Декабрь куни дунё халқлари оитсга қарши кураш кунини нишонлайди
Download 36,75 Kb.
|
1 декабрь куни дунё халқлари ОИТСга қарши кураш кунини нишонлайди
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Зукко китобхон”
- “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз”
1 декабрь куни дунё халқлари ОИТСга қарши кураш кунини нишонлайди Сана муносабати билан Физика-математика ва Табиий фанлар факультетида “1 декабрь – ОИТСга қарши кураш куни” мавзусида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Физика - математика факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари И. Маҳкамов, факультет хотин - қизлар кенгаш маслаҳатчиси О. Маҳмудова, Ёшлар билан ишлаш ва маънавият - маърифат бўлим услубчиси Й. Алимова ва Қўқон шаҳар Санитария-епидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими мутахассислари И. Равшанова, Й. Шерматова факультет тюторлари ва талабалар иштирок этдилар. Учрашувда мутахассислар ОИТС касаллиги тарихи, хасталик аломатлари, ундан сақланиш бўйича огоҳликни ошириш масалаларига жамоатчилик эътиборни қаратиш ҳақида талабаларга гапириб ўтдилар. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, ҳозирги кунда дунёнинг 197 мамлакатида 2000 йил охиригача 5,5 миллион одам ОИТС билан хасталанган ва улардан 15,5 миллиони вафот этган. Ҳозирги кунда эса 95 миллион атрофида ҳисобланмоқда. Ўзбекистонда ҳам ОИТС билан касалланганларнинг сони ортиб бормоқда. Вирус юққан шахснинг аҳволи узоқ муддат ичида меъёрида (нормал) ҳолатда бўлиши мумкин. Чунки, вирус организмга киргач ҳужайрага ёпишиб олиб, аста-секин ҳужайра ичига, асосан ядро аппаратига жойлашиб олади ва маълум давргача тинч ҳолатда сақланади. Касаллик ўткир ҳолатда ривожланадиган бўлса вируснинг инкубатсия (касаллик белгиси намоён бўлгунгача давр) даври 6-18 ой бўлиши мумкин. Асримиз вабоси бўлган ОИТС, гиёҳвандлик офатидан халқимизни ва келажак авлодни халос этиш, уларни моддий-маънавий баркамоллик сари йўналтиришдек умумбашарий хайрли ишларда барчамиз бирдек фаол булайлик. Учрашувда талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар. Учрашувлар факультетларда давом этмоқда. “Зукко китобхон”Танлов ёшларнинг ижтимоий-маънавий билимларини янада мустаҳкамлаш ва амалий кўникмаларини ривожлантириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш, жамият ҳаётидаги ижтимоий фаоллигини ошириш, ёшларнинг дунёқараши ва фикрлаш доирасини кенгайтириш ҳамда ёшларни ватан, халқ, миллий қадриятлар, тарихий-маънавий меросга ҳурмат ва садоқатли қилиб тарбиялаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг интеллектуал салоҳияти ва ўз иқтидорларини намойиш этиш учун имконият яратиш ҳамда китоб ўқишга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида ташкил этилди. Танловни очиб берган факультет деканлари М. Расулова, Б. Хасановалар талабаларга омад ва муваффақият тиладилар. Танловни адолатли ва шафоф ўтишини таъминлаш мақсадида Ўзбек тили кафедрасида ўқитувчи Р. Жўрайева (раис), тютори М. Охунова, Миллий ҳунармандчилик ва амалий санъат факультети тютори М. Нўмоновалар танловга ҳакамлик қилишди. Талабалар А. Қодирийнинг “Ўткан кунлар”, Антуан Де Сент-Екзюперининг “Кичкина шаҳзода” ва М. Исмоилийнинг “Фарғона тонг отгунча” асарлари бўйича ўз билимларини синовдан ўтказишди. “Зукко китобхон” кўрик танловида 1-ўринни Ўзбек тили ва адабиёти факультети талабаси Тошпўлатова Бувихон, 2-ўринни Рус тили ва адабиёти факультети талабаси Қудратуллайева Малика, 3-ўринни Физика-математика факультети талабаси Солийева Дилнавоз қўлга киритди. Ғолиблар институт услубчиси Я. Алийева томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирланди. ҚДПИ матбуот хизмати “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз”Қўқон давлат педагогика институти Мактабгача таълим факультетида ўтказилган давра суҳбати ана шундай номланди. Тадбирда Қўқон шаҳар наркология диспансери шифокори Р. Маҳмудов, факультетнинг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Н. Абдумаликова, Мактаб менежменти кафедраси катта ўқитувчиси, факультет хотин-қизлар кенгаши раиси Г. Раджабова ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди. Тадбирда мутахассислар томонидан ОИВ/ОИТС касаллиги, ОИВ инфексияси, ОИВ инфексиясининг яширин даври, юқиш йўллари, унинг дастлабки белгилари, мамлакатимизда соғлом авлодни тарбиялаш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳоли генофондини асраш борасида амалга оширилаётган ишлар, аҳолини ОИВ/ОИТСдан ҳимоялаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, тиббий кўрикдан ўтказиш имкониятлари, ОИВ инфексияси юқиши хавфини камайтириш мумкинлиги, шунингдек, спорт, тўғри овқатланиш, зарарли одатлар, кун тартиби, ижобий кайфият, тоза ҳаво ва шахсий гигийена ҳақида, соғлом турмуш тарзи ҳар қандай касалликлар профилактикаси ва саломатлик ҳамда куч-қувват гарови эканлиги, у инсоннинг барча қирраларини ривожлантириши, соғлом турмуш тарзига риоя этган одам оиласи, меҳнат жамоаси, шунингдек жамиятда ўз ўрнига эга бўлиши, турли мураккаб вазиятларни енгиб ўтиши ҳақида сўз юритилди. Download 36,75 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling