Давранов қ. ҚИшлоқ ХЎжалик


Эмбрионларни кўчриб ўтказиш


Download 1.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/108
Sana24.12.2022
Hajmi1.83 Mb.
#1062136
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   108
Bog'liq
Qishloq xujalik biotexnologiyasi

Эмбрионларни кўчриб ўтказиш 
Эмбрионларни жарроҳлик йўли билан кўчириб ўтказиш билан бир қаторда 
ножарроҳлик йўлидан фойдаланиш ҳам кенг ривожланган (5.2-расм). 
Пайета деб аталадиган маҳсус идишчага янги тайёрланган озиқа муҳити 
сўриб олинади, (суюқликни баландлиги 1,0-1,3 см), кейин 0,5 см ҳаво сўрилади 
ва 2-3 см ҳажмда эмбрион сақловчи асосий муҳит сўриб олинади. Кейин яна 0,5 
см ҳаво ва озиқа муҳити 1,0-1,5 см сўрилганда бу идишча Касса номи билан 
аталган катетерга ўрнатилиб, 37
0
С лик термостатга солиб қўйилади. Кейин орқа 
чиқарув тешигидан назорат қилиш орқали (расмга қаранг) катетер бачадон 
бўйинчаси орқали секинлик билан бачадон шохига юборилади (5-7 см ичкарига 
киритилади). Катетерни штокини босиш билан пайета ичидаги суюқлик 
эмбрион билан биргаликда бачадон шохига юборилади.
16-расм. 
Сигирларда 
жарроҳликсиз 
эмбрионларни 
кўчириб 
ўтказиш чизмаси: 


129
Эмбрионларни кўчириб ўтказишни самараси донор (эмбрион берувчи) 
билан реципиент (эмбрион қабул қилувчи) ҳайвонларда қўшилишга бўлган 
иштиёқни бир-бирига мос равишда, монанд келишига боғлиқ. Айниқса йирик 
шохли ҳайвонларда ҳомиладор бўлиш сони мана шу монандлик вақтида 
эмбрион кўчиришга боғлиқ. 
Эмбрионларни бачадонни ҳар икки шохига юбориш катта самара беради. 
Бу усулдан эгизаклар олишда кенг фойдаланилади. Эгизак олиш учун 7 кунлик 
эмбрионларни уруғланган ҳайвонларнинг қарама-қарши турган сариқ тана 
сақловчи тухумдонига юбориш керак. 
Байтоллар учун эмбрионларни жарроҳлик бўлмаган йўл билан ўтказиш 
усули ҳам яратилган. Бу усулнинг самарадорлиги овуляциядан кейинги 6-8 
кунларда эканлиги тасдиқланган. Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, 
совлиқларда ва чўчқаларда эмбрионларни кўчириб ўтказиш фақат жарроҳлик 
йўли билан амалга оширилади. Реципитентларда ҳам донорларда амалга 
оширилган ишлар бажарилади. Эмбрионларни ривожланиш босқичига қарарб, 
улар ёки уруғ йўлига ёки бачадонга ташланадилар. 
Совлиқдан, қўшилишга бўлган иштиёқни 1-4 кунлари ажратилган 
эмбрионлар уруғ йўлига, каттароқ ёшдагилари эса тўғридан–тўғри бачадонга 
ташланадилар. Кўчириб ўтказилган эмбрионларни тутиб қолиш самараси 70-
75% ни ташкил этади. 
Чўчқа эмбрионлари бачадонни бир шохидан иккинчисига ўтиб юриш 
хусусиятига эга бўлганлиги сабабли, уларни битта шохга кўчириш етарлидир. 
2-5 кунлик эмбрионни кўчириб ўтказилганда, уни тутиб қолиш самараси 
60-70 % ни ташкил этади. Кечроқ ўтказилган эмбрионлар чўчқаларда самара 
бермайди. Шунинг учун 2-4 кунлик эмбрионлардан фойдаланиш тавсия 
этилади. 

Download 1.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling