Демократик жамият барпо этишнинг, “ўзбек модели”, унинг жамият ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий соҳаларида намоён бўлиши
Download 124 Kb.
|
5 тамойил
Чехословакияда – бу усул мамлакатнинг бўлиниб кетиши ва иқтисодиётнинг пасайишига олиб келди. (В. Клаус режаси).
Руминия ва Болгарияда – бу усул пулнинг қадрсизланишига, ишсизлик, қашшоқликнинг ва ишлаб чиқаришнинг кескин пасайи-шига олиб келди. Президентимиз И. Каримов бозор иқтисодиётига «фалаж қилиб даволаш» усули орқали ўтиб бўлмаслигини очиқ эълон қилди ва «Бозор иқтисодиёти томон сакрашларсиз инқилобий ўзгаришлар йўли билан эмас, балки изчиллик билан босқичма-босқич бориш керак» деган хулосага келди. Ҳар бир босқичнинг устувор вазифалари бўлиб, босқичнинг қанча вақт давом этиши унда ҳал қилиниши лозим бўлган муаммоларга, ташқи омилларнинг нечоғли қулайлигига, аҳолининг фидокорлигига боғлиқ. Бозор иқтисодиётига ўтишда кишиларнинг тафаккурини, одат тусига кирган қоидаларни ўзгартириш жуда муҳим ва бу иш узоқ муддатни талаб қилади. Шу билан бир вақтда иқтисодий ислоҳотлар-ни амалга оширишда сусткашлик қилиш, тегишли қарорларни вақти-да қабул қилмаслик иқтисодиёт ва ижтимоий соҳадаги шундай ҳам қийин аҳволни оғирлаштириб қўйиши мумкин. Бозор муносабатларига хос бўлган руҳият, дунёқараш шаклла-ниб, одамлар шунга мувофиқ иш тута бошлаган тақдирдагина бозор иқтисодиёти, воқеликка айланади. Шу сабабли энг асосий вазифа – ижтимоий ларзаларсиз, одамларнинг қашшоқлашувига йўл қўймаган ҳолда ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг янги босқичига ўта боришдан иборат. Ушбу тамойиллар Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўлининг асосини, ўтиш даври дастурининг негизини ташкил этади. Уларнинг амалга оширилиши мамлакатда ижтимоий-сиёсий барқа-рорликни, энг муҳим бозор муносабатларини изчил жорий этишни таъминламоқда. Тараққиётнинг «ўзбек модели» халқимизнинг мил-лий давлатчилик анъаналари, қадриятлари ва менталитетига таянган, айни вақтда, жамиятни ислоҳ этиш борасидаги дунё тажрибасининг илғор ютуқларига асосланганлиги туфайли халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилмоқда. Download 124 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling