Демократик жамият барпо этишнинг, “ўзбек модели”, унинг жамият ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий соҳаларида намоён бўлиши


Download 124 Kb.
bet1/6
Sana24.04.2023
Hajmi124 Kb.
#1394047
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
5 тамойил


Демократик жамият барпо этишнинг, “ўзбек модели”, унинг жамият ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий соҳаларида намоён бўлиши

Мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошланган кенг кўлам-ли ислоҳотлар мамлакатимиз тараққиётининг стратегик мақсади – демократик ҳуқуқий давлат ва бозор иқтисодиётига асосланган адо-латли фуқаролик жамияти қуришга қаратилган эди. Бу белгиланган вазифани амалга ошириш учун эса, қурилмоқчи бўлган давлатнинг модели унинг назарий асослари (андозаси) ҳам аниқ белгилаб берилиши зарур эди. Бу масалани Президентимиз ўзининг 1993йилда ёзган, “Ўзбекистон бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли” номли асарида ишлаб чиқди. Бу асарда бозор муносабатларига ўтиш-нинг шундай йўли танландики, унда республикамизнинг тараққиёт даражалари, аҳолининг турмуш даражаси миллий урф-одатлар, анъ-аналар, демографик жараёнлар, аҳолининг меҳнат қилиш имконият-лари ва бошқа бир қатор омиллар ҳисобга олинди.


Ана шундан келиб чиқиб, Президентимиз Ўзбекистонда қурил-моқчи бўлган жамиятнинг тараққиёт моделини ишлаб чиқди. У тараққиётнинг, “ўзбек модели” шаклида вужудга келди ва Президентимиз томонидан белгиланган беш тамойилга асосланади. Улар қуйидаги-лардан иборат:
Биринчи тамойил. Иқтисодиётнинг сиёсатдан устуворлиги. Иқтисодий ислоҳотлар ҳеч қачон сиёсатдан ортда қолмаслиги керак, у бирор мафкурага бўйсундирилиши мумкин эмас. Ички ва ташқи иқтисодий муносабатлар мафкурадан холи бўлиши лозим. Маълумки, шўролар даврида барча соҳалар – иқтисодиёт ҳам, сиёсат ҳам комму-нистик мафкурага бўйсундирилган эди.
Давлат мулкидан ташқари жамоат мулки ва шахсий мулк ҳам мавжуд деб таъкидлансада, улар тоталитар тузум сиёсати ва комунистик мафкура белгилаб берган доирадаги мулклар эди холос. Мустақиллик шароитида эса мулк шаклларини ранг-баранглаштириш зарур. Шунинг учун ҳам кўп укладли бозор иқтисодиётини шакллан-тириш, одамларда мулкка эгалик туйғусини уйғотиш, мулкни давлат тасарруфидан чиқариб, хусусийлаштириш орқали тенг ҳуқуқли, рақобатда ишлайдиган иқтисодиётни шакллантириш вазифаси қўйилди.
Шуни қайд этиш лозимки, иқтисодиётни хусусийлаштириш бутун жамият ва ҳар бир кишининг ҳаётига жиддий таъсир кўрсатадиган, кўп ҳолларда турли тўқнашувларни, давлат тўнтаришларини келтириб чиқарадиган ҳолдир. И. Каримовнинг улкан хизматлари шундаки, у мана шундай фалокат (катаклизм)ларнинг келиб чиқмаслиги учун, ислоҳотларни аҳолининг демографик, ижтимоий психологик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда босқичма-босқич амалга ошириш сиёсатини юритди. Шу боис кўп укладли иқтисодиётни вужудга келтириш уч босқични ўз ичига олади.

Download 124 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling