқалар билан бўладиган иқтисодий алоқаларни қайси йўналишда ва қандай тартибда бўлиши кўрсатилади. Глобал сиёсат умуман ёки айрим сохаларга татбиқан қўлланилади. Трансмиллий корпорациялар фақат ўз фаолияти доирасидаги халқаро сиёсатни белгилайди. Масалан, ОПЕК ташкилоти нефтни қазиб олиш ва қайта ишлаш квоталарини, унинг нархини ўз сиёсатига биноан белгилайди. Бу ерда қабул қилинган нефть нархининг коридори ўрнатилади. Халқаро савдо биржалари жаҳон нархларини ўрнатишга доир сиёсатни қўллайдилар.
Халқаро Валюта фонди, Жахон банки, Европа Тикланиш ва Таррақиёт банки, Осиё Ривожланиш банки каби халқаро институтлар валюта режимини мустахкамлаш, кредитни ривожлантиришга каратилган сиёсатни куллайдилар. Улар миллий валюта курсини барқарорлаштириш ва валюта рискини камайтириш учун, миллий иқтисодиётни ривожлантириб экспорт салохиятини оширишга қаратилган кредит сиёсатини қўллайдилар.
Глобал иқтисодий сиёсат давлатлараро мехнат миграциясига ҳам тааллуқли бўлади. Меҳнат миграциясини тартиблаш учун унга оид халқаро қоидалар ишлаб чиқилади. Турли мамлакат хукумати ва парламентлари белгилаган миграция қоидалари бир-бирига яқин туради. Миграция оқимини назорат қилиш усуллари ҳам келишилади, миграцияга оид информациялар ўзаро алмаштирилиб турилади.
Глобал сиёсат табиий равишда глобализациянинг афзалликларидан фойдаланиш, унинг салбий жиҳатларини камайтиришга қаратилади.

Download 208.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling