Демократик жамият барпо этишнинг, “ўзбек модели”, унинг жамият ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий соҳаларида намоён бўлиши


Биринчи босқич (1991-1995 йиллар)


Download 124 Kb.
bet2/6
Sana24.04.2023
Hajmi124 Kb.
#1394047
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
5 тамойил

Биринчи босқич (1991-1995 йиллар) да қишлоқ хўжалиги, маҳаллий давлат саноат корхоналари, савдо-сотиқ масканлари, маиший хизмат кўрсатиш муассасалари, қурилиш ва транспортда турли мулк шаклларининг юзага келиши учун шароитлар яратилади. 1996-йилга келиб уй-жой фондининг 96 фоизи хусусий мулк қилиб берилди.
Иккинчи босқич (1996-1998 йиллар)да ўрта ва йирик давлат корхоналарининг саноатда 62 фоизи, қишлоқ хўжалиги ва савдо шохобчаларида – деярли 100 фоиз, қурилишда 79 фоиз, маиший хизмат кўрсатишдаги муассасаларнинг 57 фоизи хусусийлаштирилди.
Учинчи босқич (1999-йиллардан) Йирик ва стратегик аҳамиятга эга бўлган корхоналар хусусийлаштирила бошланди. Бу босқичда чет эл инвестицияларини иқтисодиётга жалб этишнинг янги дастури ишлаб чиқилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, давлат мулкини шошма-шошарлик билан хусусийлаштиришга, ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўйиш мумкин эмас. Хусусийлаштириш жараёни махсус дастурлар асосида, давлатнинг қаттиқ назорати остида амалга ошири-лиши лозим. Давлат тасарруфидан чиқариладиган ва хусусийлаштириладиган корхоналар ўтиш даврининг ҳар бир босқич вазифаларидан келиб чиққан ҳолда аниқланиши керак. Уй-жой фондини, маиший хизмат кўрсатиш, савдо ва умумий овқатланиш, қишлоқ-хўжали-ги, маҳаллий ва енгил саноат корхоналари ҳамда ташкилотларини хусусийлаштириш биринчи навбатдаги амалга ошириладиган чора-тадбирлар жумласига киради. Бошқа тармоқдаги корхоналарни дав-лат тасарруфидан чиқариш ишлари асосан ҳиссадорлик, корхоналар-ни мулкчиликнинг жамоат шаклига ўтказиш принциплари бўйича амалга оширилади.
Хуллас, бу ислоҳотларни амалга оширишда кўзланган мақсад одамларга « иқтисодий фаолият учун эркин шароит туғдириб бериш» орқали халқ фаровонлигини оширишдир. Биз шуни англаб етаяпмиз-ки, одамлар иқтисодий муносабатларда эркин бўлмай туриб, давлат ва жамият ҳаётида фаол қатнаша олмайдилар. Камбағал, бир бурда нонга, ишга муҳтож одам ўз юрти, ўз давлати учун қайғурмайди. Бадавлат яшаш уят эмас, балки шахснинг ижодий кучларини тўлиқ рўёбга чиқариш шартидир.

Download 124 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling