Демократик жамият барпо этишнинг, “ўзбек модели”, унинг жамият ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий соҳаларида намоён бўлиши
Иккинчи тамойил. Давлат – бош ислоҳотчи
Download 124 Kb.
|
5 тамойил
- Bu sahifa navigatsiya:
- Учинчи тамойил. Жамият ҳаётининг барча соҳаларида қонуннинг устуворлиги
- Биринчи омил.
Иккинчи тамойил. Давлат – бош ислоҳотчи. У ислоҳотларни устувор йўналишларини белгилаб бериши ва уни изчиллик билан амалга ошириши лозим. Жаҳон тажрибаси иқтисодиётни давлат йўли билан тартибга солиш зарурлигидан далолат бермоқда. Том маънода ўзини ўзи тартибга солиб турадиган бозор бўлмайди.
Давлат алоҳида мавқега кўра ҳамма даврларда иқтисодий жараёнларга таъсир ўтказиб келган. Мустабид тузум асоратларидан холос бўлиш жараёнида ўзини ўзи тартибга соладиган етук ривожланган иқтисодий механизм бирданига вужудга келиб қолмайди. Шу боисдан маъмурий буйруқбозликка марказлашган иқтисодиётга асосланган тузум зиддият ва қаршиликларни енгиб ўтиш, янги муносабатларни қарор топтириш учун ўтиш даври керак зиддиятларга бой бўлган ўтиш даври шароитида иқтисодиётни, ислоҳотларни ўз ҳолига ташлаб қўйиб бўлмайди. Ўтиш даврида халқ хўжалигининг, айниқса, унинг асосини, тизимини белгилайдиган, тармоқларнинг фаолиятини қўллаб қувватлаши, нарх-наволарни тартибга солиб туриши, солиқ солиш ва қарз беришда имтиёзлар яратиши, шунингдек, бевосита ёрдам кўрсатиш йўли билан ана шу тармоқларга мадад бериши лозим. Бозор муносабатлари йўлига ўтган кўпгина мамлакатларнинг тажрибаси давлат ҳамиша аҳолининг ҳам, ишбилармонларнинг ҳам ислоҳотларга тайёргарлик даражасини кўрсатади. Давлат уларни янгича яшашга йўллаган ва рағбатлантирган. Шу билан бозор иқтисодиётига тезроқ ва қийинчиликсиз ўтишга ёрдам берган. Давлатнинг ислоҳотчилик вазифаси - иқтисодий ислоҳотларнинг асосий йўналишларини ва бозор иқтисодиётига ўтиш йўлларини ишлаб чиқишда ташаббускор бўлишдан иборат. Давлат иқтисодий ислоҳотларнинг асосий йўналишларини ишлаб чиқишда ўз органлари орқали иштирок этади. Энг муҳими, уларни бевосита амалга ошириш керак. Шундай қилиб, давлат ислоҳот жараёнининг марказида бўлиши шарт. Чунки, фақат давлатгина умуммиллий иқтисодий манфаатларни мужассам ифодалашга ва ҳимоя қилишга, аҳолининг барча кучларини ўртага қўйилган мақсадларга эришиш учун жипслаштиришга қодир. Учинчи тамойил. Жамият ҳаётининг барча соҳаларида қонуннинг устуворлиги Қонуннинг устуворлиги – ҳуқуқий давлатнинг асосий прин-ципидир. У ҳаётнинг барча соҳаларида қонуннинг қатъиян ҳукмрон-лигини назарда тутади. Ҳеч бир давлат органи, ҳеч бир хўжалик юритувчи ва ижтимоий-сиёсий ташкилот, ҳеч бир мансабдор шахс ҳеч бир киши қонунга бўйсуниш мажбуриятидан халос бўлиши мум-кин эмас. Қонун олдида ҳамма баробардир. Қонуннинг устуворлиги шуни билдирадики, асосий ижтимоий, энг аввало, иқтисодий муно-сабатлар фақат қонун билан тартибга солинади, унинг барча қатнаш-чилари эса ҳеч бир истисносиз ҳуқуқ нормаларини бузганлиги учун жавобгар бўлади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, қонунларга итоат қилишда, унинг ижросини таъминлашга маъсул бўлган киши-лар ҳар доим оддий фуқароларга “эталон” бўлишлари лозим. Улар томонидан қонунларнинг бузилишига қаратилган ҳар бир кичик хатти-ҳаракатлар нафақат умумий тараққиётга, шунингдек фуқаро-ларнинг ҳокимиятга ишончининг барбод бўлишига олиб келади. Шу маънода ҳам қонун устуворлигини таъминлашда фуқароларга қара-ганда унинг ижроси учун маъсул бўлганлар кўпроқ, етакчилик қилишлари талаб этилади. Қонунларнинг ҳар қандай шахс, гуруҳ, сиёсий кучлар ёхуд ижтимоий табақалар манфаатларидан устун бўлишини реал таъминлаш орқалигина демократияни ривожланти-риш, унинг жамиятда амал қилишига эришиш мумкин бўлади. Унинг амал қилиши ҳар иккала ҳокимият ва фуқаро манфаатларига мос келади. Мазкур тамойил жамият ҳаётида бирданига тўлиқ қарор топиб қолмайди. У нисбатан узоқ муддат талаб қиладиган, босқичма-босқич ва доимий ривожланиб борадиган жараён. Унинг тўлиқ қарор топиши учун ўзаро муштарак бўлган қуйидаги уч омил муҳим аҳамият касб этади. Биринчи омил. Жамиятнинг ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳа-ларини қамраб оладиган пухта ва заруратга қараб ўзгарувчи қонунлар мажмуасининг вужудга келиши, доимий такомиллашиб бориши; Download 124 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling