Деталлар ва уларнинг вазифаси


Расм. Сумка олд деворини 4.5.Расм. Сумка корпуси


Download 1.76 Mb.
bet2/5
Sana07.02.2023
Hajmi1.76 Mb.
#1172414
1   2   3   4   5
Bog'liq
Деталлар ва уларнинг вазифаси

4.4.Расм. Сумка олд деворини 4.5.Расм. Сумка корпуси
безаш пастки қисмининг
конструкциялари

Бирта деталдан ташкил топган оддий (4.7,а-расм) ва махсус конструкцияли клинчиклар фарқланади.


Ёнли клинчиклар (4.7,б-расм) одатда қаттиқ материаллардан маҳсулот тайёрлаш учун ишлатилади. Ёнлар клинчикларни деворга тикиш учун қулайлик яратади.
Кўп қатламли клинчиклар (4.7,в-расм) кўп тўсиқли маҳсулотларда кўлланилади. Клинчик бир ёки бир неча қатларга эга бўлиши мумкин.баул тиндаги сумкаларнинг клинчиклари ўзига хос. Унинг ён қисмлари қаттиқ астарлик билан мутаҳкамланган бўлиб, ўрта қисми эса юмшоқ бурмаларга эга. Клинчикларнинг конструкцияси маҳсулот тайёрлаш технологиясига таъсир қилади.

4.6.Расм. Клинчиклар формаси 4.7.Расм. Клинчиклар конструкцияси

Маҳсулотнинг ён ва пастки қисмини ташкил қилувчи детал пастки ботан (4.8,а-расм), ён ва юқори қисми устки ботан (4.8,б-расм), шунингдек ён қисмларни, устки ва пастки қисмларни ташкил қилувчиси эса айланма ботан (4.8, в-расм). Ботан деворлар билан бирикиб сумканинг корпусини ташкил қилади. Пастки ботан бир ёки бир неча қатга эга бўлиши мумкин (4.8,г-расм), ташки кўринишидан кўп қатламли клинчикка ўхшайди. Клинчиклар ва ботанлар бошқа конструкцияга эга бўлиши мумкин.


Деворларга, клинчикларга, ботанларга кўпинча виточкалар, бурмалар ёрдамида, шунингдек бошқа деталлар билан бириктириш билан, масалан деворларни кокеткалар билан, клинчикларни ён қисмлар билан бирикиш билан ҳажмли формалар берилади (4.5 - 4.9 расм).
Клапан – корпуснинг устки қисмини ёпиш детали. Клапан овал (4.9, а-расм), тўғрибурчакли (4.9, б-расм) ёки шаклдор (4.9,в-расм) шаклда бўлади. Клапанни мустақил деталь сифатида деворнинг орқа қисми билан ёки сумка полотноси билан бирга бичиш мумкин.

4.8.Расм.Ботанлар конструкцияси 4.9.Расм.Сумка клапанлари
формаси
Сумканинг асосий деталлари корпуснинг конструкциясини белгилайди, яъни қайси деталлар маҳсулотнинг ҳажмлилигини белгилашини кўрсатади. Сумканинг корпуси асосий деталларнинг ҳар хил бирикишидан тузилиши мумкин: деворлар ва ботан (4.10,а-расм); деворлар ва туби (4.10,б-расм); полотно ва клинчиклар (4.10,в-расм); деворлар (4.10,г-расм); деворлар, клинчиклар ва туби (4.10,д-расм); деворлар, ботанлар ва туби (4.10,е-расм); бутун полотно (4.10,ж-расм).
Агар сумка корпусининг олдинги, орқа, ён ва пастки қисмлар конструктив бирликни ташкил қилса, сумка корпуси бутун полотнодан ҳосил бўлади.
3.34, ж-расмда қатланадиган сумка кўрсатилган бўлиб, сумка клапанни қатлаганда корпуснинг асоси бутун полотнодан, юқори қисми икки девордан ташкил топган.
Ташқи асосий деталлар бутун ёки мураккаб (мисол, ботан, пастки қисмдан бир бирига тикадиган иккита деталдан ташкил топган, ёки девор турли хил деталлардан ташкил топган) бўлиши мумкин. Бу материалларни яхши қўллашда ёки ҳар хил материалларни қўшишда ранг ва фактураларнинг контрастларини яратишга имкон беради (4.4,ж-расм).




Download 1.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling