Бешинчи тамойил. Ислоҳотларни босқичма-босқич амалга ошириш. Ушбу сиёсатни амалга оширишда «Янги уй қурмай туриб, эскисини бузма» деган қоидага амал қилинади.
Марказлаштирилган тартибда режалаштириш ва бошқарувнинг маъмурий-буйруқбозлик услубида бозор иқтисодиётига ўтиш – бу мавжуд хўжалик усулини янгилаш ёки такомиллаштириш эмас, балки тамоман янгича хўжалик тизимини жорий этиш. Бу бир сифат ҳолатидан иккинчисига ўтиш. Бу одамлар учун мутлақо янги ҳаёт фалсафасидир. Шунга кўра, у бир вақтнинг ўзида бўладиган тадбир сифатида амалга оширилиш мумкин эмас, балки бир қанча босқич-ларни ўз ичига олувчи узоқ даврни талаб этади.
Фақат фармонлар ва фармойишлар чиқариш билан бозор иқтисодиётини барпо этиб бўлмайди. Бозор иқтисодиётига ўтиш учун қонунлар қабул қилиш, мулкчиликнинг барча шакллари тенг ҳуқуқ-лилигини эълон қилишнинг ўзи етарли эмас. Бу қонунларни рўёбга чиқаришни таъминлайдиган чинакам воситалар зарур. Бу воситалар бирданига амал қилиб кетмайди. Улар аста-секин такомиллашиб боради ва изга тушади. Бир ижтимоий-иқтисодий тизимдан иккинчи-сига ўтиш сохта инқилобий сакрашлар билан юз бериши мумкин эмас. Ҳар бир инқилобий қарорлар жуда катта ижтимоий ларзаларни келтириб чиқаради.
Бунга Шарқий Европа мамлакатлари танлаган йўлни мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Бозор муносабатларига ўтишда «шок тера-пияси» (фалаж қилиб даволаш) усулидан фойдаланилди.
Мамлакатлар халқаро валюта фондининг маслаҳатларига амал қилиб, нарх-навога тезроқ эркин тус беришга, солиқ, кредит ва валюта сиёсатининг чекланган чоралари воситасида молия – пул барқарорлигига эришишга зўр берилди.
Фалаж қилиб даволаш усули – иқтисодиётни тоталитар тузум-дан бирданига ажратиб олиш, пул-молиявий усулларни бозор муно-сабатларини ривожлантиришнинг ўзига хос тезлатгичига айланти-ришни мақсад қилиб қўйган эди.
Бироқ бундай ёндашувнинг оқибати жуда оғир бўлганлигини қуйидаги мисоллардан кўриш мумкин.
Югославияда – бу иқтисодиётнинг кескин пасайишига, федера-циянинг парчаланишига, миллатлараро зиддиятларнинг келиб чиқи-шига сабаб бўлди. (А. Маркович режаси).
Do'stlaringiz bilan baham: |