Davlatning iqtisodiyotdagi rolini miqdoriy baholash


Download 208.62 Kb.
bet4/14
Sana18.02.2023
Hajmi208.62 Kb.
#1213347
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
4. Давлатнинг иқтисодий сиёсатини асосисй йўналишлари.

Глобал иқтисодий сиёсат


Иқтисодиёт яхлит бўлар экан иқтисодий сиёсат ҳам ягонадир. Лекин давлат сиёсатининг аниқ, йўналишлари бор.
Монетар сиёсат — бу давлатнинг пул-кредит сиёсати бўлиб, пул муомаласини тартиблаш, товар ва пул массаси ўртасидаги мувозанатни таъминлаш, иқтисодиётдаги пул окимларини бошқариб туриш сиёсати хисобланади. Унинг мақсади нархларни ва шунга кўра миллий пул бирлиги харид қурбини, унинг валюта курсини барқарорлаштириш, охир-окибатда пулга талаб билан унинг таклифини мувозанатлаштиришдан иборат бўлади.
Монетар сиёсатнинг 3 та асосий жихати бор:

  1. Қайта молиялаштириш ёки учёт сиёсати. Бунда давлат номидан марказий банклар учёт ставкасини ўзгартиради. Ставка ошганда пул қимматлашиб, унга талаб қисқаради. У пасайтирилганда пул арзонлашиб, унга талаб ошади.

Бу айни пайтда кредитнинг арзон ёки қиммат булишини билдиради. Бу эса иқтисодиётга кредит хисобидан юбориладиган инвестицияларни ўзгартириб, унинг ўсишига таъсир этади.
Масалан, Европа мамлакатларида қайта молиялаштириш ставкаси 2001 йил охирида 1,7% бўлса, 2009 йил охирида бу 1,0% га тушди. Бу билан кредит арзонлаштиридди, чунки коммерция банклари шунга қараб кредит учун ундириладиган фоиз ставкаларини белгиладилар.

  1. Очиқ, бозорда операциялар ўтказиш сиёсати. Бу давлат облигацияларини чиқариб фирмалар, банклар ва ахрлига сотиш ва вақти келганда уларни қайтадан сотиб олишни билдиради. Бу облигацияларни олиш қулай бўлади, чунки уларга қатъий белгиланган фоизни давлат тўлайди, бу билан уларнинг даромадлилиги кафолатланади. Давлат облигациялари сотилганда пул уларга боғланиб қолади, натижада унинг муомаладаги миқдори қисқаради. Аксинча, улар қайтадан сотиб олинганда пул улардан бўшаб муомилага келади, у ердаги пул миқдори кўпаяди. Демак, бу усул билан ҳам пул миқдори тартибланади.

  2. Мажбурий резерв сиёсати. Бу сиёсатга биноан марказий банклар бошқа банклар учун кредит ресурсининг мажбурий резервини киритади. Бу тартибга кўра банклар кредитга бериладиган пулнинг бир қисмини марказий банклар ихтиёрига беради. Бу резерв ошса, кредит пули қискаради, агар у камайса, бу пул кўпаяди. Масалан, мамлакатда жами кредит ресурслари 80 млрд. доллар. Шундан 10% резервга ўтказилса 72 млрд. долл. кредит учун пул қолади. Борди-ю бу резерв 15% га чиқарилса, кредитга 68 млрд. долллар қолади. Бу билан кредитга мулжалланган пулнинг таклифи ошади ёки қисқаради. Шунга қараб кредит олиш гоҳ ошиб, гоҳ кисқариб туради. Монетар сиёсатнинг айтилган йуналишлари шуни кўрсатадики, унда турли иқтисодий воситалар кўлланилади. Монетар сиёсат 2 хил бўлади:

  1. Қаттиқ сиёсат. Бунда пул массаси қисқартирилади, унинг эмиссия (пул чиқариш) хисобидан ўсиши қатъий чегараланади. Натижада пул массаси қисқариб товар массасига тенглашади. Пулнинг қискариши талабни камайтиради, нархлар эса ўсмайди, пул бирлигининг харид курби барқарорлашади. Пул топишга интилиш иқтисодиётнинг жонланишига олиб келади. Бундай сиёсат биз илгари кўрганимиздек одатда иқтисодиётни тангликдан чиқариш ёки инфляцияни жадал бостириш учун қўлланилади.


  2. Download 208.62 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling