Сервис соҳаси иқтисодиёти сервис фаолиятининг иқтисодий моҳияти ва хусусиятлари
Режа:
2. Сервис соҳасининг миллий иқтисодиёт тизимидаги ўрни
1. Сервис соҳасининг табиати ва тавсифи
Ишлаб чиқариш жараёнининг 2 соҳаси мавжуд: - - моддий неъматлар ишлаб чиқариш;
- - хизматлар ишлаб чиқариш.
- Биринчи соҳада ишлаб чиқарилган неъматларнинг истеъмоли ишлаб чиқаришдан ажралган бўлади.
- Иккинчи соҳада ишлаб чиқарилган неъматларнинг истеъмоли эса бевосита ишлаб чиқариш жараёнида бўлади.
Сервис соҳаси - иқтисодиётнинг тармоқларидан бири бўлиб, унда яратиладиган неъматларнинг фойдали самараси уларни яратиш жараёнида намоён бўлади Сервис фаолияти деганда якка тартибдаги хизматларни кўрсатиш орқали инсонлар талабини қондиришга йўналтирилган фаолият турини тушуниш лозим. Сервис фаолиятининг натижаси бўлиб хизмат ҳисобланади. - Хизмат деганда, аввало меҳнат маҳсулини тушуниш лозим.
- Хизматнинг асосий мақсади - инсонларнинг аниқ талабларини қондириш ҳисобланади.
Бошқача қилиб айтганда, хизмат-бу инсонларнинг эҳтиёж ва талабларини қондиришга қаратилган меҳнат маҳсулидир ёки неъматдир. - Ушбу неъмат маҳсулотда гавдаланиши (моддий хизматлар), ҳамда меҳнат жараёнининг ўзида истеъмол қилинадиган фойдали меҳнат самараси сифатида (номоддий хизматлар) намоён бўлади.
Масалан: - тикувчининг хизмати (костюм, шим ва бошқа буюмлар тикади) - моддий хизмат;
- ўқитувчининг хизмати – номоддий хизмат.
Do'stlaringiz bilan baham: |