Bog’ot tumani veterinariya va
Chorvachilikni rivijlantirish bo’limi boshlig’i: B. Jumaboyev
220200, Xorazm vil., Bog’ot sh. Navro’z ko’ch. 96.,
Tel.: +998 62 52 912, Faks: +998 62 51 919
e-pochta: bogotvet@inbox.uz
|
|
96. Navro’z str., Bagat city, Xorezm reg. 220200
Tel.: +998 62 52 912, Faks: +998 62 51 919
e-mail: bogotvet@inbox.uz
|
O ’ZBEKISTON RESPUBLIKASI
XORAZM VILOYATI
VETERINARIYA VA CHORVACHILIKNI RIVOJLANTIRISH BOSHQARMASI
BO’GOT TUMANI VETERINARIYA VA CHORVACHILIKNI RIVOJLANTIRISH BO’LIMI
|
|
DEPARTMENT OF VETERINARY AND LIVESTOCK DEVELOPMENT
OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN
KHORAZM REGION
SECTION OF VETERINARY AND LIVESTOCK DEVELOPMENT
OF THE BAGAT DISTRICT
|
“ ___” -“________” 2023- yil Xorazm viloyati Veterinariya va
chorvachilikni rivojlantirish boshqarmasi
№____________ boshlig’i M. Sultonovga
MA’LUMOT
Богот тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлвнтириш булими сизга ёзиб шуни маьлум киладики, сизнинг 03.05.2023-йил 45/2-216- сонли топширигингиз буйича:
Боғот тумани бўйича худудлардаги ветеринария участкалари инспекторлари ва вет фельдшерлари томонидан ахоли ўртасида ўта хавфли ва бошқа юқумли касалликларнинг олдини олиш бўйича тушинтириш ва ташвиқот тарғибот ишлари кенг кўламда олиб борилмоқда.
Коллеж, мактабларда бу борада марузалар ўқилиб тушунтириш ишлари йўлга қўйилган. Тумандаги фуқоралар гавжим бўладиган жойларга касаллик тўғрисидаги барча маълумотлар ёзилган плакатлар ёпиштириб чиқилди.
Крим-Конго гемарагик иситма касаллиги бўйича 2800 дан ортиқ эслатма, 300 дан ошиқ плакатлар тарқатилди. 31437 бош корамол, 40900 бош қўй-эчки бугунги кунга қадар канага қарши ишловдан ўтказилди. Бундан ташқари 23610 та хонадонда тушинтириш ишлари олиб борилди. 100 та объет 130 минг метр кв молхоналар ер майдани канага қарши дезинсекция қилиниб хонадон эгаларига шахсий гигиенага риоя қилишлари тушинтирилди.
Туман ветеринария мутахасислари томонидан 30641 бош қорамол, 11664 бош қўй-эчки, 630 бош от, 1000 бош эшаклар Куйдирги касаллигига қарши , 4850 бош ит Қутириш касаллигига қарши, 8000 бош қорамол Овсил касаллигига қарши 4000 бош қорамол қорасон касаллигига қарши профелактик эмланди. Бруцеллёз касаллигининг олдини олиш мақсадида бугинги кунга қадар 11000 бош қорамолдан, 258 бош қўй-эчкидан, 2 бош отдан қон олиниб серологик текширувдан ўтказилди:
Натижаси соғлом.
Паррандаларнинг юқумли касалликларининг олдини олиш учун 15000 боши ИЛТ касаллигига қарши, 47000 боши ИБК касаллигига қарши, 60000 боши ЛА-Сота касаллигига қарши профелактик эмланди.
Боғот тумани ветеринария бўлими мутахасислари ўта хавфли ва бошқа юқумли касалликларнинг олдини олиш бўйича бажарилиши лозим бўлган ишларни 2023- йил давомида янада кучайтирилган холда давом қилдирамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |