Демократик жамият барпо этишнинг, “ўзбек модели”, унинг жамият ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий соҳаларида намоён бўлиши


Download 124 Kb.
bet4/6
Sana24.04.2023
Hajmi124 Kb.
#1394047
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
5 тамойил

Иккинчи омил. Жамият аъзоларининг ҳуқуқий саводхонлиги даражаси ва қонунга итоатгўйлигининг юқори даражада бўлиши;
Учинчи омил. Мавжуд қонунларни ҳаётга татбиқ этишнинг зарур иқтисодий шарт-шароити, сиёсий-маъмурий ва ижтимоий механизмини яратиш.
Тўртинчи тамойил. Республика аҳолисининг ўзига хос ижти-моий демографик, психологик маданий-тарихий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда кучли ижтимоий сиёсат юритишдан иборат. Бозор муносабатларини жорий этиш билан бир вақтда, айниқса, кам таъминланган оилаларни, болалар ва кексаларни ҳимоялаш юзасидан таъсирчан чоралар кўрилиши лозим.
Кучли ижтимоий сиёсатнинг таркибий қисмлари ва йўналиш-лари кўп. Улар ижтимоий таъминот яъни иш ўринлари яратиш, соғлиқни сақлаш, халқ таълими маданият, жисмоний тарбия ва спорт соҳалари фаолиятини маблағ билан таъминлаш ва ислоҳ қилишдан тортиб, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқ-тартиботни таъмин-лашгача бўлган масалаларни қамраб олади.
Кучли ижтимоий сиёсат орқали давлат кам таъминланган, маъ-лум бир сабабларга кўра, ижтимоий муносабатларда фаол қатнаша олмайдиган ёки қатнашиш имкониятлари чекланган фуқароларни ўз ҳимоясига олади. Айниқса, мулкий муносабатлар кескинлашган яъни мавжуд ижтимоий (давлат) мулкларни тақсимлашда ноҳақликлар, алдаш ва ғирромликларнинг авж олиши туфайли оддий кишилар зарар кўрадилар, адолатсизликка, ҳуқуқ-ҳақсизлик ва зўравонликка алмашади ва шундай ҳолатлар оддий ҳол бўлиб қолади. Давлат идораларида юзага келган таъмагирлик, коррупция оддий одамларни ислоҳотлардан, давлат сиёсатидан узоқлаштиради. Шунинг учун кучли ижтимоий сиёсат моддий ёрдамга муҳтож кишиларнигина эмас, балки ҳаммани давлат сиёсатига зид бўлган хатти-ҳаракатлар-дан ҳимоя қилиш, барчанинг конституциявий ҳуқуқларини таъмин-лаш, энг аввало ёрдамга, ҳимояга муҳтож кишиларни давлат ҳимоя-сига олишдир.
Ўзбекистон оилаларига кўп болалилик хос. Аҳолининг 60 фоизи қишлоқларда яшайди, қишлоқларда эса ишлаб чиқариш муносабат-лари ва ижтимоий-маданий институтлар инфраструктураси кам ривожланган. Аҳоли сонининг ўсиши эса асосан қишлоқ аҳолисининг ҳисобига рўй бермоқда. Демак, кучли ижтимоий сиёсат ана шу жойларда яшаётган аҳолини бозор иқтисодиётига ўтаётган шароитида ҳар томонлама яъни ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва маънавий жиҳатдан ҳимоя қилиш, қўллаб-қувватлашдир.
Кучли ижтимоий сиёсат олиб бориш ва аҳолининг турли қат-ламларини ижтимоий муҳофаза қилиш “ўзбек модели”нинг инсонпарварлик моҳиятини белгиловчи тамойилларидан биридир.

Download 124 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling