Давр ҳаражатлари элементига қуйидаги моддалар киради: бошқарув ҳаражатлари
Download 109.26 Kb.
|
ДАВР ҲАРАЖАТЛАРИНИНГ
ДАВР ҲАРАЖАТЛАРИНИНГ ҲИСОБИ Давр ҳаражатлари элементига қуйидаги моддалар киради:
Давр ҳаражатларига: маъмурий-бошқарув ходимлари мехнатига хак тулаш ҳаражатлари ва хисобланган иш хакидан бюджетдан ташқари фондларга ажратмалар; маъмурий-бошқарув ходимларини саклаш, уларга моддий-техник ва транспорт хизмати курсатиш; бошқарув техник курилмаларини (алока, хисоблаш машинаси) саклаш ва хизмат курсатиш ҳаражатлари; умумхужалик аҳамиятидаги бино, иншоот, курилма, машина ва ускуналарни тузатиш ҳаражатлари; асосий восита ва номоддий активларнинг амортизация ажратмалари; ишлаб чиқаришда ишлатишга мулжалланмаган курилма, иншоот, биноларнинг ижара хаклари; умумхужалик аҳамиятидаги биноларни саклаш ҳаражатлари, уларни иситиш, ёритиш, тозалаш ва мухофаза қилиш ҳаражатлари кушилган холда; четки ташкилотларни бошқарув соҳасидаги хизматининг тулови; хизмат сафари ҳаражатлари; кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва ишчи кучини сафарбар қилиш ҳаражатлари; илмий тадкикот ва тажриба-конструкторлик ишлари, ихтирочилик ва рационализаторлик ҳаражатлари; махсулотни сотиш ҳаражатлари; ураш, саклаш, юклаш, реклама ҳаражатлари (бозорни тадкик этиш ва бошқа ҳаражатлар кушилган холда), янги турдаги махсулотни, цех, агрегатларни, технологияни, ишлаб чиқаришни тайёрлаш ва узлаштириш ҳаражатлари; аудиторлик хизмати, суд хизмати тулови ҳаражатлари; бозорда монопол холатга эга булган ва реестрга ёзилган корхоналар томонидан махсулот бахосини ошириш натижасида асосланмаган фойда олинганлиги учун туланадиган жарима ва пенялар; даромадни яширганлиги учун туланадиган жарима ва пенялар; банк хизмати учун туловлар; товар-моддий бойликларини қайта бахолаш натижасида куриладиган зарарлар, асосий воситалар ва бошқа мол-мулкни сотишдан куриладиган зарарлар ва бошқалар киради
Республикамизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳатлар мулк шаклидан қатъий назар иқтисодий тежамкорлик асосида фаолият кўрсатишни талаб қилмоқда. Тежамкорликни тўғри ташкил қилиниши хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида иқтисодий маданиятни шаклланганлигидан далолат беради. Савдо ташкилотларида бу холат икки йўналишда яъни халқ истеъмол товарларига бўлган талабни ўрганишда ва товарларни истеъмолчиларга сифатли узлуксиз кам харажатлар билан етказиб беришда ўз ифодасини топади. Халқ истеъмоли товарларини истеъмолчиларга тез етказиб бериш ўз навбатида тегишли харажатларни талаб қилади ва бу харажатлар йиғиндиси давр харажатлари савдо ташкилотларида муомала харажатлари деб юритилади. Иқтисодий ислоҳатларни самараси туфайли, савдони эркинлаштириш, мулкчилик шакллари савдодаги иқтисодий ўзгаришларни намоён қилмоқда. Ҳозирги кунда савдо тармоқлари фақат ишлаб чиқарилган маҳсулотни истеъмолчига етказиб бериш билан эмас, балки тегишли товар маҳсулотини ишлаб чиқариш ҳам фаолият кўрсатмоқдалар ва бу ўз самарасини бермоқда. Савдода икки турдаги харажатлар, яъни ўзида ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархига киритиладиган ва бевосита ялпи даромаддан келинадиган-давр харажатлари таркиб топади. Давр харажатларига бевосита товарларни истеъмолчиларга етказиб бериш билан боғлиқ харажатлар киради. Бундай харажатлар таркиби Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган «Маҳсулот (иш, хизмат) лар таннархига киритиладиган маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби, молиявий натижаларнинг шаклланиш таркиби тўғрисида» ги Низом ишлаб чиқилади. Низом бухгалтерия ҳисобини юритиш ва солиққа тортиш учун харажатларни ҳисоблашда юзага келадиган фарқларини эътиборга олиш имконини берди. Харажатларни ҳисоб даврлари бўйича тўғри тақсимлаш ташкилотнинг молиявий холатини тўғри аниқлаш ва баҳолаш имконини беради, чунки харажатларни камайиши молиявтй холатини яхшиланишига олиб келади. Низомда молиявий натижаларнинг шаклланиши бўйича кўрсатмалари ва харажатларнинг гуруҳланиши кўрсатилган. Молиявий натижаларни тўғри ҳисобланиши пул маблағларидан самарали фойдаланишни таъминласа, иккинчидан тўлов қобилиятини мустаҳкамлайди. Харажатлар холати аудитор назоратидан ўтказилар экан, уларни Низомда белгиланган гуруҳларга мос келиши ўрганилиб чиқилади. Давр харажатлари дейилганда бевосита ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган харажат ва чиқимлар бошқарув харажатлари, маҳсулотни сотишга доир харажатлари тушунилади. Савдода бундай харажатларга товарларни ташиб келиши, сақлаш, жойлаш, реклама, амортизация (эскириш), иш ҳақи ва шунга ўхшаш харажатлар киради. Савдодаги давр харажатларини аудит назоратидан кутилаётган мақсад, биринчидан тежамкорлик руҳида фаолият олиб боришни ташкил қилиш бўлса, иккинчидан молиявий натижаларини тўғри аниқланишини белгилашдир. Download 109.26 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling