Davolash profilaktika бинолари
Download 16.43 Kb.
|
6-Мавзу Davolash profilaktika бинолари
- Bu sahifa navigatsiya:
- .Марказлашган. 2.Павильонли. 3.Блокли. 4.Аралаш.
- 1.Инфекцияли касаллар бўлмаган даволаш корпуслари. 2.Инфекцияли касаллар бўлган даволаш корпуслари. 3.Дам олиш –боғ зонаси. 4.Поликлиника зонаси.
- 5.Хўжалик зонаси.
6-Мавзу:Davolash profilaktika бинолари. Режа: 1.Умумий маълумот. 2.Ер участкаларига биноларни жойлаштириш. 3.Касалхона ва поликлиника биноларини хажмий-режавий ва конструктив ечимлари. Касалхоналар даволаш сохалари бўйича -комплекс ва махсус турларга бўлинади. Жойлашиш ўрни бўйича –қишлоқ, район ,шаҳар ва республикаларга ажратилади. Катта шахарлардаги касалхоналарда медицина олий ўқув юртларининг талабалари амалий машғулотлари ташкил этилса, бундай касалхоналар клиника деб юритилади.Касалхоналарни лойихалашда шу касалхона таркибига кирадиган худудудда жойлашган ахолини хар 1000 тасига 10 ўрин хисобланади. Касалхоналар режавий структураси бўйича қуйидаги турларга бўлинади. 1.Марказлашган. 2.Павильонли. 3.Блокли. 4.Аралаш. Поликлиника биноларини алохида корпусларда жойлашади, бироқ баъзи холатларда катта касалхоналарга улаб қурилиши мумкин. Поликлиникаларни хизмат кўрсатиш радиуси 1 км атрофида бўлиб, унинг таркибига 4, 8, 12 ва 16 тагача врачлар участкаси киради. Поликлиникаларни лойихалашда унинг қуввати ва хажмий-режавий ечимлари бириктирилган ахолига нисбатан бир одамнинг йил давомида 10 марта келишига хисоб қилинади. Касалхона ва поликлиникалар ахоли яшайдиган пунктларнинг тасдиқланган бош режаси асосида лойихаланади ва қурилади.Ажратилган ер участкасига функционал жихатдан боғлиқ бўлмаган бино ва иншоотларни қуришга рухсат этилмайди. Касаллар ётиб даволанадиган палатали бинолар белгиланган қизил чизиқдан 30 метр, поликлиника ва бошқа касаллар даволанадиган бинолар 15 метр масофада, маъмурий-хўжалик бинолари эса қурилиш чизиғига қурилиши мумкин. Касалхона худуди қуйидаги зоналарга бўлинади. 1.Инфекцияли касаллар бўлмаган даволаш корпуслари. 2.Инфекцияли касаллар бўлган даволаш корпуслари. 3.Дам олиш –боғ зонаси. 4.Поликлиника зонаси. 5.Хўжалик зонаси. Касалхона худудида функционал жихатдан боғлиқ бўлмаган транспортларни харакатланишига рухсат этилмайди. Психатирия касалхоналри бўлимларининг участкасида тинч касаллар учун баландлиги 2 метр-нотинч касаллар учун 3.5 метр бўлган текис девор билан ўралган майдонча лойихаланади. Касалхоналар олдида палаталардан камида 100 метр масофада автомобиллар сақлаш жойи , хар бир корпус олдида келувчилар учун 50м2 га тенг майдон хосил қилинади. Касалхоналарнинг бош режаларида қурилишлар эгаллаган майдон 12-15% , кўкаламзорлаштирилган майдонлар 60% дан кам бўлмаслиги шарт. 3.Касалхона хоналари касалхона сохаси ва ўринлар сонига ҳамда поликлиникалар хонаси келувчи касаллар сони билан белгиланади. Касалхона ва поликлиника бинолари баландлиги катта шахарларда 6 қаватгача рухсат этилади. Асосий хоналар биноларнинг ер усти қисмига жойлаштирилади.Касалхона, поликлиникалар ва диспансерларни ер устки хоналарини баландлиги 3.3метр, операция ва блокларини баландлиги 3.5 метр лойихаланади. Бинолар касаллар ва келувчилар учун алохида лифтлар билан жихозланади. Лифт шахталари ва машина бўлимлари палаталардан , касалларни кўриш ва қабул қилиш хоналаридан 6 метр масофада бўлиши шарт. Хоналарни кенглиги қуйидагича белгиланади: -бир кишилик палаталар- 2.9 м -врачлар хонаси ва каридор- 2.4 м -гнекологик операция хонаси-3.2 м -рентген кабинетлари-4.0 м -операция ва ревномация хоналари-5.0 м -каридорлар-2.8 м -поликлиникалар каридори- 2.0 м -икки томонда кабинетлар бўлса, кутиш жойи билан каридор- 3.2 м Палаталар ва даволаш-диагностика хоналари бир томондан ёритилса, хонанинг чуқурлиги- 6.0 метрдан ошмаслиги шарт,Касалхона палаталари санузелли ёки санузелсиз лойихаланади. Бунда уборнилар ўлчами касаллар учун -1.1х1.6 м (эшик ташқарига очилса), ходимлар учун -0.9х1.2 м (эшик ташқарига очилса), - 09х1.5 м (эшик ичкарига очилса). Албатта белгиланган меъёрлар бўйича умивалниклар ўрнатилади. Санитар жихозлар эркаклар учун битта приборга 15 киши, аёллар учун 10 киши белгиланади. Ювиниш кабиналари олди очиғи- 0.9х0.9 м ва беркиталадигани-1.8х09 м лойихаланади. Эшиклар кенглиги палаталар, операция хоналари ва ванна хоналарида -1.1 м, касалларни эвакувация йўлларида-1.2 м, уборникларда-1.1 м ва бошқа хоналарда -0.9 метрдан кам бўлмаслиги шарт. Операция ва рентген –диагностика хоналари сунъий ва бошқа хоналар табиий ёруғлик билан таъминланади. Поликлиникаларни асосий хоналарига майдони 12-18 м2 бўлган врачларни қабул хоналари киради. Хоналар касаллар кутадиган жойлар билан яхши боғланган бўлади. Поликлиникалар вестибюлларида касалларни руйхатга олиш, тахлил натижаларини бериш ва қабул қилиш ойналари жойлаштирилади. Download 16.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling