- Ижтимоий-сиёсий тараққиёт ривожининг маънавий асосларини ўрганишда Урта Осиёда вужудга келган тасаввуфчилик оқимининг аҳамияти ҳам алоҳида муҳим ўрин тутади.
- Тасаввуф таълимоти асосида адолат, хақикат, тўғрилик, меҳр-шафкат, инсоф, иймон, эътиқод, илм, мехнатсеварлик, ватанпарварлик каби умуминсоний ғояларни тарғибот килувчи футувватга асосланган бир қанча диний, сиёсий оқимлар пайдо булади.
Бу борада Амир Кулолнинг ўғли Амир Умарнинг қapaшлари (1406 й. вaфот этган) сиёсатнинг назарий ва амалий мохиятини очишда эътиборлидир. У сиёсатга шундай нисбат беради: «Билгилким, сиёсат — тутиб туриш ва тартибга солишдир..., ёмон кишиларни қўрқинч ва титроқда тутмоқ, яхшиларни тақдирламоқ кepaк. Агар сиёсат бўлмаса, давлатнинг муҳим ишлари амалга ошмайди; агар тартибот, жазо қонунлари бўлмаса, давлат ишлари ҳам ўнгланмайди, чунки хукмдорнинг, жамоанинг кўрки, давлат ва диннинг ривожи сиёсатдир». Яъни, дин орқали сиёсатда умуминсоний қадриятлар ифода этилиши ва бундай сиёсат бевосита давлат конунлари орқали амалда ўз тасдиғини топишига эришмоқ лозим, деб қарайди. - Бу борада Амир Кулолнинг ўғли Амир Умарнинг қapaшлари (1406 й. вaфот этган) сиёсатнинг назарий ва амалий мохиятини очишда эътиборлидир. У сиёсатга шундай нисбат беради: «Билгилким, сиёсат — тутиб туриш ва тартибга солишдир..., ёмон кишиларни қўрқинч ва титроқда тутмоқ, яхшиларни тақдирламоқ кepaк. Агар сиёсат бўлмаса, давлатнинг муҳим ишлари амалга ошмайди; агар тартибот, жазо қонунлари бўлмаса, давлат ишлари ҳам ўнгланмайди, чунки хукмдорнинг, жамоанинг кўрки, давлат ва диннинг ривожи сиёсатдир». Яъни, дин орқали сиёсатда умуминсоний қадриятлар ифода этилиши ва бундай сиёсат бевосита давлат конунлари орқали амалда ўз тасдиғини топишига эришмоқ лозим, деб қарайди.
3.Амир Темур ва Темурийлар даври миллий давлатчилик тўғрисидаги қарашларида демократик тамойиллар - Миллий давлатчилик тўғрисидаги қарашларнинг ривожланишида Амир Темўрнинг хизматлари катта
- Амир Темур давлат бошқарувининг демократик аоосларини яратишда мамлакат ишларини доимо кенгаш, машварат, маслахат, хушёрлигу мулохазакорлик, эхтиёткорлик билан амалга оширишга қаратади.
- Сохибқирон ҳар бир ишда сиёсатни адолат билан амалга оширишга ва бунда турли воситалар асосида унинт изчиллигини таъминлашга эришади.
Do'stlaringiz bilan baham: |