Давр ҳаражатлари элементига қуйидаги моддалар киради: бошқарув ҳаражатлари


Download 109.26 Kb.
bet2/3
Sana21.09.2023
Hajmi109.26 Kb.
#1683754
1   2   3
Bog'liq
ДАВР ҲАРАЖАТЛАРИНИНГ

Аудит назоратида харажатларни тегишли моддалари бўйича ҳисоб ва ҳисоботда кўрсаитилганлигини, уларни белгиланган смета харажатларига мос келиши ўрганилади ва аудитор томонидан ички имкониятларидан фойдаланиш даражаси ўрганилади. Ҳозирги савдо харажатлари қуйидаги моддалар бўйича олиб борилади. Ҳар бир модда бўйича аналитик ҳисоб юритилади. Аудит назоратида ҳар бир харажат моддасини ифода этувчи хужжатлар, харажатни жами товар айланишига нисбатан фоиз ҳисоблаб чиқилади ва унинг тўғрилиги ҳисоб кўрсаткичлари билан таққосланади.

  • Аудит назоратида харажатларни тегишли моддалари бўйича ҳисоб ва ҳисоботда кўрсаитилганлигини, уларни белгиланган смета харажатларига мос келиши ўрганилади ва аудитор томонидан ички имкониятларидан фойдаланиш даражаси ўрганилади. Ҳозирги савдо харажатлари қуйидаги моддалар бўйича олиб борилади. Ҳар бир модда бўйича аналитик ҳисоб юритилади. Аудит назоратида ҳар бир харажат моддасини ифода этувчи хужжатлар, харажатни жами товар айланишига нисбатан фоиз ҳисоблаб чиқилади ва унинг тўғрилиги ҳисоб кўрсаткичлари билан таққосланади.
  • Аудит назоратида харажатларга ўтказилган суммаларни иқтисодий мазмуни, келиб чиқиш сабаблари тахлил қилинаётганда ҳар бир харажатга берилган бухгалтерия счетларидаги ёзувлар аудитор томонидан текширилади. Аудитор текширувни ташкил қилишда харажатларни ўтган ҳисобот даврлари билан таққослаб олиб бориш, ҳисобот шаклларида харажатларни моддалари билан тўғри кўрсатилганлигини таққослаб чиқиши назорат таъсири кучини оширади.
  • Давр харажатлари аудитида харажатларни сотилган товарларга ва қолган товарларга таълуқли қисмини тўғри ҳисоб-китоб қилиниши, биринчидан корхона молиявий натижалари билан боғлиқ бўлса, иккинчидан қолган товарларга тегишли харажатларни тўғри аниқлашдан иборатдир. Ҳар ойнинг охирида савдо ташкилотларида қолган товарларга таълуқли бўлган муомала харажатларини аниқлаш мақсадида, махсус ҳисоб-китоб қилиниб, бу ҳисобкитоб бўйича жами харажатлар сотилган ва қолган товарлар бўйича тақсимланади. Аудитор томонидан харажатларни қолган товарларга таълуқли қисмини аниқлаш тўғрисидаги ҳисоб-китобни тўғрилиги тегишли счет кўрсаткичлари бўйича таққосланган холда текширилади.
  • Харажатлар холати аудит назоратидан ўтказилар экан, биринчи навбатда товарлар ҳаракати билан боғлиқ харажатларни ва товарлар ҳаракати билан боғлиқ бўлмаган ҳаражатларни тўғри ҳисоб-китоб қилинганлигига эътибор берилади. Савдо ташкилотларида шундай харажатлар борки уларни келиб чиқиш манбалари бўйича давр харажатларига ўтказиш мумкин эмас. Мисол учун товарларни бузилиши билан боғлиқ харажатлар, ундириб олиш муддати ўтиб кетган қарзлар ва шунга ўхшаш харажатларни бевосита айбдор шахслардан ундириб олиш холати белгиланади.

Download 109.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling