Даволаш факультети 5 курс талабалари учун подагра маърузасининг матни
Download 62.5 Kb.
|
2.Podagra
- Bu sahifa navigatsiya:
- АМАЛИЁТДАН МИСОЛ
- ДЕМОНСТРАЦИОН МАТЕРИАЛ
Даволаш:
Ўткир подагра хуружини колхицин, пирозолон препаратлари, кортикостероидлар билан даволанади. Подаграни узоқ даволаш учун 2 та грппа препаратлар ишлатилади: сийдик системасини синтезини сусайтирувчи моддалар. сийдик кислотасини ажралишини кучайтирувчи дорилар. Сийдик кислотасини синтезини сусайтирувчи дорилар сифатида аллопуринол ва унинг анологлари милурит, тиопуринал, ҳамда гепотокаталада, орот кислотаси ишлатилади. Сийдик кислотасини сийдик билан ажралишини кучайтирувчи дорилар антуран, кетазон, пробенецид, этамид, ацетилсалиция кислотаси қўлланилади. АМАЛИЁТДАН МИСОЛБемор З., 35 ёш, Шикояти: оёқ бўғимларидаги огриққа, юришнинг қийинлашишига, оёқнинг биринчи бармоғининг кечқурун кучли оғришига, қизаришга, шишга, уйқу бузилишига, бош оғришига, кўнгил айнашига, умумий холсизликка. Объектив: умумий ахволи ўртача оғирликда. Тери шиллиқ қаватлари рангпар, тоза. Ўпкада везикуляр нафас. Юрак тонлари бўғиқлашган, тахикардия. АКБ 160/90 мм.см.уст. Пульс 92та 1да. Тили нам тоза. Қорни юмшоқ, оғрикси. Ич келиши ва пешоб ажралиши меъёрида. Ўнг оеқ бош бармоғининг қизариши, шу бармоқдаги оғриқ, ҳаракат чекланган, оқсокланиб юради. Чап тирсак бўғимида тофус кузатилади. Лаборатор текширувлар: Умумий қон анализи: НВ-100 г/л, L-5,4, РОЭ-27мм/с. Умумий пешоб анализи: оқсил – 0,033‰, L – 8-10/1 , эпителий – 4-6/1, тузлар – уратлар ++ УЗИ: чап буйракда туз борлиги аникланди. ДЕМОНСТРАЦИОН МАТЕРИАЛ: Лекция маъруза давомида жадваллар намойиш қилинди. подагра билан касалланган бемор, зарарланган бўғим ва суяклар рентгенограммалари тахлил қилинди. ХУЛОСА Шундай қилиб подагра оғир асоратларга олиб келади. Морфологик жихатдан подагра бўғимларда яллиғланувчи-деструктив ўзгаришларни келтириб чиқараади. Подагра симптомлари кўплиги билан характерланади. Буйракдаги ўзгаришлар қайтмас оғир асоратларга олиб келиши мумкин. Даволаш хам қийин вазифадир. Чунки, даво давомида касаллик симптомларининг қайталаниши беморларда негатив муносабат туғдириши мумкин. Download 62.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling