АЙРИМ XАШАРОТЛАР ВА УЛАРГА КАРШИ КУРАШ ТАТБИРЛАРИ.
Узоқов Сардорбек Муxамадалиевич.
Фарғона Давлат Университитути 2 курс магистранти.
Аxмадалиев Нодирбек Юнусалиевич
Бағдод тумани, 3-иxтисослаштирилган
давлат умум таьлим мактаби биология фани ўқитувчиси
obidjonsultonaliyev36@gmail.ru
Аннотация. Мақолада Фарғона водийсида учрайдиган ва xозирги кунда ўсимликларга
зарар келтирувчи xашаротлар ёритиб белиган.Ушбу зараркунандаларга қарши кураш чо-
ралари айтиб ўтилган.
Калит сўзлар: Ўрик йўғон оёғи (Eurytotna samsonovi Vas), Шилиқ арракаш (Caliroa
cerasi L.; синоними: Caliroa limacina Retz), Олча филчаси (Rhynchites auratas Scop), ДДТ
дусти,
1. Ўрик йўғон оёғи
Eurytotna samsonovi Vas.
Тарқалиши. Ўрик йўғон oёғи Фарғона водийсининг баъзи тоғлик туманларида, Боботоғ,
Туркистон тизмасининг баъзи қисмларида ва шимолий Ҳиндистонда учрайди.
Зарари. Ўрик йўғон оёғи Фарғона водийсининг бир қанча ҳудудларида, Тожикистоннинг
Ашт туманида мева дврахтларига катта зарар етказади. Бу туманда ўрик ҳосилидан тах-
минан 30 фоизи шу ҳашарот тушушидан нобуд бўлади; Ашт туманининг баъзи боғларида
айрим йилларда ўрик ҳосилининг тахминан 75 фоизи нобуд бўлиб турган, 1931 йилда эса
ўрик ҳосилининг ҳатто 90 фоизи нобуд бўлган (Невский). 1951 йилда Исфара туманининг
баъзи хўжаликларида ўрик дув тўкилиб кетган, ўша вақтда тўкилган ўрикнинг 97 фоизида
йўғон оёқ личинкалари топилган, пишган ва тўкилмай қолган ўрикларнинг 67 фоизига ҳам
йўғон оёқ личинкалари тушганлиги аниқланган (Вяльцева, Кондрашина). Баъзан йўғон
оёқлар шафтоли ва бодом меваларига ҳам зарар етказади.
Кураш чоралари. Йўғон оёқ бўлмайдиган туманларга унинг ўтишига йўл қўймайдиган
карантин чоралари билан бир қаторда, бу ҳашарот тарқалган жойларда тўкилган ўрик ва
шафтолини битта қўймай териб йўқ қилиб туриш керак. Сўнгги вақтдаги тажрибаларга
қараганда (Кондрашина, Баеса, Вяльцева) йўғон оёқлар вояга етиб, учган даврда
дарахтларга 10 % ли ДДТ дустининг 3 % ли сувли суспензиясини ёки минерал мойдаги ДДТ
концентратининг 0,5 % ли эмульсиясини пуркаш ҳосилни деярли тоза сақлаб қолади. ДДТ
препаратларини ўрик гулини тўкиб бўлгандан кейингина ишлатиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |