Давранов қ. ҚИшлоқ ХЎжалик
Download 1.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Qishloq xujalik biotexnologiyasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3- тўғри чизиқли фаза
- 5- ўсиш чизиғи (стационар) фазасида бир текис ҳолатга келади
- Каллус тўқималарини
1–латент ёки лаг-фаза - даврида ҳужайра сони ёки оғирлиги ўзгармайди.
Ҳужайралар бу даврда бўлинишга тайёргарлик кўрадилар. 2- логарифмик ёки экспоненциал ўсиш фазаси- энг кўп митотик фаоллик билан ва каллус культурани массасини ошиши ҳамда тезлик билан ўсиш кузатилиши билан характерланади. 3- тўғри чизиқли фаза - бунда ҳужайраларни ўсиш тезлиги доимийдир. 4-ўсишни секинлашув фазаси бошланади - бу босқичда ҳужайрани митотик фаоллиги кескин пасаяди. 5- ўсиш чизиғи (стационар) фазасида бир текис ҳолатга келади. Бу даврда ҳужайралар парчаланади, аммо ҳужайра сонини ошиши билан баробарлашади; умуман олганда бу босқичда, ҳужайра массасини кўтарилиши нолга тенг бўлади. Стенционар фазадан кейин ҳужайраларни 32 деградацияси бошланади ва бу даврда тирик ҳужайраларни сони ва массаси тобора камайиб бораверади. Каллусли ҳужайраларни ўзига хослиги In vitro шароитида каллусли ҳужайралар ўсимликлар организмидаги оддий ҳужайраларга хос бўлган кўплаб физиологик ва бикимёвий хусусиятларни сақлаб қолади. Улар, иккиламчи метаболитлар синтез қилиш қобилиятини йўқотмайдилар. Совуққа чидамлилик хусусияти каллусли ҳужайраларда, ўсимликлардагидек қайтарилади. Бундай хусусият, тропик ёки субтропик ўсимликлардан олинган каллус тўқималарда бўлмайди. Каллусли тўқималарга фотодаврийлик реакцияси ҳам хос, бу фитохрон фаоллигини сақлаб қолинганлиги билан боғлиқдир. Ўсимликларни нормал ва каллусли тўқималари учун умумийлик яна қатор белгиларда намоён бўлади, хусусан, юқори ҳароратга чидамлилик, осмотик фаол моддаларга, шўрланишга чидамлилик ва ҳ.к. Шунинг билан бирга, каллусли тўқималарни нормал тўқималардан фарқли томонлари ҳам бор. Уларда специфик оқсиллар пайдо бўлади ва умумий оқсил миқдори, хусусан баргда фотосинтез жараёнида қатнашадиган оқсиллар камаяди ёки бутунлай йўқолади. Каллусли ҳужайралар улкан генетик гетерогенлиги ва физиологик синхронликни бузилганлиги билан фарқ қилади. Организм назоратидан чиққанлиги сабабли, каллусли ҳужайраларни ўсиши тартибсиз, синхронсиз равишда ўтади ва чегараланмайди. Бундан 65 йил аввал Р.Готре томонидан олинган сабзининг каллусли ҳужайраси, янги озуқа муҳитига ўтказиб туриш ҳисобидан ҳозиргача яшаб келмоқда. Очиқ тупроқда ўсувчи ўсимликга нисбатан, каллусли ҳужайраларни ҳужайра цикли узунроқдир. Каллусли ҳужайранинг ўзига хос томонларидан яна бири-уларни ёшини ҳар хиллигидир (гетерогенлиги). Каллус тўқима бир вақтни ўзида ёш ҳужайралар (G- фазадаги), қари (G 2 ) ва S – фазалар иштирок этадилар. Каллусли ҳужайраларни энергия алмашинувида ҳам анча фарқ кузатилади. Улар, нормал ҳужайраларга нисбатан кислородни кам истеъмол қиладилар. 2-расм. Каллус тўқималарини Download 1.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling