Тиббий хизматни ташкил килиш
бош бошкармаси бошлиги ; П.Р. Меликулов.
Илова № 10.
Клиник – диагностик лаборатория лаборанти хакида
Н И З О М И.
-
Клиник-диагностик лаборатория лаборантлигига фельдшер-лаборант ёки махсус тайёргарликдан утган урта тиббий ходим тайинланади.
-
Лаборантни ишга кабул килиш ва ишдан бушатиш даволаш профилактик муассаса бош врачи бошлгидан махсус конун-коида асосида бажарилади.
-
Лаборант иш жараёнида шифокор-лаборантга, катта фельдшер-лаборантга ва муассаса бош хамширасига буйсунади.
-
Лаборант мажбуриятлари ;
-
иш учун реактивлар, идишлар, аппаратлар ва дез. эритмалар тайёрлаши ;
-
лабораторияга келган материалларни кайд килиш ва уни текширишга тайёрлаш ;
-
бемордан кон олиш ;
-
маълум иш буйича лаборатория тахлиллари утказиш ;
-
ишлаб турган инструкциялар буйича лаборатория асбобларини зарарсизлантиришга тайёрлаш ;
-
керакли хъужжатларни (кайд этиш,. Журналларни ёзиш, текшириш натижалар ва ш.к.) юритиш ;
-
лаборатория мутахассислиги буйича доимий равишда шугулланиши, лаборантлар машгулотларида катнашиб мунтазам равишда уз билимини ошириши ;
-
санитария-эпидемиологик режимга риоя килган холда техника хавфсизлиги ва ишлаб чикариш санитария коидаларига амал килиш ;
-
малака ошириш курсларида уз билимини ошириш (камида 5 йилда бир маротаба) ва аттестациядан утиш ;
5. Асосий вазифалари ;
-
тахлилларни уз вактида ва сифатли бажариш ;
-
лабораториядаги тиббий ва хужалик жихозлари сакланишини назорат килиш ;
-
иш жойини ишлаш учун тайёрлаш ;
-
Тез тиббий ёрдам сайёр бригадаси фелъшери
тугрисида низом
1.Умумий коидалар
1.1 Тез тиббий ёрдам сайёр бригадаси фелъшери лавозимига «даволашиши»мутахассислиги буйича урта тиббий маълумотга ,диплом ва тегишли сертификатга эга мутахассис тайинланади .
1.2. Фелъшерлик бригадаси таркибида фелъшер тез тиббий ёрдам курсатиш буйича маъсул ижрочи булиб хисобланади ,врачлик бригадаси таркибида эса у врач кусатмаси билан ишлайди .
1.3. Тез тиббий ёрдам бригадаси фелъшери уз фаолиятида Узбекистон Республикаси конунчилигига ,Согликни саклаш вазирлигининг меъёрийва услубий хужжатларга ,тез тиббий ёрдам станцияси Низомига маъмуриятнинг буйрук ва фармойишларига ,хамда ушбу Низомга асосланади .
1.4. Тез тиббий ёрдам бригадаси фелъшери лавозимига конунда урнатилган тартибда тайинланади ва бушатилади .
Do'stlaringiz bilan baham: |